banner banner banner
САҲИФАЛАР
САҲИФАЛАР
Оценить:
 Рейтинг: 0

САҲИФАЛАР

САҲИФАЛАР
МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ

МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ

С А Ҳ И Ф А Л А Р

МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ

С А Ҳ И Ф А Л А Р

(САФАҲОТ)

Шеърлар

Туркчадан Миразиз Аъзам таржималари

М.О.Эрсўй (1873-1936) ҳозирги замон турк адабиётида “Истиқлол марши”нинг ва етти китобдан иборат “Сафаҳот” тўпламининг муаллифи сифатида маълум ва машҳурдир. Онаси Амина Шарифахоним асли бухороликдир. Бу ҳақда унинг ўзи шундай деб ёзади: “Бундан деярли юз эллик йил аввал Ҳаким Ҳожибобо исмли бир киши Бухородан Онатўлига келган, Бойобод маҳалласида уйланган, сўнгра оила бу ердан кўчиб кетиб, Тўқотда жойлашган.” Она томондан катта бувиси шу ерда туғилган ва улғайгач,яна Бухородан келган тижоратчи Муҳаммад Афанди билан турмуш қурган ва улардан онаси туғилган.

Меҳмед Окиф Истанбулда улғайди, ветеринария мактабини битирди, турли давлат идораларида ишлади, мактабларда зоологиядан дарс берди. Шу йилларда миллий курашларга қатнашди. “Иттиҳод ва тараққий” фирқасига аъзо бўлиб, 1907-12 йилларда “Сирот-и мустақим” (“Тўғри йўл”),1912-21 йилларда “Сабил-ур-Рашод” (“Ҳақиқат йўли”) газеталарига муҳаррирлик қилган эди. Улар Яқин Шарқ ва Туркистон зиёлиларига таъсир қилганлиги тарихий ҳужжатлардан маълум. Чунки М.Окиф бу газеталарда мазкур мамлакатлар ҳаётини ҳам ёритиб борарди.

Меҳмед Окиф ўз даврининг атоқли шоири ва мутафаккири эди. Халқ ҳаётининг ҳамма томонларини кўрган ва яхши билгани туфайли, шеърга реалистик манзараларни – ҳаётнинг ўзини, жамият дардларини тарихий ва маънавий ғоялар билан боғлаб, шеъриятга жонлилик киритди, жимжимасиз, бўёқларсиз сатрлари билан, ахлоқ, ватан, миллат, маънавиятга оид туйғулари билан халқ меҳрини қозонди.

Шоирнинг “Саҳифалар” (“Сафаҳот”) китоби ўзбек тилида илк бора тўла нашр этилмоқда.

МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙНИНГ ЎЗБЕК ЖАДИД ЁЗУВЧИСИ

АБДУРАУФ ФИТРАТГА ТАЪСИРИ ТЎҒРИСИДА

2007 йил ноябрида атоқли луғатшунос ва публицист, Туркия Ёзарлар Бирлигининг фахрий раиси Меҳмед Дўғон уйимга телефон қилиб, Меҳмед Окифнинг “Сафаҳот”и ва муҳаррирлик қилган “Сирот-и мустақим” ва “Сабил-ур-рашод” газеталарининг Чўлпон ижодига таъсири ҳақида бирон нарса ёзиб бероласанми?” деб сўради.

–Билмадим, “Сирот-и мустақим” чиққан 1908-1912 йилларда Чўлпон 10-12 яшар бола эди,– дедим.

–Лекин “Сабил-ур-рашод” чиққан 1912-1925 йилларда у етук шоир эди.

Насрий ижодига, адабий ва танқидий қарашларига таъсири бўлгандир,

дейман,

–Балки…-дедим,– ўрганиб кўрай-чи…

2008 йилда Меҳмед Окиф ижоди ва муҳаррирлик фаолиятини ҳамда жадид-чиларимизнинг ҳаёт саҳифалари, ижод намуналарини, жадидшунос олимла-римизнинг тадқиқотларини бир бошдан ўрганишга киришдим. Аммо Абдул-ҳамид Сулаймон Чўлпоннинг юқорида номлари тилга олинган газеталар билан таниш бўлганлигини тасдиқловчи биронта ҳужжат топмадим.

Чўлпон кўп тадқиқий ишларда, ҳатто энциклопедияларда ҳам қайд этилга-нидай, 1897 йилда эмас, 1898 йил март ойлари атрофида туғилганлигини атоқ-ли олим, Беруний мукофоти совриндори, филология фанлари доктори Наим Каримов ҳар тарафлама исботлаган. У ўзининг“Чўлпон” отлиғ маърифий романида Чўлпон маърифатли отасининг соясида махсус ёлланган ўқитувчилардан турк, рус, форс, араб тилларини ва мусиқа илмини ўргангани, ўзбек, турк, татар ва форс тилларида чоп этилган газеталарга обуна бўлиб, дунё воқеаларидан хабардор бўлиб боргани қайд этилган. Ҳатто 1913 йилдаёқ “Таржумон” газетига Исмоил Ғаспиралига мактуб ҳам битиб, “Шалола”, “Турк юрди”, “Шаҳбал”, “Таржумон”, “Вақт”, “Иқбол” газеталарини ўқишини ёзган. Замондошлари хотираларида ҳам саналган газеталардан ташқари Татаристон, Озарбайжон, Ҳиндистонда чиқадиган ҳамма газета ва журналларга обуна бўлганлиги, Оренбургда икки ойда бир чиқадиган “Шўро” (муҳаррири: Ризоуддин ибн Фахруддин), Самарқандда чиқадиган “Ойна” (муҳаррири: Беҳбудий), “Юрт”, “Ялт-юлт” ва бошқа журналларни ҳам ўқиб боргани ва уларга журналист, ёзувчи сифатида қатнашиб тургани ҳақида ҳам маълумот бор.

ХХ аср бошида Биринчи жаҳон уруши бошлангунча Туркистонда турк матбуоти анча кенг тарқалган. 1914 йили уруш бошлангач, Туркия Россия-га душман тарафида бўлгани учун, бу нарса чеклаб қўйилган. Чўлпон Тур-киядан “Сарвати фунун” журналини олиб турган ва журнал атрофидаги шоир ва ёзувчиларнинг ижоди билан таниша борган. Тавфиқ Фикратнинг “Рубоби шикаста”, “Тарихи қадим” шеърий китобларини яхши билган. Кейинчалик 1920 йилда “Марҳум Тавфиқ Фикрат” номли мақола ҳам ёзган. Ризо Тавфиқбекнинг “Фикратнинг қабринда” шеъри таржимасини ҳам га-зетада чиқарган. 1924 йилда “Ризо Тавфиқбек” сарлавҳали мақоласи чиқди. чиққан. Бу икки мақолада Чўлпоннинг турк адабий жараёнидан хабардор-лиги кўзга ташланиб туради. Аммо, афсуски, унинг “Сирот-и мустақим” ва “Сабил-ур-рашод”ни ўқигани, унга муносабат билдиргани ҳақида бирон маълумотга дуч келмадим. Балки, тасодифан шундай бўлгандир, ўзининг ижодида газеталар таъсири бордир, дея иккала томоннинг ижод намуна-ларини чоғиштириб кўрдим. Чўлпоннинг 1914 йилда “Садои Туркистон” газетасида чиққан “Дўхтур Муҳаммадёр” ҳикоясида шундай сатрларга дуч келдим:

“Халқ ўз фойдасини англаса, миллий мактаб ва мадрасалар очса, Оврупо дорилфунунларига болаларини юборса, дўхтур, адвокат, муҳаррир ва ҳунарманд, савдогар ва муҳандислар чиқса, буларнинг ҳар бири ўз вазифаларида туриб, ишларини тартиб билан юргизсалар, халқимизнинг фойдасини кўрсатсалар, нақадар олий ва нақадар гўзал бўлар эди, деган хаёллар кўнглига келар эди. Фақат буларнинг бўлишига кўзи етмас эди. Чунки борган сари орқага қараб кетмоқдамиз…”

Бу ҳикоя ўз мазмунлари билан “Сирот-и мустақим”ни эслатмайдими? Чўлпоншунос олимларимиз эса, бир овоздан, бу ҳикоя И.Ғаспиралининг “Дор ул-роҳат” романининг таъсирида ёзилган, демоқдалар.

Бу деган сўз Меҳмед Окифнинг журналлари Туркистон жадидлари фаолиятига таъсир қилмаган, дегани эмас. Машҳур жадидчи ёзарларимиз Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Мунавварқори Абдурашид-хонов, Абдулла Авлоний ва бошқа жадидчиларимизга таъсири бўлгани шак-шубҳасиздир.

Биз буни Фитрат мисолида кўриб чиқамиз.

Аввало, Меҳмед Окиф ва унинг газеталари, Фитрат ва Туркистон газета-журналлари қандай шароитда майдонга чиққани тўғрисида икки оғиз сўз.

Усмонли императорлигининг сўнгги ҳукмдори Абдулҳамид Иккинчи

(1842-1918) тахтга ўтирган пайтларда империя таркибидаги Босна-Ҳерсек (Босния-Герцогевина) ва Булғористон кетма-кет исён кўтариб, у ерларда яшаётган туркларни кўчиб кетишга мажбур қилаётган эди. Туркияда бутун халқ ҳаяжонда, давлат идорасида ислоҳотлар қилиш, тартиб ўрнатиш керак, илгариги Танзимат (конституцияли мутлоқият) энди ярамай қолди, мутлоқиятни чеклаш зарур, деган фикр кун тартибига чиқиб қолган эди (Ислом энциклопедияси, 1-жилд, 76-80 бетлари ва 12-жилднинг П китоби, 363-378 саҳифалар. Миллий Эгитим басимэви, Истанбул – 1988.– М.А).

1876 йилнинг 31 августида тахтга ўтирган Абдулҳамид П, тахтга ўтиришдан олдин халқнинг кайфиятини маъқуллагандай бўлиб, янги конституция (қонун-и асосий) лойиҳасини тайёрлаган Мидҳат Пошо ва унинг тарафдорларини қўллаб-қўлтиқлаган, 1876 йилнинг 23 декабрида конституция эълон қилинишида қаршилик қилмаган эди. Бу қонун-и асосийдаги янгиликка кўра, Овруподаги каби, ойон ва мебусон (яъни сенаторлар ва миллатвакиллари)дан иборат икки палатали мажлис подшоҳ фаолиятини назорат остида тутиши керак эди. Янги конституция учун ҳаракат бошлангандан буён давлатнинг идора этилишига халқнинг иштирокини ҳам таъминлаш масаласи тортишилган, наридан бери ташкил қилиниши керак бўлган “шўро” ва “машварат” йўллари ҳам тавсия қилинган эди.

Абдулҳамид П кучли таҳсил олмаган, лекин зако даражасини, айниқса ҳақиқий савиясини ва дунёқарашларини билдирмасликда жуда моҳир эди. У Мидҳат Пошонинг халқ ўртасидаги катта обрўйини ҳисобга олиб, раёсатга тайинлаган, аммо ичида Абдулазизнинг тахтдан йиқитилишида Мидҳат Пошо бош рол ўйнаганини унутмас, бир кун ўзини ҳам йиқитиши мумкин деган гумон билан уни тахтдан йироқлаштиришни ўйлаб юрарди. 1877 йил 5 февралда Мидҳат Пошони тўсатдан саройга чақириб, ноаниқ сабаблар би-лан четэлга чиқариб юборилишига эришди. Абдулҳамид янги конституция-га бўйсунишни истамас эди. Бу пайтда Усмонли императорлиги Болқонлар-да катта муваффақиятсизликларга дучор бўлди, рус чоризмининг ҳарбий кучлари Дунайдан ўтиб, Истанбул этакларигача етиб келди. Шунда Абдулҳамид П бу ишларга парламент айбдор, мен хоҳлаганимдай ҳаракат қилолмадим, деган баҳона билан 1878 йили парламентни муҳлатсиз таъ-тилга чиқариб юборди, давлат парламентсиз эски танзимат йўлига ўтиб олди.

Абулҳамид П 30 йил давом этган ҳукмдорлиги вақтида ташқи сиёсатда ниҳоятда эҳтиёткорлик йўлини тутди, Усмонли империяси исён кўтарган юртларга оз-оздан ён бериб, йилдан йилга кичрайиб борди, ички сиёсатда эса ҳар қандай ғалаёну сиёсий ҳаракатларни бостириб нисбий тинчлик-барқарорликка эришиб, юртда ободончилик ва маданият ишларини ривож-лантиришга ҳаракат қилди: темирйўл, почта, телеграф ташкилотлари қур-дирди, айни чоғда ўз ҳуқуқларини кенгайтириб истибдодни орттирди. Шу тариқа империяда таназзул чуқур илдиз ота борди.

“Бир тарафдан модиявий етишмовчиликлар ва ҳар турли ҳурриятларнинг

таҳдид ва шартлари, давлатнинг чет мамлакатлар қаршисида ўз виқорини ҳимоя қилиш кучига эга эмаслиги, вақти-бевақт юз бериб турган ички исёнларнинг такрорлари, янги-янги мухторият ва истиқлол талаблари ва буюк давлатларнинг бундай вақтлардан дарҳол фойлаланишлари, давлат-нингбутунлай парчаланишига йўл очувчи ҳақ-ҳуқуқ талабларининг бит-мас-туганмаслиги борган сари халқ табақаларида норозилик уйғотаётган ва яширин мухолиф ташкилотлар туғилишига сабаб бўлаётган эди.”

(Ислом энциклопедияси. 1-жилд. 79-бет ).

1889 йилда Иттиҳод ва Тараққий (Бирлик ва Тараққиёт), Ёш усмон-лилар каби жамиятлар қурилди ва улар Абдулҳамиддан мактабларга, матбуот ва нашриётларга диққат қаратишни талаб қила бошладилар. Подшоҳ бунга жавобан Иттиҳод ва Тараққийга нисбатан шиддатли таъқибни оширгандан сўнг, жамиятлар яширин фаолиятга ўтди, бир қисми чет элларда, бир қисми ичкарида шиддатли фаолиятга киришиб, машрутиятни тиклаш учун кураша бошлади. Ниҳоят 1908 йил 23 июлда Усмонли империясида иккинчи марта машрутият эълон қилинди.

Иттиҳод ва Тараққий Жамияти Машрутият эълонидан кейин мамлакатда шариатга мос ҳуррият яратишни, таназзулдан боши чиқмаётган ватанни фалокатлардан қутқаражагини, армияни ва ҳокимиятни, таълим-тарбия соҳасини ва мадрасаларни ислоҳ қилажагини ваъда қилаётган эди. М.Окиф ана шундай бир тарихий шароитда майдонга чиққан, Иттиҳод ва Тараққий жамиятига аъзо бўлган эди.

1908 йил 27 август куни Истанбулда “Сирот-и мустақим” номли ҳафталик газета босилиб чиқди. Муассислари проф. Абул-уло Зайналобидин ва ҳуқуқшунос, ҳофиз Ашраф Адиб, бош муҳаррири эса Меҳмед Окиф Эрсўй эди. Газета фалсафа, адабиёт, ҳуқуқ иа илмлардан баҳс юритар, формати 20х28,5 см бўлиб, ҳар сони 16 саҳифадан иборат эди.

ХХ асрнинг бошларида Русия империясидаги ижтимоий-сиёсий аҳвол деярли Усмонли империясидаги каби эди. У 1904 йилда рус-япон урушида енгилгандан кейин халқнинг ҳокимиятдан норозилиги ортиб кетма-кет

ихтилол ҳаракатлари юз бера бошлади. Бутун империя бўйлаб инқилобий мақсаддаги ишташлашлар шу қадар кенгайиб, чуқурлашиб ва кучайиб кетдики, подшоҳ Николай П мутлоқият ҳокимиятини юмшатишга, идора тизимига янги ўзгартишлар киритишга мажбур бўлди. У 1905 йил 17 октябрида “Давлат идорасини такомиллаштириш тўғрисила” номли манифестга имзо чекди. Унда фақат рус халқига эмас, Русияга қарам барча мамлакатлар, миллатларга ҳам ҳуррият, қонун чиқарувчи Думага ноиб сайлаш ва сайланиш ҳуқуқлари, сўз, матбуот, виждон эркинлиги берилиши баён этилган эди.Бу мустабид давлатнинг қўзғолган халққа ён бериши эди.

Русия ватандоши деб

ҳисобланувчи, аслида мустамлака бўлган Туркистонда, Идил бўйларида

, Қиримда, Қофқозда яшаган турки халқлар

Манифестга асосланиб бир томондпн ўзларининг Русия босқинидан илгариги дунёвий ва диний ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш ҳаракатига киришган бўлсалар, иккинчи томондан Думага ўз вакилларини кўрсатиш йиғинлари, намойишлар ва матбуот ташкил қилиш ишларини бошлаб юбордилар. ХХ аср бошла-ридаги бутун турки халқлар ҳаётида бу ҳол яққол кўзга ташланади.

Авваламбор, Туркистон, Идилбўйи, Қирим ва Қофқоз турклари орасида бирликка интилиш ва ишбирлиги учун ўзаро хабарлашма юзага келди.

Ялта-Алушка йўлидаги Ғаспира қишлоғида туғилган, Боғчасарой, Оқмачит (Симферопол), Йўлкермон (Воронеж) ва Москвада маълумот олган, эндиликда Боғчасаройда “Таржумон” газетасини чиқараётган, номи оламга таниқли олим, ёзувчи ва муҳаррир Исмоил Ғаспирали (Гаспринсикий) Манифест берган эркинликдан фойдаланиб:

“Азиз ва муқаддас уч нарса бордирки, қанча сўйланса, ёзилса яна оздир ва оздир: буларнинг бири “диндир”, бири “тилдир” ва яна бири “илмдир”, деб ёзади (Ғаспирали. Танланган асарлар. Уч жилдлик. Истанбул, 2908 йил. Ш жилд. 87 бет).

Туркистонда машҳур педагог, публицист, шоир ва жамоат арбоби Мунаввар қори Абдурашидхонов:

“1905-нчи 17 октябрда берилмиш манифест, яъни ҳуррият жумла Русия фуқароларини асирлик зиндонидан озод қилиб, ўз ҳуқуқи диния ва дунявия-ларини талаб қилмоқда ва ўз мамлакатларини ислоҳида ва ўз мактаб ва мадрасалариға тартиб ва низом ижро қилмоқда,” деб ёзади Мунаввар қори Абурашидхонов (Танлангани асарлар. Тошкент, 2003 йил. 139 бет).