banner banner banner
БОҒИМ БОР
БОҒИМ БОР
Оценить:
 Рейтинг: 0

БОҒИМ БОР

Эй авлод, келажак сеники,
Қуёш ҳам порлайди йўлингда.
Бу олам, бу жаҳон бизники,
Юртнинг эртаси сени қўлингда.

Мана қалам, дафтар ва китоб,
Нур сочишар гўёки офтоб.
Бунда мозий берар акс садо,
Сен ҳамиша унга бергин жавоб.

Ўқи, ўрган барча ўғил-қиз,
Давлатнинг эртаси фақат биз.
Барча бирлашса бўлиб бир бош,
Қўшиладур азиз ёшга ёш.

Ой, юлдузлар турар чарақлаб,
Офтоб ҳам мислсиз ярақлаб.
Тоғлар турар бизни шарафлаб,
Мадҳияни куйла баралла!

ГЎЗАЛ

Узун кипригинг соясида,
Қора кўзинг дам олар.
Қора холинг остида,
Лабингдан бол томилар.

Найза-найза кипригинг,
Юрагимга гўё ниш.
Сенинг ҳусн-жамолинг,
Мен учун бир туш.

Ғунча лабингдир болли,
Ой юзинг қора холли.
Сочларинг ҳам хиллоли,
Майда-майда тиллоли.

Жон олар бу кўзларинг,
Ширин-ширин сўзларинг.
Қачон насиб этгайдир?
Гулгун ҳусн-жамолинг.

СОАТ

Соатга қараб доим,
Хаёл суради Олим.
Бу думалоқ бир шиша,
Турар жойда ҳамиша.

Югуриб ҳеч чарчамас,
Тиқ-тиқ этар, тўхтамас.
Ишлаб ҳеч тиним билмас,
Югурар, аммо елмас.

Буни кўриб Аҳмаджон,
Кулади отиб хандон.
«Буни билмасдан аҳмоқ,
Ўқиб юрибсан қандоқ?

Ўйлаб кўр ахир бундоқ,
Ахир, бу соат ўртоқ,
Китоб ўқисанг кўпроқ,
Буни билардинг ҳар чоқ».

КАМТАРЛИК

Камтарга доим камол,
Манманга нега завол?
Камтар сиғар ҳар эшикка,
Манман сиғмас тешикка.

Камтарлик келтирар бахт,
Чунки унда бор мақсад.
Манманда фақат иллат,
Бу жуда ёмон кулфат.

Доимо бўлгин камтар,
Шунда кўрмайсан хатар.
Манман бўлсанг сен агар,
Омадинг қўлдан кетар.

ДЎСТЛИК

Энг яхши йўлдошинг,
Бу дўстинг бўлар.
Яхши, ёмон кунингда,
Беминнат қўллар.

Ёмон кунларингда,
Суянган тоғинг,
Бахтли онларингда,
Яшнатар боғинг.

Дўстлик – сирларингни
Сақловчи сандиқ.
Ўзгаларга ечилмас,
Занжирдир қаттиқ.

Беморликда далда
Бергувчи инсон.