banner banner banner
Тик қоялар қиссаси
Тик қоялар қиссаси
Оценить:
 Рейтинг: 0

Тик қоялар қиссаси

Тик қоялар қиссаси
Edgar Allan Poe

Ўзининг асарлари орқали бугунги жаҳон адабиётидаги детектив, даҳшат, мистик ва фантастик асарларга тамал тошини қўйган Эдгар Аллан По ҳикоялари том маънода мантиқий мулоҳазалар ҳамда далиллар асосида эртаклардир. Муаллиф ўз ҳикояларида воқеалар ривожи давомида инсон тийнатини, тахайюлини ўткир қалам тиғи остида таҳлил этади.

Мазкур тўпламга Эдгар По ижодининг турли босқичларидаги сара ҳикоялари жамланди.

Тўплам кенг китобхонлар оммаси ва адабиёт ихлосмандларига мўлжалланган.

ЭДГАР АЛЛАН ПО

Тик қоялар қиссаси

Ҳикоялар

ТОШКЕНТ

Рус тилидан Рауф СУБҲОН таржимаси

КИЧИК ЖАНР ДУРДОНАЛАРИ

АМЕРИКА АДИБИГА ЭҲТИРОМ

Дунёда бир ёниб, ярқираб сўнган адиблар, шоирлар кўп. Байрон, Пушкин, Лермонтов, Николаз Бараташвили, Сергей Есенин, Усмон Носир, Асқар Қосим ва яна кўп даҳо ижодкорлар. Улар гарчи кўп яшамаган, кўп нарсалар ёза олмаган бўлсалар ҳам ёниқ, ўлмас асарлар қолдириб, даҳо ижодкорлар сирасидан жой олганлар. Улар яратган асарлар ҳамиша ҳайрат ва ҳаяжон билан ўқилади, ардоқланади, эллардан элларга ўтиб, ошуфта қалбларга оташ, аланга солиб, аср лар оша яшайверадилар.

Америкалик шоир ва носир, танқидчи Эдгар Аллан По ана шундай барҳаёт ижодкорлар қаторида туради. Унинг ижоди адабиёт мухлислари юрагидан теран жой олган.

Ўтган асрнинг ўрталарида Тошкентдаги обуна китоб дўконларида “Жаҳон адабиёти кутубхонаси” туркумига кирган 200 жилдли асарлар мажмуаси сотила бошлаганди. Аъло навли қоғозда босилган қалин муқовали бу китоблар ни томоша қилиб кўзимиз тўймасди. Аммо улар ни сотиб олишга қўлимиз калталик қиларди, бирбир кўздан ўтказиб, баъзан қўлимизга олиб варақлаб қўярдик. Ана шунда Эдгар По деган катта ёзувчи яшаб ўтганидан хабардор бўлгадик. Кейинчалик “Адабиёт қомуси”да Эдгар По ҳақидаги каттагина мақола орқали бу ёзувчининг қисмати билан танишдик, собиқ иттифоқнинг турли шаҳарларида чоп этилган асарлари ни ўқишга муяссар бўлдик… Мана, ҳозир оғир ҳаёт йўлини босиб ўтган бу ёзувчининг асарларидан ўзбек ўқувчилари ҳам бемалол баҳраманд бўла бошлади. Дастлаб унинг айрим шеърлари Ёқуб Хўжамбердиев, Ҳамид Исмоиловларнинг таржимасида “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида, “Буюк Темур” достони ва бир туркум шърлари эса Миразиз Аъзам таржимасида “Жаҳон адабиёти” журналида эълон қилинди.

Кейинчалик шоир Фахриёр ҳам “Буюк Темур” достонини “Темурбек” номи билан “Жаннатмакон” журналида чоп эттирди. Ёш таржимон Дилшода Иброҳимова ҳам бу ижодий мусобақада кучини синаб, “Буюк Темур”ни инглиз тилидан ўзбекчага ағдарди (“Талабалар дунёси” журнали, 2010 йил, 4сон). Яқинда нинг шеърлар ва ҳикоялардан тузилган сара асарлари “Камолот кутубхонаси” туркумида (“Янги аср авлоди”, Т., 2016 йил) “Буюк Темур” номи билан ўқувчиларга тақдим этилди.

Кўрамизки, қисқа бир муддат ичида Эдгар По ижоди ўзбек китобхонларига манзур бўла бошлади. Бунинг асосий сабаби, биринчи навбатда америкалик ёзувчининг улуғ ватандошимиз – Соҳибқирон Амир Темур образи тасвирланган “Буюк Темур” достони билан боғлиқ. Эндигина ўн саккиз ёшга тўлган навқирон йигитча Амир Темурнинг шуҳрати, шоншавкатга тўла музаффар юришларидан илҳомланиб, буюк инглиз шоири лорд Байронга хос романтик кўтаринки руҳ билан бу достонга қўл уриб, катта муваффақиятга эришди. Ўз навбатида ўзбек ўқувчилари ҳам ижод остонасига эндигина қадам қўйиб, Шарқ дунёсига катта меҳрмуҳаббатини ёниқ мисраларда жаранглатолган Эдгар По достони ни қувонч билан қаршилади. Қисқа умри давомида самарали ижод этган америкалик бу ёзувчи жиддий ижодий изланиш лар маҳсули бўлган етмишдан ортиқ ҳикоя ва достонлар, ажойиб шеърлар, адабийтанқидий мақолалар яратиб, фақат америка адабиёти эмас, жаҳон адабиётининг таниқли намояндасига айланди. Айниқса, саргузаштдетектив жанр ривожига муносиб ҳисса қўшди. Таниқли тадқиқотчиларнинг қайд этишича, у ҳикоячиликнинг миллий жанрига асос солган бўлиб, унинг яратувчиларидан ҳисобланади, икки аср дан бери бу жанр Америкада муваффақиятли ривожланиб, жаҳон новеллистикасига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда[1 - “Буюк Темур”. Акмал Саидов ёзган кириш мақоладан олинди. Т.: “Янги аср авлоди”, 2016, 13бет]. Эдгар По асарларида муваффақиятли қўлланган адабий усуллар кейинчалик Артур Конан Дойл, Г. Честертон ва бошқа йирик адиблар томонидан ривожлантирилди.

Эдгар По қаламига мансуб “Лигейя”, “Морг кўчасидаги қотиллик”, “Тилла қўнғиз”, “Ҳикоя нинг эффекти”, “Вақт ўроғи”, “Қора мушук” ва бошқа кўп новеллалар жанрнинг нодир намуналари ҳисобланади.

Азиз китобхон!

Мана, қўлингизда машҳур америка адиби Эдгар Аллан Понинг “Тик қоялар қиссаси” деб номланган бир қатор нодир ҳикояларидан иборат янги китоби турибди. Бу таржималар ҳам адиб ижоди ҳақидаги тасаввурларимизни бойитади, янгиянги номаълум қирраларини очиб беради. Уни истеъдодли шоир ва таржимон, таж рибали ношир Рауф Субҳон таржима қилган.

Биз бу китобдан жой олган “Метценгерштейн ёхуд оловли от тилсими”, “Ашерлар хонадони таназзули”, “Мумиё билан суҳбат”, “Морелла”, “Оломон одами” ва бошқа ҳикояларни ўқиб, адибнинг хаёлот дунёси кенглигига қойил қоламиз, даҳшатли воқеаларга гувоҳ бўламиз, мистик саргузаштлар оламидаги сирли ҳодисаларга дуч келамиз. Ёзувчи сир сақлаш усули орқали хаёлимизни сеҳрлаб, бизни номаълум, нотаниш ҳодисалар дунёсига бошлаб киради, ҳаяжонга солади, ажойиб тақдирли кишиларнинг руҳий олами, қувонч ва изтиробларига шерик қилади. “Минг бир кеча” ёки бой ўзбек халқ эртакларига ўхшаб кетадиган бу ҳикояларнинг ҳаммаси катта қизиқиш билан ўқилади.

Улар изтироб чекаётган, ҳайратлар дунёсида ночор кезаётган, изланаётган турли қисматли кишилар билан бизни таништиради. Уларни ҳаяжон ва ҳайрат ичида ўқирканмиз, ёзувчининг тасаввур, хаёл уфқлари кенглигига, маҳоратига, тасвирнинг аниқлигига қойил қоламиз. Таржимон бизни ана шу сирли, сеҳрли дунё ичига бошлаб киради, Эдгар По мислсиз жасоратлар билан кўтарила олган юксакликларга етаклаб чиқади. Асарни бундай жозибали, мароқли, оҳангдор усулда таржима қилиш учун, албатта, катта шоирона қалб бўлиши зарур. Рауф Субҳонда ана шундай улкан қалб бор. У ҳалол шоир.

Мана, шунча йилдан бери биронта ҳам ўткинчи, замонасоз сўз айтмади. Фақат дилидан чиққан, айтмаса, юрагини емириб юборадиган сўзларнигина шеър деб билди, шеър деб қоғозга туширди. У ҳам устози, ҳам адаши Рауф Парфи йўлида собит турди. Шеърни муқаддас санади, уни дил армонлари деб авайлабасради, сўзни исроф қилишдан қочди.

“Инонч” шеърлар тўпламини ва унга муносиб дил сўзларини ёзиб берган дарёдил олим Шомирза Турдимовнинг “Ўзи, изи, овози бор сўз” сарлавҳали мўъжаз муқаддимасини ўқисангиз, бунга шоҳид бўласиз. Янги таржима ва эҳтиросларга тўла тўплам ҳаммамизга муборак бўлсин!

Ортиқбой АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи, адабиётшунос

МЕТЦЕНГЕРШТЕЙН ёхуд ОЛОВЛИ ОТ ТИЛСИМИ

Pestis eram vivus – morens Tua mors ego.

Martin Luther [2 - “Ҳаётлигимда ўлатинг эдим – ўлаётиб, ўлиминг бўламан” (лот.). Мартин Лютер (изоҳлар таржимонники).]

Даҳшат ва тақдир асрлар оша ёнмаён яшаб келган. Мен ҳозир ҳикоя қилмоқчи бўлган қиссанинг қайси даврга тегишли эканини айтишга ҳожат бормикин? Бир пайтлар Венгрия ички ҳудудларида, яширинча бўлсада, руҳнинг кўчишига ишонишганини айтишнинг ўзи кифоя. Бу таълимот, бир томонлама қараганда, ёлғон ёки ростлиги ҳақидаги гапларни айтмай қўя қолай. Ҳарҳолда, бизнинг ишончсизлигимиз аксари

(Лабрюйер[3 - Жан де Лабрюйер (1645–1696) – фаранг дидактиги, насиҳатгўйи.] сўзларига қараганда, доимо бахтсизлик) «vient de pouvoir etre seul»[4 - “Бу шундан келиб чиқадики, одам ўзи билан ёлғиз бўлолмайди” (лот).]. Венгерларнинг бидъати бемаънилик билан баробар эди. Венгерлар ўзларининг шарқий устозларидан жиддий фарқ қиларди. Масалан, қалб, айтишларича, (парижлик бир ақли

расонинг гапини келтираман) «ne demeure qu’une seule fois dans un corps sensible: au reste— uncheval, un chien, un homme meme, n’est que la ressemblance peu tangible de cesanimaux»[5 - “Кунлардан бир кун у, яъни қалб зеҳнли қобиққа жойлашади – отларга, итларга, ҳатто одамга ётбегона бўлиб қолади” (фр.).].

Асрлар давомида Берлифитцинлар ва Метценгерштейнлар уруғаймоқлари орасида адоват сақланиб келди. Ҳали ҳеч қачон бундай донгдор хонадонлар ҳаётида ўзаро малоллик бўлмаганди. Бу низонинг асосий манбайи бир қадимий башоратда келтирилган: «Баланд бўлсанг, пастлайсан, от устида турган суворий янглиғ чириб битган метценгерштейнлар шавкатли берлифитцинглар устидан ғалаба қозонади». Албатта, бу гаплар жуда кам аҳамият касб этиб келган. Лекин яқиняқинда баъзи сабаблар шу қадар мислсиз воқеаларни келтириб чиқарди. Бундан ташқари, бу хонадонлар ерсувларининг туташлиги ҳам илгаридан рақобатга важкарсон бўлганди. Яқин қўшнилар камдан кам ҳолатларда дўст тутинади. Берлифитцинг қалъаси соҳиблари ўз кошоналарининг баланд деворларидан Метценгерштейн кошонаси дера заларига мўралаб қўйишлари мумкин эди. Шун дай қилиб, уларнинг қаршисида пайдо бўлмиш қироллик ҳашаматлари унча қадимий, унча бой бўлмаган хонадонларнинг рашк туйғуларини сўндириши мушкул. Ўша замон башоратлари кишини унчалик ҳайратга солмасди, чунки у икки уруғ ўртасидаги адоватни қўзғар, бу эса авлодданавлодга ўтарди ва низолар келтириб чиқарарди. Башорат, бу шунчаки башорат – нима бўлганда ҳам башорат қилинди – бу қудратли хонадоннинг тўла ғалабаси бўлди, ожиз тараф учун эса, шакшубҳасиз, аччиқ хусуматга айланди.

Айнан шу ҳикоя қилаётган пайтимизда жаноб Вильгельм, граф Берлифитцинг анча қартайиб қолган, болалигидан инжиқ, ўзига рақиб бўлган оилага муносабати аввалгидай ёмон ҳамда отларга, овга бўлган қизиқиши телбалик даражасида эдики, уни на кексалик, на ақлининг ўтмаслашиб қолгани чалғитарди. У худонинг берган куни ўзини шундай хавфли ишларга уриб юрарди. Фредерик, барон Метценгерштейн эса ҳали бу даражага етмаганди. Отаси, вазир Г. жуда эрта оламдан ўтган. Онаси, баронесса Мария ҳам эридан кейин унча кўп яшамади. Ўшанда Фредерик ўн тўққизга ўтаётганди. Шаҳарда ўн саккиз ёш – унча катта ёш эмас, аммо эминэркинликда катта аҳамиятга эга.

Баъзи бир шартшароитларга кўра, ёш барон отасининг ўлимидан кейин қисқа муддат ичида тўлақонли хўжайинга айланиб қолди. Камданкам венгер тўралари орасидагина бундай ермулк бўлган. Саройларда бундайларнинг саноғи бўлмаган. Буларнинг ичида энг ажойи би Метценгерштейнлар кошонаси эди. Ерсуви чекчегарасиз, асосий боғи эллик чақиримдан ошиб кетганди.

Ўз феълатвори билан ҳаммага таниш бўлган, отасидан қолган мислсиз бойликка эгалик қилаётган ёш хўжайинга ҳеч кимда шубҳа йўқ эди, албатта. Хуллас, биринчи уч кунликда ворис ўзини тўла эминэркин ҳис этди, жуда жўшқин ихлос мандларининг кутганиданда қиз ғин шовшувлар кўтарди. Куракда турмайдиган айшишрат, кишини ғазаблантирадиган аҳдбузар лик, ҳали қулоққа чалинмаган бағритош ликларни ўзининг қарам кишиларига, қалтираб турувчи хизматкорларига кўрсатиб қўйди. На виждон, на итоаткорлик кичкина хўжайиннинг мисоли ўткир тирноқларидан қутқариб қолди. Тўртинчи кечага ўтар кечаси Берлифитцинг кошонасининг отхонасига ўт кетди; атрофдагилар бу ёнғинни ҳам юқорида айтиб ўтилган бароннинг ёвузликлари рўйхатига қўшиб қўйишди.

Бу жанжалтўполонлар ёш димоғдор тўрани вазмин қилиб қўйди. У Метценгерштейнлар авлодидан қолган кошонанинг иккинчи қаватидаги каттакон, зимистон залда ўтирарди. Деворлардаги рангрўйи униққан, ҳурпайган, юмшоқ гиламлардан авлод вакилларининг сувратлари ғирашира кўзга ташланарди. Бу ерда епископ ва кардиналлар оқсувсар мўйналарга бурканиб, ҳокимият вакиллари билан ёнмаён ўтирганча, ё ўзларининг, ё папанинг номи билан қўрқитиб, бирон бир ер эгасини секинсекин чўқилай бошлайди, ғайрати тўлибтошган башарият душманининг танобини тортиб қўйишади. У ерда қадқоматлари келишган, қовоқлари осилган Метценгерштейн князлари ўзларининг кучли, бақувват отлари билан хўрланган душманларини оёқлари остига олиб топтай бошлайди, уларнинг жиддийлашган юз ифодалари ҳар қандай асаби бақувват одамни ҳам шоштириб қўяди; мана, қувончдан ялтираб семирган, нозанин хонимлар мусиқа садолари остида рақсга тушиб, худди оққушлар каби сузишмоқда. Ёш барон қўшни Берлифитцин отхонаси ҳақидаги гапларга диққат қилиб ёки ўзини қулоқ тутгандай кўрсатиб, эҳтимолки, ҳеч кимнинг хаёлига келмаган ҳунарларни ўйлаётгандай эди, унинг нигоҳи девордаги гиламлар томон тараларкан, қандайдир арабий тулпорларга ўхшаш ажойиб от тасвирига кўзи тушди; бу от рақибининг ота-боболари тасарруфида бўл ган, албатта. От олд тасвирда берилган ва у қимирламай турибди, худди ҳайкалнинг ўзи, тасвирнинг ичкарироғида Метценгерштейн қиличи зарбидан маҳв этилган чавандоз акс эттирилган.

Иттифоқо, Фредерик нигоҳи бир жойда тўхтаб қолганини пайқади, лабларида истеҳзоли, шайтоний кулги ўйноқларди. Лекин ҳали ҳам бир жойга тикиларди. Албатта, ўзининг аралашқуралаш ҳистуйғуларини бирданига эмас, балки астасекин англаб етди: у ухламасди, бедор эди. Қанча термилса, шунча тилсимга берилар ва гиламга қадалган ўткир нигоҳини ҳеч қачон узолмасди гўё. Дераза ортидаги шовқинсурон авжга минар, шунда у ўзини мажбурлаб, отхона алангасининг деразага тушаётган алвон шуъласига қаради. Кейинги лаҳзаларда яна ўзи билмаган ҳолдагиламга боқди. Энг даҳшатлиси ва ҳайратланарлиси шу эдики, гиламдаги отнинг улкан боши ўз ҳолатини ўзгартирди. Унинг бўйни эгасининг жасади устига эгилиб турган бўлса, энди барон томонга чўзилди. Олдин билинмаган кўзлари энди худди одамники каби маънодор қараб турар, тўққизил товланган олов милтирарди; дарғазаб лаблари тортилиб, жирканч, совуқтиш лари иршайди.

Даҳшатга тушган ёш барон тентираб эшик томон интилди. Эшикни ланг очди, шу пайт ташқаридан бостириб кирган алвонранг бароннинг кўланкасини гиламнинг юзига суриб ташлади; у оний лаҳзада остонада ивирсиди ва бир муддат ханжар санчаётган раҳмсиз, ғолиб қотил тасвири устига ўрнашиб қолди.

Барон ғалати қўрқувдан халос бўлиш учун ташқарига, тоза ҳавога чиқди. Кошонанинг асо сий дарвозаси олдида учта отбоқар билан тўқнашиб кетди. Улар ҳаётини хавф остига солиб бўлсада, жонжаҳди билан олдинга юлқинаётган, катта оловрангқизғиш отни аранг ушлаб туришарди.

– От кимники? Бизнинг ҳудудда қаёқдан пайдо бўлиб қолди? – барон гўё ўша гилам юзидаги отнинг ўзини кўргандай, хириллаган овозда, ға забла сўради.

– От сизники, жаноби олийлари, – деди отбоқарлардан бири, – ҳозирча ҳеч ким бу отни меники демади. Биз отни Берлифитцин отхонаси ёнғинидан ёллари тутаббурқсиб, лаблари кўпириб, отилиб чиққанида ушлаб олдик. Олдинига бу графнинг ажнабий отларидан бўлса керак, деб ўйлаб, изига қайтариб олиб бордик. Графнинг отбоқарлари тан олишмади. Ғалати жойи шундаки, аланга ичидан бу томонга отилиб чиқди.

– Буни қарангки, унинг пешонасига УФБ дегананиқ тамға босилган, – гапга аралашди иккинчи отбоқар. – Эҳтимол, “Уильям фон Берлифитцинг”дир, лекин улар ҳамма от бирдай, биз бунақа тамғали отни сира кўрмаганмиз, дейишди.

– Ҳақиқатан ҳам жуда ғалатику! – ҳайратланди ёш барон. – Ахир, бу ростдан ҳам ажойиб, ноёб от! Ҳолбуки, унинг феълатвори жуда шубҳали ва тутқич бермас эканини тўғри англабсиз. Нимаям дердим: меники бўлса, меники бўла қолсин, – барон бироз сукут сақлаб қўшимча қилди: – Ҳа, Фредерик Метценгерштейн Берлифитцин отхонасидан аждаҳо чиқса ҳам жиловлай олади.

– Йўқ, йўқ, сиз адашдингиз, жаноби олийлари. Биз ҳозиргина айтиб тургандик: бу от графнинг отхонасидан эмас. Агар ўша жойдан чиққанида, биз сизнинг олдингизда уни намойиш қилиб ўтирмасдик.

– Тўғри айтасиз, – деди барон, худди шу пайт қўрғондан маҳрам югуриб чиқди.

У тепа залдаги гилам кутилмаганда йўқолиб қолганини жанобнинг қулоғига айтди; у воқеани жуда бафуржа шивирлар, фақат хожасининг қулоғига эшитиладиган даражада маълумот етказарди, отбоқарлар буни билишга қанчалик қизиқмасин, бехабар қолишаверди. Фредерик маҳрамни жим туриб эшитди, бу хабар аллатовур ҳиссиётларини жунбишга келтирди. Бирдан ўзини бошқариши кераклигини англаб етди ва залнинг эшикларини ёпишни ҳамда калитни ўз қўлига олиб келиб топширишларини буюрди, юзида жиддийлик, қатъият акс этди.

– Қария Берлифитцин тўсатдан бандаликни бажо келтирганини эшитдингизми? – сўради қаролларидан бири. Шу пайт, маҳрам кетиши билан, димоғдор барон ўзининг тасарруфига ўтказиб улгурган ўша пишқирган от кошонадан Метценгерштейн отхонасигача бўлган хиёбонда ўзини у ёқданбу ёққа отиб урарди.

– Йўқ! – деди барон хабарчига шиддат билан қараркан, – ўлди, дейсанми?

– Шундай, жаноби олийлари. Метценгерштейнлар авлодидан бўлган аъёнлар учун, ўйлашимча, бу унчалик нохуш хабар бўлмаса керак?

Бароннинг лабларига табассум югурди.