Смешное баловство в кратких стихах позволяет серьёзно задуматься о прозе жизни, которая прекрасно обходится и без стихов. В книге представлен ироничный взгляд на самые разные ситуации, характерные для нашего общества.
Ҳар кўрганимизда дийдоридан куч-қувват оладиган азиз инсонимиз – онамиз ҳаёт бўлсалар… Отамиз, ака-укаларимиз, дилбандларимизни ҳам она муҳаббатига яқин муҳаббат билан севамиз. Ватан… Бизга ғурурланмоқ, курашмоқ, ғолиблик туйғуларини инъом этган муқаддас макон. Шу ва шу каби қалбга яқин тушунчалар Мунавваранинг шеърларида яна ҳам гўзаллашиб, яна ҳам қадрдонлашиб намоён бўлади. Бу шеърларни ўқигач,…
Азиз китобхон, қўлингиздаги китобга киритилган шеърлар шоирнинг “эълон қилинмаган шеърлар” туркумидан жамланди. Китобга айрим шеърларнинг қўлёзмасини ҳам эълон қилишни лозим топдик. Баъзи шеърлардаги қофиялар, жумлалар шоирнинг ишлаш услубига кўра, шеърнинг мазмунига таъсир қилмаган ҳолда қисман ўзгартирилди. Шеърлар муаллифнинг асосан 1957–1965 йиллар оралиғидаги илк ижод намунасидир. Китоб номин…
Шеър – инсон руҳиятида бетартиб сочилиб ётадиган туйғуларнинг маълум бир шаклдаги ифодаси. Фақат ўша паришон ҳисларни аввало англаш, кейин тартиблаш, сўнгра эса муносиб ифодасини топиб шеърга айлантириш – маҳоратдир. Ушбу тўплам гоҳида изтироблар тасвири, баъзида шодлик ёки қайғу белгиси, баъзан эса исён намойиши бўлиб тўлғонади. Ундаги шеърлар гўё мажбурлаб, катта босим билан муқова остига солинг…
Миром правит любовь. В этом сборнике стихотворений вы найдёте стихи на самые разные темы, от городской лирики до истории написанной от мужского лица в период сталинских репрессий, но каждое из них прежде всего о любви.
Таниқли шоир, таржимон ва ношир Рауф Субҳон кейинги йилларда ёзган шеърлари, таржималарини ушбу китобига жамлаган. Шеърлар миллат қайғуси билан йўғрилган, унда одамлар меҳри, юрт келажаги куйланади. Илм йўлида адашмасликни истаган ижодкор ҳар бир қалбда оқибат чироғи порлаб туришини истайди ва шу йўлда тинимсиз изланади. Адабиёт дунёни тинчликда, гўзалликда, саломатликда, тозаликда сақлашига ишона…
В книге стихотворений «Лестница в рай» стихи о войне. О ребятах, которые там погибают. О матерях и женах, которые их ждут.
Ўзини ўзгалардан, лаҳзалардан, ҳислардан, хатолардан излаган сайин ўзини йўқотиб бораверган аёл фожиа чоҳидагина ўзи билан юзма-юз қолади. Нафрат зиндонидан озод бўлишга интилаётган чоғида умр бўйи ўз қалбига, Буюк Оллоҳига қарши борганини англайди. Аёл шундагида қибласи-қалби сари рамзий маънодаги сўнгсиз ва поёнсиз йўлга тушади… Ушбу китоб йўлдаги аёлнинг биргина томчи кўзёши, туйғулари симфония…
Хосият Рустамнинг шеърлари ирмоқ янглиғ қалбларга жилдираганча оқиб киради. Шоира китобхон билан туйғулар тилида сўзлашади. Шундай экан, муаллифнинг зумрад мисол жилваланмиш сержило олами сиз – азиз шеърхонга мунтазир. Шеърлар ичра кўз ва қалб ила кезиниб, нафис ҳиссиётлар, ёруғ таскинлардан баҳра оласиз. Шу боис ҳам китоб қалбингиз тўридан жой олишига шубҳа йўқ. Зотан, мазкур китоб кўнглингиз мул…
Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий нафақат Шарқ мумтоз сўз санъати, балки жаҳон адабиёти хазинасига ўз шеърлари, тарихий асарлари ва таржима китоблари билан муносиб ҳисса қўшган забардаст ўзбек шоирларидан ҳисобланади. Шарқ шеъриятининг деярли барча жанрларида маҳорат билан қалам тебратган серқирра ва сермаҳсул қалам соҳиби Огаҳий “Таъвиз улошиқин” девонининг тўлиқ ҳолда нашрга тайёрланган нусхаси…
Турсун Али – руҳияти, диди, бадиияти баланд шоир. Унинг сатрлари кўнгилдан чиқиб кўнгилларга сафар қилади. Шеърларини ўқиганингизда ўзига хос ташбеҳлари, образлари, кўз олдингизда намоён бўлаверади. Оҳорли туйғулар қалбингизни ром этади. “Адиб ва жамият” рукни остида чоп этилаётган ушбу китобида шоирнинг янги шеър ва достонлари ҳам ўрин олган. Тўплам ҳақиқий шеърият мухлисларига муносиб туҳфа бўли…
Шуҳрат Ориф – адабиёт мухлисларининг эътирофига сазовор бўлган, ўзига хос усул ва оҳанги билан сўз шайдоларининг ҳурматини қозонаётган шоир. Шеърларининг ажиб бир руҳи, фалсафага қорилган жозибаси шоирнинг ихчам сатрларида яққол сезилиб туради. Шоирнинг навбатдаги тўпламидаги қатралар ҳам худди шеърдай ўқилади, ўзингизда шеърнинг таъсирини ҳис қиласиз. Шеърга, оҳангга сиғмаган туйғуларнинг қатрала…
Таниқли шоир Салим Ашурнинг номи шеърият ихлосмандларига яхши таниш. Унинг “Мангу эл” китобида она Ватан, миллат, эл-юрт, ишқ-муҳаббат сингари азалий мавзулар қаламга олинган. Шоир ва давр кайфияти акс этган ушбу ҳазин шеърлар руҳига сингиб кетган янги оҳанг, янги ифода, янги талқин шеърхонни ҳайратлантиради, ўйга чўмдиради. Шеър кайфияти шеърхон кайфиятига кўчади. Эҳтимол, шеърнинг вазифаси ҳам ш…
Стихи без названий. Обрывки всех моих воспоминаний. К сорока годам будет выпущена автобиография, но лучше, если она опубликуется посмертно. Поэтому пока так.
Ҳар бир инсоннинг бармоғидаги чизиқлар ўзига хос бўлиб, бир-бирига ўхшаши учрамас экан. Дунёда шоирлар ҳам кўп, севиб ўқийдиган, дилда такрорлаб юрадиган шеърлар ҳам талайгина. Улар бир-биридан айро кўнгилларга нур каби илиқлик олиб киради, ҳаловат, таскин бахш этади. Ҳар бир шоирнинг ўз салоҳияти, ўз мавзуси, ўз услуби бор. Шу боис, сўз турфа рангларда жилоланиб, унинг жозибаси қалбларни мавжлант…