banner banner banner
Намоз ўқишни биласизми?
Намоз ўқишни биласизми?
Оценить:
 Рейтинг: 0

Намоз ўқишни биласизми?


“Эй иймон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, (у сабабли) тақволи бўлсангиз”.

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда «Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қилади: «Бандаларимнинг одамлар кўзи тушадиган барча амаллари (намоз ўқимоқлари, хайр-эҳсон қилмоқлари, закот бермоқлари) ўзлари учундир, тутадиган рўзалари эса, Мен учундир, бинобарин унинг мукофотини ҳам Мен – Ўзим бераман», – дейди Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло.

Аёллар Рамазон ойида ҳайзли ёки бўлмаса нифосли бўлиб қолсалар, поклангач, бир кунига бир кун рўзанинг қазосини тутиб берадилар.

Савол: Динимизнинг тўртинчи рукни нима?

Жавоб: Закот бериш.

Савол: Закот нима?

Жавоб: “Закот” сўзи луғатда “тозалаш”, “поклаш”, “ўсиш” деган маъноларни англатади. Закот 2-ҳижрий санада фарз қилинган амалдир. Закот динимизда молиявий ибодат саналади. Бойлиги нисобга етган мусулмонлар ҳар йилда бир марта ҳақдорларга закот бериши фарз. Бу ибодат балоғатга етган, оқил, ҳур ва моли нисобига етган мусулмонларга фарздир. Аллоҳ таоло “Нур” сурасининг 56-оятида марҳамат қилади:

“(Эй мўминлар!) Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз, зора (шунда) раҳм қилинсангиз”.

Савол: Исломнинг бешинчи устуни нима?

Жавоб: Ҳаж қилиш.

Савол: Ҳаж нима?

Жавоб: “Ҳаж” сўзи арабчада “қасд қилмоқ” деган маънони билдиради. Ҳаж ҳижрий 9-йилда фарз бўлди. Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасининг 97-оятида марҳамат қилади: ﻪِﱠﻠِﻟَ

“Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир. Кимдаким (буни) инкор этса, бас, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир”.

Демак, бу амал моддий жиҳатдан қурби етадиган мусулмонларгагина фарздир.

ТАҲОРАТ ҲАҚИДА

Савол: Таҳорат ҳақидаги саволларимизни қазои ҳожат одобларидан бошласак. Зеро, муқаддас динимизда ҳар бир ишнинг ўз одоби бор. Шундай эмасми?

Жавоб: Албатта, динимизда ҳар бир амалнинг чегараси бор, одоби бор. Жумладан, қазои ҳожатнинг ҳам. Мусулмон киши ҳожатхонага киришда ушбу дуони ўқийди:

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис».

Маъноси: “Эй Аллоҳ! Мен Сендан эркак ва аёл нопок жинларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман”.

Ҳожатхонага чап оёқ билан кирилади ва ўнг оёқ билан чиқилади. Чиқаётганда эса бу дуони ўқийди:

“Ғуфроонака”.

Маъноси: “Аллоҳим! Мағфиратингни сўрайман”.

Савол: Ҳожатда қай тариқа ўтирилади?

Жавоб: Бунинг бир қанча одоблари бор:

– ҳожатхонага ялангбош кирилмайди;

– қиблага қараб ёки қиблага орқа ўгириб ўтирилмайди;

– ой ёки қуёшга қараб ўтирилмайди;

– оқар сувга ҳожат чиқарилмайди;

– бировлар билан гапирилмайди;

– хаёл суриб узоқ ўтирилмайди;

– Аллоҳ ёки Пайғамбар алайҳиссалом номи зикр қилинмайди.

Савол: Ҳожатдан сўнг тозаланиш борасида нималар дейиш мумкин?

Жавоб: Ҳожатдан кейинги тозаланишни “истинжо” дейдилар. Истинжо асосан кесак, сув ва махсус қоғозлар билан амалга оширилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатларига чиқдилар, ортларидан бордим. Одатда у киши ортларига қарамас эдилар. У кишига яқинлашдим: “Менга тошлардан олиб кел, улар билан истинжо қиламан, (ёки шунга ўхшашроқ гап айтдилар) суяк ёки тезак олиб келма”, дедилар. Кийимимнинг этагига тош солиб келтириб, ёнларига қўйдим ва ўгирилиб кетдим. У киши қазои ҳожат қилиб бўлиб, уларни ишлатдилар” (Бухорий ривоят қилган).

Демак, бу ҳадисдан англашилмоқдаки, суяк ва тезак билан тозаланиб бўлмайди.

Савол: Истинжодан кейин қилинадиган ишни “истибро” дейдилар. Истибро нима?

Жавоб: “Истибро” – покланиш. Сийдикдан сақланиш учун истибро қилинади, сийдик йўллари покланади.

Савол: Истибро қандай қилинади?

Жавоб: Истинжодан кейин пешобнинг сўнгги томчилари ҳам қолмагунча тозаланиши керак. Пешоб йўллари бутунлай тозаланиши учун эса бир неча қадам юриш, сакраш, оёқларни чалиштириш сингари ҳаракатлар амалга оширилади. Мана шу истибро! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: “Сийдикдан сақланинглар, зеро, қабр азобининг кўпчилиги ундандир”.

Савол: Истиброни аёллар ҳам қиладиларми?

Жавоб: Йўқ, аёллар истибро қилишмайди. Қазои ҳожатдан кейин бир оз кутиб, кейин истинжо қиладилар.

Савол: Энди бевосита таҳорат масаласига ўтсак бўлади. Хўш, таҳорат нима?

Жавоб: “Таҳорат” сўзи арабча бўлиб, “тозалик”, “поклик” деган маъноларни билдиради.

Намоз ўқимоқчи бўлган киши, аввало, таҳорат қилиб, покланиб олади. Таҳоратсиз ўқилган намоз ибодат ҳисобланмайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг “Моида” сураси 6-оятида шундай марҳамат қилади:

Маъноси: “Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар. Агар жунуб бўлсаларингиз, покланинглар. Агар бемор ёки сафарда бўлсаларингиз ёхуд бирорталарингиз таҳоратхонадан келса, ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, бас, покиза тупроқ ила таяммум қилинглар. Ундан юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинглар. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас. Аммо сизларни поклашни ва сизларга ўз неъматини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки шукр қилсангизлар”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир муборак ҳадисларида айтадилар: “Кимки таҳоратини мукаммал адо қилса, унинг гуноҳлари баданидан оқиб чиқиб кетади” (Муслим ривояти).

Савол: Таҳоратнинг фарзлари нечта?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабига кўра таҳоратнинг фарзи 4 та:

1. Юзни тўла ювиш.

2. Қўлларни тирсаклар билан қўшиб ювиш.

3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш.