banner banner banner
Илоҳийнома
Илоҳийнома
Оценить:
 Рейтинг: 0

Илоҳийнома

Яна этгил гуҳарбор кўнглини сен.

Ба ҳаққи чор ёр, лутф айла ҳар дам,
Йироқ тутма мени, эй нури дийдам…

АМИРУЛ МЎМИНИН АБУ БАКР СИДДИҚ РОЗИЙАЛЛОҲУ АНҲУ ВАСФИДА

285     Сари мардони дин, Сиддиқи Акбар,
Имоми содиқи асҳоби маҳшар.

Маҳини раҳмати маҳдат у эрди,
Дин ичра сабқи ул ҳайрат у эрди.

Эди хилват тунида дўсти ғор ул,
Нисор этмишди илк қирқ минг динор ул.

Абу Бакр бўйлаким этди, шу асно
Очилди унга буткул ажри дунё.

Имони унга ёр эрди азалдин,
Асл ҳам устувор эрди азалдин.

290     Тиши оғриб, чу ўн йил этди жонсўз,
Паямбарга вале ул очмади сўз.

Паямбарга буни Ҳақ этди таҳқиқ,
Паямбар дедики, эй дўсти содиқ.

Нечун сен этмадинг менга ҳикоят?
Деди: мен этмагум Ҳақдин шикоят.

Кишиким, тан сирин пинҳон тутар чун,
Унинг жон сирри бўлгай Ҳаққа маълум.

Юрарди тош солиб оғзига яксар,
Тилим то сочмагай деб дурру гавҳар.

295     Кўрингай тош аро гавҳар, билармен,
Вале гавҳар аро тош кўрмаганмен.

Чунон мустағрақи Ҳақ эрди жони,
Йироқди лофу ёлғондин забони.

Ки жони эрди чун машғули оят,
Чу ўн саккиз ҳадис андин ривоят.

Гар ўн саккиз минг олам эрди бори,
Бул ўн саккиз уларнинг ёдгори.

Далили асли оламдир ҳадиси,
Шунинг-чун мусту маҳкамдир ҳадиси.

300     Басе ақлу басар бор эрди унда,
Тирикликдин хабар бор эрди унда.

Дуо этмишди бир кўр, нобинони,
Ижобат айлади Ҳақ ул дуони.

Баланд деб мартабам мағрур эмасди,
«Ақилуни»дан ўзга сўз демасди[18 - Ақилуни – воз кечинг. Бу ерда, мени халифа қилиб сайладингиз, истасангиз, қарорингиздан воз кечинг, маъносида.].

Вафот этганда ул зоти гироми,
Қўйишди Мустафо ёнига они.

Калитдек Ҳақ уни қулфига солди,
Ки андин олами асрор очилди.

305     Ҳали қўл урмайин қулфга у доно,
Очилди пардайи асрор ҳамоно.

Темир ҳам эътиқод айларди унга,
Нега ағёр дили дўнмиш темирга?

Очилмиш эрди қулфлар олдида, бас,
Нега ағёр дили унга очилмас?

Саҳоба чун мозорга элтдилар, ҳай,
Очилмиш бир қабрни кўрдилар шай.

Кишиким сидқи бордир, дўсту ёрдир,
Илон чаққанда ҳам ул ёри ғордир.

310     Расулуллоҳ Абубакру Умарни
Демиш кўзу қулоқ, сочмиш гуҳарни.

Набийким деди чун самъу басардир[19 - Самъу басар – қулоқ ва кўз.],
Уларни севмаганлар кўру кардир…

АМИРУЛ МЎМИНИН УМАР РОЗИЙАЛЛОҲУ АНҲУ ВАСФИДА

Имоми мутлақу шамъи қўш олам,
Амирул мўминин, фориқи аъзам.

Эрур Ҳақ номига пайваста номи,
Ки «Фурқон»дин келур «фориқ» каломи[20 - Фориқ – ҳақни ботилдан ажратувчи.].

Кўзи Ҳақ нури бирлан тўлмиш эрди,
Йўли андин мунаввар бўлмиш эрди.

315     Адолат нурига тўлмиш дили ҳам