Где Роальд Даль брал свои удивительные сюжеты? В собственной жизни, разумеется, где же ещё! В детских воспоминаниях Роальда Даля не меньше неожиданного, восхитительного и безумно смешного, чем в самых знаменитых его книгах. Кстати, вы знаете, что Даль однажды попал в автокатастрофу и чуть не остался без носа? А что он был дегустатором конфет на шоколадной фабрике «Кэдбери»? А в 1924 году он органи…
«Ҳазрат Алишер Навоий – наинки ўрта асрда яшаб ўтган бир мутафаккир, аксинча, у ҳар бир давр учун замон кишиси. У бизнинг донишманд замондошимиздир. Улуғ бобомиз асарларини неча юз йиллар давомида тушуниб ўқиган ва бугун ҳам англаб ўқиётган инсонлар ўз юракларини оғритиб қийнаётган саволларга, ўз замонасига оид барча маънавий ва руҳий муаммоларга жавоб топа олади. Шу маънода, ҳаётда ҳидоят қидирга…
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти лауреати, Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти соҳиби, профессор Муҳаммад Али қаламига мансуб насрда Амир Темур ҳаёти ва даврига бағишланган тўрт томлик “Улуғ салтанат” эпопеяси, “Сарбадорлар” дилогияси, “Боқий дунё” шеърий романи, “Машраб”, “Гумбаздаги нур” достонлари, “Навоий ва Бойқаро” тарихиий драмаси, жаҳон адабиётидан қилган таржималари х…
Ушбу китобдан муаллифнинг учта қиссаси ўрин олган. Қиссаларнинг таг-моҳиятида миллатнинг ўзлиги, миллий қадриятлари аён кўриниб туради. Бир қарашда шунчаки ҳаёт манзаралари содда тил билан чизилгандек тасаввур берадиган бу асарларда ижодкор инсон қалби фожиалари, унинг қисмати, миллат дардлари, тилимиз оғриқлари, ундаги ўрнини тўлдириш мушкул бўлган йўқотишлар, таълим жараёнларидаги камчиликлар, о…
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султоннинг “Маъсума” романи тарихимизнинг “жадидлик” деб аталган энг мураккаб даври, ватанпарвар ота-боболаримизнинг юрт озодлиги ва халқ ҳуррияти йўлидаги фидойилиги, мамлакат равнақи йўлида амалга оширган ибратли ишлари ҳамда биринчи ўзбек актрисаси Маъсума Қориеванинг фожиали тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу асарни юртимиз тарихидаги қора кунларнинг замонавий та…
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегиясига мувофиқ барча соҳа ва тармоқлар қатори адабиёт, санъат, маданият равнақини янги босқичга кўтаришга давлат миқёсида назаркардалик кўрсатилмоқда. Рисолада Юртбошимизнинг залворли адабий-маърифий-ахлоқий ғояларига таяниб муҳокама-мулоҳазалар юритилади. Қарорлари, маъруза ва суҳбатларида, табрик сўзларида белгилаб берилган вазифа-кўрсатмаларнинг, о…
Баҳодир Қобулнинг асарларидаги қаҳрамонларнинг «нафас олишидан кўз қарашигача» табиий: битта сўз, битта ҳарф, битта товуш ҳам бегона эмас. Ўқиш вақтида китобни «ичига кириб кетасиз»: гўё ўша одамлар билан Жаркўчада югурасиз, Эна билан гурунглашасиз, Мардон тентак билан “айтишасиз” – уришасиз. Ҳатто беихтиёр “бу Сариқ бола бунчалар шум-а”, деб ҳайратланасиз. Тоза, соф ўзбекча суҳбатлар, маталлар, а…
Эндигина университетни тугатиб, терговчи-изқувар сифатида иш бошлаган Темурга ниҳоятда мураккаб – роппа-роса 100 йил муқаддам юз берган қотиллик фожиасини ўрганиш вазифаси топширилади. Давр қандай эди? Қотиллар кимлар? Фожиона ўлим топган мақтул, яъни калласи танидан жудо этилган улуғ зот қандай инсон эди?.. Ёш терговчи-изқувар берилган муҳим ва ғоятда қалтис топшириқни адо этиш учун ишни нимадан …
Шундай ижодкорлар бўладики, улар ҳақ сўзни айтишдан ҳам, ёзишдан ҳам ҳайиқишмайди. Ана шундай кам сонли ижодкорлардан бири – Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов) сўзи ва жасорати билан адабиётда ўзига хос из қолдирди. “Бу тоғлар улуғ тоғлар”, “Бўз бўри”, “Ўлмас қоялар”, “Ойнур” каби асарлари билан танилган ёзувчи доимо асл ҳақиқатни ёзди. Юрт тарихи ва тараққиёти ҳақида кўплаб чиқишлар қилди. Эврил Тур…
Ушбу китоб ўзбек матншунослигидан амалий қўлланма бўлиб ҳисобланади. Бунда матншуносликнинг назарий қисмига озроқ, амалиётига эса катта ўрин ажратилган. Ўзбек матншунослиги ғарб матншунослигидан жиддий фарқ этади. Бизнинг матншунослигимизда илмий-танқидий матн тайёрлаш, мумтоз матнларни нашрга тайёрлаш ва матн танқиди асосий ўрин эгаллайди. Шунинг учун бу китобда қисман матншунослик тарихидан, асо…
Азим пойтахт Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган Навоий кўчасидаги ёнбошига «30» рақами зарб этилган бу муҳташам иморат ушбу китоб қаҳрамонидир. Эҳтимол, сиз, ҳеч замонда бино ҳам бадиий асар қаҳрамони бўлиши мумкинми, деб сўрарсиз. Лекин Санъат номли оқсоч момо қалъалар ва қўрғонлар, сарой ва қасрлар, масжиду мадрасалар, бутхонаю калисолар ҳақида оташин ҳарорат ва маҳорат билан битилган қанчадан-…
“Аллоҳ отга миндирганни бандаси тушира олмайди, деган гап бор. Вақт ҳар нарсага ҳакам. Вақтдан ютқизиш мумкин, аммо оқибат ҳамиша адолат, имон-эътиқод томонида бўлади. Оққан дарё оқмасдан қолмайди, вақти келгач йўлидаги сунъий ғовларни ювиб, оқишда давом этади. Таниқли драматург, миллий телеминиатюра асосчиларидан бири Алп Жамол асарларидан иборат ушбу тўпламни, замондошларининг хотираларини ўқир …
Ушбу китобдан муаллифнинг қиссалари ўрин олган. Қиссаларнинг таг-моҳиятида миллатнинг ўзлиги, миллий қадриятлари аён кўриниб туради. Бир қарашда шунчаки ҳаёт манзаралари содда тил билан чизилгандек тасаввур берадиган бу асарларда ижодкор инсон қалби фожиалари, унинг қисмати, миллат дардлари, оғриқлари, ундаги ўрнини тўлдириш мушкул бўлган йўқотишлар, одамлар орасида қадр-қиммат, оқибат, садоқат, э…
Бир неча тaрихий романлар муаллифи, таниқли ёзувчи Наби Жалолиддин 60 ёшга тўлди. Шу муносабат билан Ёзувчилар уюшмаси унинг сара қиссаларидан иборат тўпламини нашрга тайёрлади. Аксарияти кейинги йилларда ёзилган ушбу асарлар ўқувчиларга манзур бўлади деган умиддамиз.
Когда вам плохо, тяжело, грустно, когда обидели или не поняли, когда нет сил терпеть «вот это все», просто прослушайте эту аудиокнигу и погрузитесь в мир покоя и тишины. …Любить себя – это хорошо, можно не зависеть от мнения окружающих, которым ты ничем не обязан, наедине с собой может быть тепло и уютно… В этой книге страдающая душа найдет не только «куриный бульон», но и чашку бодрящего кофе, ко…