banner banner banner
«ФАУСТ» ОЛАМИ
«ФАУСТ» ОЛАМИ
Оценить:
 Рейтинг: 0

«ФАУСТ» ОЛАМИ


Титрар гулдиракдан гумбази даввор,

Шамширин кєтарур ер узра чаїин.

Ва лекин, эй Холиї, бул мєъжизакор —

Сенинг їудратингга єїиймиз таісин.

Учовлон

Мусиїий самовот їабатларида

Азалий йєлидан еларкан шитоб,

Гулдурос таратиб фазо їаърида

Овоз бермоїдадир жаіонга офтоб.

Мефистофель

Малоикалардан, эй Тангрим, яна

Сєроїлаб турибсан: «Оламда не гап?»

Авваллар мени ёт тутмасдинг. Мана,

Іузурингга келдим мен іам шу сабаб.

Биласанки, сєзга чечанлигим йєї.

Баъзи малаклардай ваъз айтмам їуруї.

Агар баландпарвоз нутї сєзлар бєлсам

Юмалаб кулардинг, іаттоки сен іам.

Гапирмайман, юлдуз, сайёралардан,

Сєзлайман ер узра оворалардан.

Инсон – коинотда кичкина Худо,

Шундай яралган у азал ибтидо.

У, балки тузукрої яшарди букун,

Сен солмаган бєлсанг кєнглига учїун.

Єша учїунни у аїл деб атар,

Куни у туфайли іайвондан баттар.

Кечир, гарчи унга бердинг башар от,

Аммо яшаётир мисли іашарот.

Худди чигирткадек хас-чєплар аро

Гоі учар, гоі сакрар, гоі тузар наво.

Майли эди юрса маконида жим,

Іар ишга тумшуўин суїар у, Тангрим!

Тангри

Арзинг шуми? Яна єша эски гап!

Бир ишкал топурсан іар ишдан, ажаб?

Рєзи оламдин сен, демак норизо?

Мефистофель

Тангрим, оламингда иш жуда расво!

Шундай уїубатда яшарки одам —

Раімим келар унга, іатто менинг іам.

Тангри

Фаустни танирсан?

Мефистофель

Табибми?

Тангри

Їулим.

Мефистофель

Гапинг тєўри, аммо тоат усулин

Бажо этар їулинг ўоят турфа іол,

Унинг ўизоси не – тушуниш маіол.