Книга Пахта-тўқимачилик кластерлари пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш - читать онлайн бесплатно, автор Раҳматулла Усманов. Cтраница 7
Вы не авторизовались
Войти
Зарегистрироваться
Пахта-тўқимачилик кластерлари пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш
Пахта-тўқимачилик кластерлари пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш
Добавить В библиотекуАвторизуйтесь, чтобы добавить
Оценить:

Рейтинг: 5

Добавить отзывДобавить цитату

Пахта-тўқимачилик кластерлари пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш

Иш жойларида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат қилиш ҳисоботини олиб бориш ва тахлил қилиш асосида, меҳнатни муҳофаза қилишнинг тезкор, истиқболли иш режасига киритиш учун тавсиялар ишлаб чиқилади.

Режалаштириш ўз ичига 5 йиллик (истиқболли) меҳнатни муҳофаза қилиш ва шароитларни яхшилаш ҳамда санитар-соғломлаштириш тадбирларини комплекс режасини ишлаб чиқиш, жорий (йиллик) меҳнатни мухофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш — бу жамоа шартномасининг меҳнатни мухофаза қилиш қисмига киритилади ҳамда алоҳида цехлар, участкаларнинг меҳнатни мухофаза қилиш тадбирларининг тезкор (ўн кунлик-декада, ойлик, чораклик) режасини ўз ичига олади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини юқори даражага кўтарганлик учун моддий ва маънавий рағбатлантириш қўлланилади.

Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш касблар бўйича танлашни ташкиллаштириш, меҳнатни муҳофаза қилишга ўқитиш ва уни тарғибот қилиш, ишлаб чиқариш ускуналарини хавфсизлигини таъминлаш, оптимал меҳнат ва дам олиш тартибини таъминлаш, меъёрий санитар-маиший хизмати кўрсатилишини таъминлаш, ишловчиларга зарарли ишларни бажарганликлари учун имтиёзлар ва компенсация тўловлари жорий этиш, даволаш-профилактика ишларини олиб бориш йўли билан амалга оширилади.

4.3. Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқаришнинг асосий вазифалари

Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқаришни асосий вазифалари қуйидагилардан:

ишловчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ташвиқот қилиш;

ишлаб чиқариш ускуналарини хавфсизлигини таъминлаш;

ишлаб чиқариш жараёнларини хавфсизлигини таъминлаш;

бино ва иншоотларни хавфсизлигини таъминлаш;

меҳнатни санитар-гигиеник шароитларини меъёрлаштириш;

ишловчиларни шахсий ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш;

ишловчиларга даволаш-профилактика хизмати кўрсатилишини ташкиллаштириш;

ишловчиларга санитар-маиший хизмат кўрсатиш;

ишловчиларни алоҳида мутахассисликлар бўйича касб малакасига кўра танлашдан иборат.

Ишловчиларни меҳнат хавфсизлигига ўқитиш тегишли тармоқнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалари, низомлари ва йўриқномалари бўйича амалга оширилиши керак. Ишловчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитишни — бўлинма бошлиғи, ишлаб- чиқариш техникаси бўлими, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, бош механик бўлими ва бош энергетик бўлимлари ҳамкорликда олиб борадилар.

Меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини тарғибот қилиш барча тарғибот қилиш воситалари: турли қўлланмалар, плакатлар, радио, телевидение, кино, кўрик-танловлар, маърузалардан фойдаланилиб, бўлинма раҳбарлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан бажарилиши керак.

Ишлатилаётган ишлаб-чиқариш ускуналарини хавфсизлигини таъминлаш, уларни меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими, давлат назорат органлари меъёрлари ва қоидалари ва меҳнат хавфсизлигининг бошқа меъёрий ҳужжатлари талабларига мос ҳолатга келтириб, керак бўлганда — янги хавфсиз ускуналар билан алмаштирилиб ечилиши керак. Фойдаланилаётган ишлаб чиқариш ускуналарини хавфсизлигини таъминлашни — бош механик бўлими, бош энергетик бўлими, бўлинма раҳбари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, касаба уюшмаси ва техник назорат бўлими бажарадилар.

Ишлаб чиқаришда технология жараёнларини хавфсизлигини таъминлаш амалдаги технологияларни меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими, давлат назорат органлари меъёрлари ва қоидалари ва меҳнат хавфсизлигининг бошқа меъёрий ҳужжатларига мос ҳолатга келтириш ҳамда янги хавфсиз технология жараёнлари, механизациялаштириш ва автоматлаштириш воситаларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш йўли билан амалга оширилиши керак. Ишлаб чиқариш жараёнларини хавфсизлигини таъминлаш — бош технолог, техник назорат бўлими, бўлинма раҳбари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, касаба уюшмаси, бош механик бўлими, бош энергетик бўлими томонидан бажарилади.

Ишлаб-чиқариш бино ва иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш уларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишда меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш талабларини бажариш йўли билан бажарилади. Қурилаётган бино ва иншоотларни хавфсизлигини таъминлаш — капитал қурилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва моддий-техника таъминоти бўлимлари томонидан; фойдаланилаётган бино ва иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлаш — бош механик бўлими, бўлинма бошлиғи, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, ёнғин хавфсизлиги бўлими ва моддий-техника таъминоти бўлимлари томонидан бажарилади.

Меҳнат шароитларини санитар-гигиеник меъёрлаштириш иш ўринларида ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари пайдо бўлиш сабабларини бартараф этиш ва самарали жамоа ҳимоя воситаларини қўллаш йўли билан амалга оширилади. Меҳнат шароитларини санитар-гигиеник меъёрлаштиришни — бўлинма раҳбари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, касаба уюшмаси, бош технолог бўлими ва тиббиёт пункти бажарадилар.

Ишловчиларни шахсий ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш амалдаги меъёрлар ва улар учун ўрнатилган берилиш, сақланиш ва фойдаланиш тартибига кўра амалга оширилиши ҳамда улар билан таъминлашни моддий-техника таъминоти бўлими раҳбари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ва касаба уюшмаси томонидан бажарилиши керак.

Оптимал меҳнат ва дам олиш тартиби яратилишини таъминлаш барча ишловчилар учун уларнинг меҳнат хусусиятлари ҳисобга олиниб, биринчи навбатда ишлаб-чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари таъсир этаётган ва узликсиз юқори жисмоний ва асаб-руҳий кучланганлик билан ишлаётганлар учун назарда тутилиши керак. Ишловчилар учун имтиёзли меҳнат ва дам олиш тартиби меъёрий ҳужжатлар асосида таъминланади. Оптимал меҳнат ва дам олиш тартибини меҳнатни илмий ташкиллаштириш ва иш ҳақи бўлими, бўлинма раҳбари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ва касаба уюшмаси таъминлайди.

Ишловчиларни даврий, янгидан ишга қабул килинаётганларни, тиббий профилактика кўригидан ўтказилишини, пархез овқатлар билан таъминлаш ва уларнинг касалланишларини олдини олиш тиббий-профилактика тадбирларини ўтказилишини ташкиллаштиришни ва тиббий-профилактика хизмати кўрсатишни тиббиёт пункти, бўлинма раҳбари, касаба уюшмаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этади.

Санитар-маиший хизмат кўрсатиш ишловчиларни санитар-маиший хоналари, қурилмалари билан таъминлаш ҳамда уларни амалдаги меъёр ва қоидалар талабларига кўра ишлатилишини назарда тутиши керак. Ушбуни бўлинма бошлиғи, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, моддий-техника таъминоти бўлими, капитал қурилиш бўлими ҳамда касаба уюшмаси ташкиллаштиради.

Касбий танлаш ишловчиларни алоҳида касбларга (пахта ғарами бузгич РБХ операторлиги, иссиқлик генераторлари ва пахтани қуритиш барабанлари, тозалаш машиналари, жин ва линтерлар операторлари, маҳсулотларни тойловчилар ва бошқалар) жисмоний ва руҳий жиҳатдан ишларни хавфсиз бажаришга мослигини назарда тутади. Алоҳида касблар ва мутахассисликлар бўйича касбий танлашни кадрлар бўлими, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ҳамда тиббиёт пунктлари бажарадилар.

5. КОРХОНА ЛАВОЗИМЛИ ШАХСЛАРИНИНГ МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Корхона раҳбари, бош мухандиси, бош технологи, бош механиги, бош энергетиги, бошқа мутахассислари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, сменалар усталари — буларнинг ҳар бири ўз фаолият соҳалари ва участкаларида хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитларини таъминлашга мажбурдирлар.

5.1. Корхона раҳбарининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари

Корхона раҳбарининг корхонада соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятларига:

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини тузиши ва унга мутахассислар танлаши;

жамоа шартномаси ва унинг шароитларни яхшилаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, санитар-соғломлаштириш ва санитар-маиший хизмат кўрсатиш тадбирларини МХСТ талабларига мос комплекс режасини ишлаб чиқишни ташкиллаштириши ва тасдиқлаши, унинг бажарилишини молия, материаллар, ишлаб чиқариш ускуналари, механизациялаштириш ҳамда автоматлаштириш воситалари билан таъминлаши;

корхона ишчи ва хизматчиларини санитар маиший, умумовқатлантириш, соғломлаштириш бинолари ва хоналари, махсус кийим бош, махсус оёқ кийим, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаши;

санитар-маиший хизмат кўрсатиш хоналари ва қурилмаларини меъёр бўйича ишлатилишини ҳамда шахсий ҳимоя воситаларини сақлаш, тозалаш, ювиш, қуритиш, дезинфекциялаш, газсизлантириш, дезактивлаштириш, текшириш, синаш ва таъмирлашни ташкиллаштириши;

уч босқичли назоратнинг ташкил этилиши ва олиб борилиши устидан доимий назорат ўрнатиши;

корхонада ички меҳнат тартиби қоидаларини ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассислари учун меҳнатни муҳофаза қилишдан мажбуриятларни ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкиллаштириши;

таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассилари, меҳнатни муҳофаза қилишнинг жамоа нозирлари иштирокидаги ишлаб чиқариш мажлисларида вақти-вақти билан меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар, касалланишлар сабабларини олдини олиш тадбирларини, шароитларни яхшилаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларининг бажарилиш ҳолатини кўриб чиқиши ва б.қ. киради.

5.2. Корхона бош мухандисининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари

Бош мухандиснинг мажбуриятларига:

жамоа шартномаси ва унинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича шароитларни яхшилаш, хафсизликни таъминлаш, санитар соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишига раҳбарлик қилиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини комплектлаш, унга раҳбарлик қилиш ва корхонада меҳнат хавфсизлиги талабларининг тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш;

ишчиларни ишлаб чиқариш касбларига тайёрлашда хавфсиз иш услублари ва усулларини ўргатиш, уларни билимларини текширишни ташкиллаштириш;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мухандис-техник ходимларга, ёш мутахассилар ва ўқув юртлари ўқувчиларига кириш йўл-йўриқларини шахсан ўтказиши, бевосита иш жойларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича дастлабки, даврий, навбатдан ташқари йўл-йўриқларни ўз вақтида берилишини ташкиллаштириш;

таркибий бўлимлар раҳбарлари ва мутахассисларини меҳнат қонунлари, МХСТ, меҳнатни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларидан билимларини текширишни ташкиллаштириш ва ўтказиш;

ускуналарни ишлатиш, ишлаб чиқариш жараёнларини олиб бориш ва ташкиллаштиришда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини назорат қилиш, технология хариталари (регламентлари) ва иш бажариш лойиҳаларида меҳнат хавфсизлиги тадбирларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини таъминлаш;

юқори ташкилотлар кўрсатмалари ва давлат назорат органлари тақдимотлари тавсияларини бажарилишини ташкиллаштириш, тайёрлов масканлари ва заводнинг таркибий бўлинмаларида меҳнат хавфсизлиги ва санитария-гигиена шароитлари ҳолатини текшириш, аниқланган камчиликлар бўйича тезкор чоралар қабул қилиш;

даврий равишда ва бир маротаба синашни талаб этадиган шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларининг синалишини, юк кўтариш машиналарининг юк кўтариш-тушириш мосламаларини, босим остида ишловчи идишлар ва давлат органлари назорати остида бўлган бошқа ускуналарни техник шаҳодатлашни ташкиллаштириш;

ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни текширилиши, ҳужжатлаштирилиши ва ҳисоботининг тўғри олиб борилиши ҳамда текшириш далолатномаларини ўз вақтида тасдиқланилишини, жароҳатланишлар ва касалланишларни тахлил қилиши, уларни содир бўлиш сабабларини бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқиши ва амалиётга тадбиқ қилинишини таъминлаш;

корхонада бахтсиз ҳодисалардан зиён кўрганлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш харажатларини, бахтсиз ҳодисалардан зиён кўрганлар сонини асосий сабаблари ва жароҳатланиш омилларига кўра тақсимланишини ҳамда шароитларни яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларининг бажарилиш ҳисоботларини ўз вақтида тузилиши ва тадбирларни бажарилишини назоратини олиб бориш;

Конец ознакомительного фрагмента.

Текст предоставлен ООО «Литрес».

Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.

Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

Вы ознакомились с фрагментом книги.

Для бесплатного чтения открыта только часть текста.

Приобретайте полный текст книги у нашего партнера:

Всего 10 форматов