banner banner banner
ГЁТЕНИНГ ЗАКОВАТ ХАЗИНАСИ
ГЁТЕНИНГ ЗАКОВАТ ХАЗИНАСИ
Оценить:
 Рейтинг: 0

ГЁТЕНИНГ ЗАКОВАТ ХАЗИНАСИ

ГЁТЕНИНГ ЗАКОВАТ ХАЗИНАСИ
Акмал Саидов

Гётенинг заковат хазинаси

«Аслида биз іайратга тушадиган нарсаларнигина єїишимиз зарур», деган эди жаіон адабиётининг буюк намояндаси Йоіанн Вольфганг Гёте. У бутун умр єзининг ана шу пуріикмат даъватига їатъий амал їилган. Яъни, наинки Ўарб, балки Шарїда іам маълуму машіур бєлган мутафаккир шоирларнинг сара асарларини топиб єїиган ва іар гал бундай мароїли мутолаадан ниіотда таъсирланган, чексиз іайратга тушган.

Табиийки, Гётенинг єзи іам Ўарб ва Шарї мамлакатларидаги миллионлаб мухлисларини іали-іануз іаяжонга солиб келаётган «Фауст», «Ўарбу Шарї девони», «Ёш Вертернинг изтироблари» каби шоі асарларини яратган. Бир-биридан дилбар шеърлар ёзган.

Айниїса, мумтоз немис шоири єзининг машриїзаминга бєлган іурматини, Саъдий, Іофиз, Хайём, Жомий, Навоийларга муіаббатини ёлўиз ижодида эмас, балки кєпїиррали фаолиятида, іаёт ва тафаккур тарзида іам намоён эта олган. Севимли шоирларимиздан бирининг таъбири билан айтганда, Гёте Саъдий каби жаіонгашта, Жомий каби пири муршид, Навоийдек давлат арбоби ва Іофизу Хайём каби девонаваш їалб эгаси бєлган.

Гётенинг Шарїїа бу їадар яїинлиги, Шарї адабиётига бемисл меіру муіаббати ва юксак эітироми, Шарї зиёлилари, шу жумладан, єзбек ижодкорларининг эътибори марказидан четда їолмади, албатта. Унинг асарларини ХХ аср єрталаридан бошлаб даставвал рус тили орїали єзбекчага таржима їилишга киришилди. Бунда Маїсуд Шайхзода, Шукрулло, Эркин Воіидов каби іассос шоирларимизнинг хизмати катта бєлганини таъкидлаш жоиз.

Кейинчалик Садриддин Салим Бухорий, Пошо Али Усмон, Янглиш Эгамова, Носир Муіаммад каби фидойи шоиру олимларимиз, моіир таржимонларимиз ташаббуси билан Гёте асарларини бевосита аслиятдан – немис тилидан єзбек тилига єгириш тажрибасига єтилди.

Энг муіими, истиїлол даври айнан бир асарнинг фаїат битта таржимасинигина нашр эттиришдек эски тузумдан мерос маънавий їатаўонга чек їєйди ва муайян асарнинг бир неча ижодкор томонидан мустаїил таржима їилиниши ва нашр этилиши учун йєл очди. Єз навбатида, бундай таржимачилик миллий маънавиятимиз хазинасидан жой олаётган жаіон адабиёти дурдоналарини – аслиятга яїинлигини таъминлаб, барча їирраларини имкон їадар саїлаб їолган іолда – бадиий нафис, фалсафий теран асарларни єзбек китобхонига туіфа этиш учун зарур шарт-шароит яратди.

Їєлингиздаги китоб уч їисмдан иборат бєлиб, дастлабки їисмдан немис ёзувчиси Клаус Зееіафернинг Гёте іаёти ва ижодига оид биографик асарининг таржимаси єрин олган. К.Зееіафер (1947 йилда туўилган) Германия Ёзувчилар уюшмаси, шунингдек, Гёте ва Шерлок Холмс жамиятларининг аъзосидир. У кєплаб журналистик ва адабий-бадиий асарлар, салмоїли антологиялар яратган.

К.Зееіафер єз ижодий фаолияти давомида, жумладан, Гётега баўишлаб бир їанча асарлар эълон їилган. Унинг илк бор єзбек тилида нашр їилинаётган ушбу рисоласи 1999 йили Бонн шаіридаги «Интер Национес» нашриётида чоп этилган. Бу асар єзининг їизиїарли, їисїа ва ихчам ифода усули, равон тили билан ажралиб туради.

Гёте бир єринда: «Турли-туман тарбиявий іикматлар ва іикматли сєзларни тєплаш тенгсиздавлатдир», деган эди. Даіо шоирнинг чуїур фалсафий мушоіадаларга, фаннинг жуда кєп соіаларига оид їимматли маълумотлар, талїин ва ечимларга бой іикматли сєзлари унинг їомусий билимли, тафаккур їамрови кенг ва тахайюл парвози юксак ижодкор бєлганини кєрсатади.

Кези келганда, Гётенинг кєплаб боїий асарлари їатори унинг їаламига мансуб іикматли сєзлар іам жаіонда мутахассис ва мухлисларнинг доимий эътибори ва эітиромига сазовор бєлиб келаётганини таъкидлаш єринлидир. Юїорида зикр этилган рисолани ва ушбу нашрнинг иккинчи їисмида жамланган Гётеіикматларини немис тилидан бевосита єзбекчага єгирган таржимон Мирзаали Акбаров іам ана шундай мутахассису мухлислар сирасига мансуб, десак, янглишмаймиз.

М.Акбаров бундан бир неча йил илгари Германияга ижодий сафари давомида буюк шоир ва мутафаккирнинг 1833 йилда чоп этилган «Maximen und Reflexionen» («Іаёт їоидалари ва хулосалари») асари билан танишиб, єзида салкам 2 мингта афоризмни мужассам этган мазкур тєпламни илк бор єзбек тилига таржима їилгани ва «Іикматлар хазинаси» (Тошкент, «Шарї», 2008) номи билан китоб іолида нашр эттиргани бу фикримизни тасдиїлайди.

Энди эса їанчадан-їанча китобхонларни икки юз йилдан зиёд ваїт давомида іайратга солиб келаётган ва неча юз йиллар мобайнида яна іайратга соладиган, шаклан ихчаму мазмунан ўоятда салмоїдор Гёте іикматларининг давоми билан танишиш имконига мушарраф бєлиб турибмиз.

Гёте іаёти давомида табиатшунослик, жамиятшунослик, физика, кимё, биология, зоология, адабиёт ва санъат, ранг-тасвир соіаларига їизиїиб, бу йєналишларнинг барчаси бєйича маълум маънода єз їарашларига эга бєлган. Эътиборли жиіати – унинг ана шу турли-туман мавзулардаги пурмаъно фикрлари умуман эскирмаган. Аксинча, латиф ва іаїїоний іикматларни мутолаа їилиш асносида, улар айни бугунги давр руіини єзида ёрїин акс эттириб турганини іис этасиз.

Китобнинг учинчи їисмидан Гёте їаламига мансуб «Ўарбу Шарї девони»нинг єзбекча таржимаси єрин олган бєлиб, уни таниїли шоир, тарихчи ва тасаввуфшунос олим, етук таржимон Садриддин Салим Бухорий (охирати обод бєлсин) немис тилидан бевосита єзбекчага таржима їилган.

Гётенинг «Ўарбу Шарї девони»нинг нафаїат номи, балки мундарижасидан іам Шарї нафаси уфуриб турганини асар «Муўаннийнома», «Іофизнома», «Ишїнома», «Тафриїнома», «Ранжнома», «Іикматнома», «Темурнома», «Зулайіонома», «Соїийнома», «Масалнома», «Форсийнома», «Хулднома» деб аталувчи єн икки бобдан иборат экани мисолида яїїол кєриш мумкин. Таржимон Садриддин Салим Бухорий бу жиіатларга алоіида эътибор їаратган.

Шу єринда Гёте «Девон»идаги юїорида санаб єтилган назм бобларида мавжуд шеърларнинг ушбу китобга тєлиї киритилмаганини эслатиш жоиз. Таржимон бу іаїда тєхталар экан, камтарлик билан: «айрим таржималарим єзимга маъїул бєлмагани учун уларни китобга киритмадим», деб їайд этади. Китобга тартиб беришда айнан сєфиёна руі ва оіангга эга шеърлар саралаб олинганига эътибор їаратадиган бєлсак, фикримизча, бу іол Гёте «Девон»ининг мазмун-моіиятига мутлаїо зиён етказмаган. Аксинча, бунда даіо шоир єз умрининг нуронийлик даврида нима сабабдан маънан «Шарїїа іижрат їилиш» учун чоўланганини сєфиёна шеърлар мисолида янада аниї ва равшан акс эттириш имкони кучайган.

Маълумки, чорак аср давомида ушбу асарнинг айрим боблари Садриддин Салим Бухорийнинг бевосита немис тилидан їилган таржимасида турли газета ва журналларда эълон їилинган ва адабий жамоатчилик томонидан илиї кутиб олинган эди. Ўайбулла Саломов, Нажмиддин Комилов, Салим Жабборов, Камола Бобожонова каби машіур адабиётшунос ва таржимашунос олимлар єзларининг илмий асар ва маїолаларида таржимон маіоратини юїори баіолагани шулар жумласидандир.

Фурсатдан фойдаланиб, китобхонга Гётенинг ижод боўидан мана шундай яна бир ажиб гулдаста армуўон этган єзбек таржимонлари хизматига алоіида урўу берар эканмиз, жаіон адабиёти хазинасига салмоїли іисса їєшган даіо шоирнинг бу соіа намояндаларига берган таърифини эслатишни лозим топдик: «Таржимонларни серўайрат, тиниб-тинчимас совчиларга єхшатгинг келади, улар бизга ярим пиніон гєзалликнинг маїтовини келтириб, уни юксак даражада ёїимли їилиб кєрсатадилар; улар аслиятга зєр, кучли иштиёї уйўотадилар».

Алалхусус, ушбу китоб бошїа соіалар їатори адабиёт соіасида іам халїаро іамкорликни кучайтириш, шу жумладан, Ўарб ва Шарї єртасида адабий алоїаларни янада ривожлантириш, єзаро адабий таъсир муаммоларини єрганиш йєлида муіим їадам бєлишига ишонамиз.

Ва, албатта, адабиёт мухлислари янги нашрни атоїли немис шоирининг заковат хазинасидан муносиб туіфа сифатида іавас ва иштиёї билан їабул їилади, деган умиддамиз.

Акмал САИДОВ, профессор

Гётенинг ёшлиги

(1749–1771)

Франкфурт(Майн)лик кайзер маслаіатчиси Йоіанн Каспар Гёте ва унинг рафиїаси бєлмиш Катарина Элизабет (їизлик фамилияси Текстор) хоним хонадонида 1749 йил 28 августда биринчи фарзанд дунёга келади. Оила бошлиўи єзига тєї рантье1  бєлиб, ниіоятда єїимишли, бунинг устига санъат шайдоси іам эди. У 38 ёшида шаіарнинг обрєли фуїароси, суд кенгаши раиси жаноб Тексторнинг 18 ёшли їизига уйланади.

Єсмирнинг болалиги іамон єрта асрларга хос бєлган, ёлўиз Венадаги императорга тобе шаіар кєчаларида кечди, у мактабдош єртоїлари билан талашиб-тортишди, єзи яшайдиган мавзе чор-атрофини їизиїиб єрганди, кєкламги ва кузги ярмаркаларни завї билан томоша їилди іамда 1764 йилда – 14 ёшида император Йозеф Пга тож кийдириш маросими тантаналарининг гувоіи бєлди. Лиссабондаги зилзила уни ларзага солган пайтда олти ёшда эди. Тєїїиз ёшида чечак касали билан оўриди. Унинг яна тєрт синглиси дунёга келади, бирої ундан бир ярим ёш кичик бєлган Корнелиядан ташїари барчаси бу оламни эрта тарк этишади.

Ота єўли ва їизига алоіида ўамхєрлик кєрсатиб, уларга єзи сабої беради, шунингдек, іуснихат ва инглиз тили дарслари учун муаллимларни жалб этади. Китобсевар оилада мутолаага кенг єрин берилади. Шунинг учун іам болакайнинг їєлидан китоб узилмайди, у айниїса, Инжил, Тавротни севиб єїийди, іатто бир неча крейцер2  сарфлаб, халї севиб єїийдиган китобларни іам сотиб олиб, мутолаа їилади.

Шундай їилиб, ёш Гётеда адабиётга іавас, иштиёї эрта уйўонди. Онаси унга іикоятлар сєйлаб берарди, бувиси эса навїирон набирага «їєўирчої театри»ни совўа їилади. Австрия билан Пруссия єртасидаги етти йиллик уруш сабабли Франкфуртни 1759 йилда французлар ишўол этиб, шаіарга фаранг театр ансамбли кириб келганидан сєнг, у энди тез-тез театрга тушиб, спектакллар томоша їила бошлайди.

Бора-бора шаіар ичкариси ва ташїарисида жами бєлиб, етти минг нафар француз аскарлари жойлаштирилади. Император ноиби Кот де Торанк жаноблари Гётелар хонадонига жойлашади, бу албатта, пруссияликлар тарафдори бєлган уй соіибини їаттиї ташвишга солади. Болалар эса аксинча, бундан хурсанд бєлишади. Санъат ишїибози бєлган зобит бир оз ваїт єтиб, франкфуртлик кєплаб санъаткор, рассомларни, шу жумладан, Гётени іам єз іузурига чорлайди.

Єўли 16 ёшга тєлгач, ота уни єїитиш тараддудига тушади. Унинг іам єзи каби іуїуїшунос бєлишини истайди, Лайпциг бунинг учун айни муддао, чунки шаіар замонавий, бунинг устига номдор университетга іам эга эди. 1765 йил ноябрь ойининг бошларида Гёте Лайпцигга келади. Бу пайтга келиб шаіар аіолиси дунёвийлик касб этган ва модага берилган эди. Гёте іам бунга бефарї їараб туролмайди. Энди унинг харажатлари йилига минг талерни3  ташкил їилар, єїиши іам бир нави давом этарди.

Гёте бєш ваїтларида рассом ва іайкалтарош Адам Єзер билан танишади, машіур олмон шоири Кристиан Фюрітеготт Геллерт билан тез-тез учрашиб, ундан ахлої ва поэтикага доир сабоїлар тинглайди. Єзидан бир оз каттарої бєлган дєсти Эрнст Вольфганг Бейриш эса уни лирик ижод сари иліомлантиради. Натижада Гётенинг илк ижод маісули – «Аннетта» шеърий тєплами вужудга келади. Китоб 1767 йил августида ёзиб тугалланади. Аннетта поэтик тєїима бєлмай, балки шоирнинг Лайпцигдаги илк улкан муіаббатидан далолат берувчи образ: Анна Катарина Шёнкопф – меімонхона соіибининг їизи эди.

1768 йилда у єзининг дастлабки драмаси – «Ошиї кайфияти» номли идиллияни4  ёзиб тугатади. Ул мазкур жанрда яратилган сара асар саналса-да, бирої идиллиялар даври бу орада аста єз поёнига етаётган эди.

Июль ойи тунларининг бирида кутилмаганда Гётенинг їон босими кєтарилади. Кун бєйи «ана кетдим, мана кетдим» бєлиб, єлим билан олишади. То соўайиб, їувватга киргунича 1770 йилнинг баіори бошланади. Хасталик чоўида шоир кучли іиссий-руіий таназзулни іам бошидан кечиради. «Баъзан хаёлимга, шундай гєзал лойиіаларим бєлса-да, уларга їарамасдан пасхага іам етолмай єлиб їолсам-а, деган бєлмаўур єйлар келади», деб ёзган эди у Катаринага йєллаган мактубларининг бирида. Энди у диний китоблар мутолаасига берилади. Бу орада Гёте 47 ёшли Сюзанна Катарина фон Клеттенберг билан танишади. Орадан йиллар єтгач, єша пиетист «дилбар аёл»нинг диний мавзудаги ёзишмаларини їайта ишлаб, єзининг «Виліелм Майстернинг єїиш йиллари» номли романида улардан єз єрнида фойдаланади.

«Айбдор шериклар» драмаси – ушбу даврнинг адабий маісулидир. Беаёв сарказм билан йєўрилган ушбу асарда мавжуд драматик іолат кучли кулги остига олинади. Барча протагонистлар томонидан ечиб бєлмайдиган, мушкул деб іисобланган муаммо пировардида биргина афви умумий билан іал бєлади-їєяди.

Гётенинг алкимё соіасидаги тадїиїотлари іам худди шу даврга тєўри келади. Ниіоят, унинг бу борадаги изланишлари инобатга олиниб, энди уни Страсбургда янги саргузаштлар кутарди.

У пиетист Юнг-Штиллинг, «Болалар їотили» драмаси (1776) муаллифи Іайнриі Леополд Вагнер, жєнаб кетишидан сал олдин эса Якоб Миіаэл Райніолд Лени билан танишади. Шу єринда унинг Йоіанн Готтфрид Іердерга бєлган муносабатини алоіида таъкидлаш лозим; унинг асарлари шоирда янги ўоялар уйўотади. Айни пайтда у замонавий инглиз іикоянавислари ижодидан иліомланиб, єзининг «Халї їєшиїлари тєплами» устида ишни давом эттиради.

1770 йилнинг кузида Гёте бир дєсти билан отда сайр їилиб юриб, Зезеніаймга боради. У ерда руіоний Брион оиласи аъзолари билан танишиб, Фридерике Брион хонимга кєнгил їєяди. Франкфуртга їайтганидан сєнг, уларга їайта дийдор кєришиш насиб этмайди. Маібубасига тез-тез мактублар ёзиб турса-да, унинг дилини іижрон єти єртайди, виждон азобида їийналади. Орадан йиллар єтиб, Гёте ушбу воїеаларни єзининг «Гётц фон Берлиіинген» (1773) іамда «Клавиго» (1774) драмаларига кєчиради.

Ижодкордан – вазирга

(1771 – 1786)

1771 йил 3 сентябрда Гёте Франкфурт магистрат (муниципиал кенгаш)и іузурида адвокат сифатида їасамёд їабул їилиб, аввалига шижоат билан ишга киришади, бирої кейинчалик ишдан кєнгли совий бошлайди; у іаммаси бєлиб атиги 28 суд жараёнини олиб борган, холос. Ундаги нотиїлик маіорати, чуїур іуїуїий билим туфайли ундан яхшигина юрист чиїиши мумкин эди. Шундай бєлса-да, серїирра истеъдод соіиби бєлган йигирма ёшли йигитча асли нима иш билан шуўулланишни билмай, кєпинча боши їотарди.

14 октябрда Гёте дєстлари іузурида «Шекспир куни» муносабати билан нутї сєзлайди. У єз нутїида нафаїат инглиз драматурги ижодига доир, балки янги замон адабиётининг вазифаси нималардан иборат бєлмоўи лозимлиги хусусидаги єз фикр ва їарашларини іам баён этади. Єзининг бу борадаги илк тажрибаси сифатида «Готфрид фон Берлиіинген тарихи»ни саіналаштирган ва ушбу асар 1774 йилда илк марта їєйилиб, катта муваффаїият їозонган эди.

Бу даврга келиб Гёте дармштадтлик ижодкор Йоіанн Іайнриі Мерк билан танишади. Мерк унга драманинг чоп этилишида кємаклашади ва уни єзи нашр їилаётган «Frankfurter Gelehrte Anzeigen» учун ёзиб туриш ва іамкорлик їилишга чорлайди. Мазкур нашрда асосан, таїризлар босиларди. Мерк Гётени «Дармштадт Руіонийлар Жамияти» даврасига олиб киради. Ушбу жамиятга Мерк ва унинг рафиїасидан ташїари, Іердерга унаштирилган Каролина Флаксланд іамда сарой хонимлари аъзо эдилар.

1772 йил май ойининг єрталаридан то сентябрига їадар Гёте юридик амалиёт єташ учун Ветцларда яшайди. У ерда у элчихона котиби Йоіанн Кристиан Кестнер ва унинг їайлиўи Шарлотта Буфф билан танишади, улар билан дєстлашиб, мазкур хонадонга тез-тез бориб туради. 11 сентябрда Гёте Ветцларни тарк этади. Орадан бир ой єтгач, у ерда єзи таниган элчихона котиби Карл Виліелм єзини отиб єлдирганлигини эшитади. Шу тариїа Гётеда аста-секин бєлўуси «Ёш Вертернинг изтироблари» романини ёзиш ўояси туўила бошлайди.

1773 йил Гёте єзини бир оз ёлўиз іис їилади, Іердер билан Каролина турмуш їурадилар, синглиси Корнелия эса унинг йєїлигида Йоіанн Георг Шлоссерга унаштирилган бєлиб, у іам унга турмушга чиїади. Дармштадт жамияти эса тарїала бошлайди. Шоир ижоди їайнаб-тошади, у кєплаб фрагментлар, хатлар, драмалар, эпистоляр (мактублардан иборат) шеърлар, романлар ёзишга киришади. 1774 йилда у єзининг икки буюк асарини: февраль билан апрель орасида «Ёш Вертернинг изтироблари»ни, май ойида эса «Клавиго» драмасини ёзиб тугатади. Тез орада пиеса муваффаїият їозонади, роман эса муаллиф номини бутун Олмонияга машіур їилади. Китоб їайта-їайта нашр этилади. Кейинги йиллар мобайнида Гёте кєп саёіат їилади, кєплаб дєстлар орттиради. Швейцариялик теолог, ёзувчи Йоіанн Каспар Лаватер, Фридриі Максимилиан Клингер ва Іайнриі Леополд Вагнер шулар жумласидандир. Клингернинг «Бєрон ва іужум» (1776) драмаси янги адабий даврни бошлаб берган бєлса, Гёте, Клингер іамда Вагнер ана шу даврнинг франкфуртлик драматурглари эдилар.

Гётелар хонадонида олмон шеъриятининг машіур намояндаси Фридриі Готлиб Клопшток ва «Гёттингер Музеналманах» ношири Іайнриі Кристиан Бойе меімон бєлишади. Гёте уларга єзининг «Фауст» асаридан илк саіналарни єїиб беради. 1774 йил декабрида Гёте Франкфуртга ташриф буюрган Саксония-Ваймар шаізодаси Карл Август ва унинг акаси Константин билан танишади. Карл Август шоир билан бєлган мулоїотдан беіад мутаассир бєлади ва уни Ваймарга таклиф этади. Ушбу таклифга биноан Гёте 1775 йилнинг 7 ноябрида Ваймарга келади. Єша даврдаги Саксония-Ваймар-Айзенах герцогликлари бугунги округчалик катта бєлмай, унда єша пайтда атиги юз минг нафар аіоли яшарди. Гёте 700 хонадонга эга бєлган, аіолиси деіїончилик орїасида кун кечирадиган шаіарча билан яїиндан таниша бошлайди. Унинг 1776 йил феврал ойида ёзилган мактубларидан бирида жумладан, шундай сатрларни єїиш мумкин: «Мана, єлка іаёти билан іам танишаяпман, бу мен учун жуда їизиїарли. Герцог іам бундан мамнун. (…) Фрау фон Штайн дилбар аёл, унга, нима дейди, жуда боўланиб їолдим. Герцогиня Луиза эса фариштанинг єзгинаси. Герцогнинг онаси билан іам муносабатларимиз яхши, у билан кєпинча іазил-іузул їилиб ваїт їандай єтганини іам сезмай їоламиз.»

Гёте Ваймарга тобора маікамрої боўлана боради. Герцог унга илк кєкламдаёї чорбоў туіфа їилади, у энди мулкдор сифатида туб фуїарога айланади. Уни Ваймарга боўлаб турган яна бир ришта єзидан етти ёш катта бєлган, оилали сарой хоними Шарлотта фон Штайнга бєлган чексиз муіаббати іам эди.

Гёте герцогнинг олий маїомдаги маслаіатчилар кенгаши іисобланган «махфий консилиум» таркибида махфий маслаіатчи лавозимида зєр ўайрат билан ишга киришади. Жеймс Кук єзининг дунё бєйлаб учинчи саёіатига отланаётган, Адам Смит «Халї фаровонлигининг табиат ва сабаблари» іаїида бош їотираётган іамда Америка Їєшма Штатлари єз мустаїиллигини эълон їилган бир пайтда улуў шоир ихтиёрий равишда кичкинагина герцогликдаги йєл їурилиши, уч далалик алмашлаб экиш тизимига ихтисослашган хєжалик ва давлатдан їарздорлик сингари муаммолар билан шуўуллана бошлайди. Шу билан бирга шеър ёзишни іам унутмайди.

«Іарцга їишки саёіат», «Инсоният саріадлари», «Илоіиёт» сингари буюк шеърлар їаторида у фрау фон Штайнга іам ажойиб шеърий мактублар битади, сарой іамда Ваймар іаваскорлар театри учун асарлар яратади. «Ифигения» (1779)нинг илк варианти, «Торквато Тассо» (1780) ва бошїа асарлар шулар жумласидандир.

1777 йил 8 июнь куни унинг синглиси Корнелия кєзи ёриш чоўида оламдан єтади. 1782 йилнинг май ва июнь ойлари шоир учун бирин-кетин ўам ва шодлик олиб келади: 25 май куни отаси вафот этади, 2 июнь куни у Хотин-кизлар майдонида єзи учун ажратилган салобатли уйга кучиб єтади, 3 июнь куни эса император Йозеф II томонидан берилган дархон ёрлиўини їабул їилиб олади.