banner banner banner
Хотинимнинг уруғидан ўргулай
Хотинимнинг уруғидан ўргулай
Оценить:
 Рейтинг: 0

Хотинимнинг уруғидан ўргулай

Хотинимнинг уруғидан ўргулай
Хайдар Мухаммад

Ҳайдар Муҳаммадни ўқувчилар шоир ва драматург сифатида яхши танийдилар. У кўп қиррали ижодкор бўлиш билан биргаликда бир қатор ичакузди ҳажвиялар, ҳангомалар муаллифи ҳамдир. Қўлингиздаги мажмуа-адибнинг энг яхши ҳажвия ва ҳангомаларидан тартиб берилган. Бу йил ўзининг табаррук 60 ёшини нишонлаган адибнинг ўз ўқувчиларига янги туҳфаси яхши таассурот уйғотишига ишончимиз комил.

Ҳайдар Муҳаммадни

Хотинимнинг уруғидан ўргулай: (Ҳажвиялар, латифалар, интермедиялар)

ХУШОМАД

Телефон дегани ишлаб турса ёмон нарса эмас. Олисингни яқин қилади. Мушкулингни осон, вақтингни тежайди. Баъзан менинг дилимни хушнуд, кайфиятимни чоғ ҳам қилади. Одам баъзан чарчаганда хушомадни ҳам ёқтириб қолар экан. Хушомад қиладиган одамларнинг 99 фоизи сенга бир нарсадан иши тушадиган одамлар бўлади. Мана, менга иши тушадиганлардан бири. Унинг хушомади менга ёқади, илтимосини, билмай бажаравераман.

Телефон номерини тердим. Трубкани хушомадгўйимнинг ўзи олди. Унинг майин овози трубкадан қулоғимга оқа бошлади: «Оҳ, оҳ, қадрдоним, дўстим, жигарим ҳозиргина Сизни ўйлаб, қўнғироқ қилсаммикан деб турувдим. Ҳизирни йўқласам бўларкан. Ўзингизнинг ширингина, ёқимли қўнғироғингиз жаранглаб қолди. Шундай олиб қулоғимга тутаманми денг, нафасингиз гупиллаб димоғимга урилиб турибди-да, ёқимли, қадрдон нафас, хурсандлигимдан ўзимни қўярга жой тополмадим. Қайнанангиз суйган йигит экансиз. Қайси қайнанам дейсизми? Ҳаммаси, ўнта бўлса, юзта бўлса қайнанайиз сизни бошиздан сув ўгириб ичади. Сизга ўхшаган дуру якдона бораканми? Тўғрисини айтсам ҳақиқий ўғилбола йигитга учта қайнана етмайди. Ҳа. Етмайди. Сиз қаҳрамонлик қилиб, битта қайнана билан юрибсиз. Офарин. Орден бериш керак. Қизил китобга ёзиш керак. Ҳа, айтгандай, гапнинг ўғил боласи эсдан чиқай депти-ю. Шу десангиз, келинингиз эрталабдан сомсага уннаган. Свежий сўйилган гўшт обкелгандим. Келинингиз, кўз тегмасин, ҳусни жамолига яраша пазандаям-да, сомсани илик қилиб юборади. Оҳ, оҳ, оғзингизга солсангиз ўзи эриб кетади. Мен ҳеч нарсани билмайман, ҳозир келасиз, вассалом, бир сомсахўрлик қиламиз. Сервантнинг бурчагида беш юлдузли, уч-тўртта арман коняклари зерикиб ётипти. Келинг, юлдузларни бенарвон урамиз. Ростини айтайми, роса соғиндим. Ё сомсани тоғорага тугиб, тагига грелка қўйиб машинада ғирр этиб олиб борайми? йўқ, деманг, жон ака, бир тушган иш, хўп денг… Барибир бораман. Уйдан жилмай турасиз. Хафа бўламан. Майлими? Яшанг. Энди кейинги дам олиш кунлари бир четроққа чиқиб салқин сувларнинг бўйида бир ош-пош қилайлик. Қимиз опкеламиз. Шопириб-шопириб ичамиз. Оҳ, оҳ, тортинманг. Машина бор. Бу омонат дунёда ҳадеб ишлайвериш керакми? Нима ишлашга туғилганмисиз? Гапни тўғрисини айтайми, энди «йўқ, йўғи» нгизга қарамай ошши ҳаражатини қилиб, қўрани олиб, сизни машинага босиб олиб кетаман. Ҳа, айтиб қўяй, шунақа резкийроқ одатим ҳам бор. Қани, йўқ деб кўринг-чи, жононларга арз қиламан. Раҳмонберди Каримбердиевич олдидан табассум билан эмас, ҳўмрайиб ўтасанлар. Саккизинчи мартда гул совға қилса, олмайсанлар, дейман. Ҳа, биз арз қилиш йўллариниям биламиз. Гап тамом, вассалом. Сомса билан йўлга чиқяпмиз.

Бирпас роҳат қилдим. Келади қурғур, бир ишни ундириб ҳам кетади. Ундан кейин емаган сомсагаям иш ундиради.

Телефон шунақа…

ТАНИШ ЯХШИ-ДА

Мен чой қўйиш учун човгум кўтариб эркаклар ҳожатхонасига кириб умивальникдан сув тўлдираётган эдим, орқамдан биров дағдағали ҳукмрон овозда:

– Плита борми деймам?– деди.

Мен билдим, янги келган пожарний команданинг ходими. Ҳа, бор десам, «Хонада чой қайнатиш мумкин эмас», деб шартта човгумни қўлимдан олиб 25 сўм штраф қилиши мумкин. Олдингиси шунақа қилган. Шунинг учун ярим тушунмайдиган овозда: «Йўқ,– дедим. У ҳақиқатдан тушунмади, шекилли. Овозини бир парда баландлатиб, «кипитильний борми, девоман?»деди менсимай ғолибона. Индамадим. У сукут аломати ризо дегандек, кипитильник борлигига ишонч ҳосил қилди шекилли. «Бўлмаса…» деб гап бошлади-да, бирдан бир поғона паст тушиб:

– Ака, шу ходимларимизга айтинг, шамани туалетга тўкишмасин,– деди.

– Хўп ходимларим йўғу лекин ҳар замонда бир пиёла чой ичиб турмасам, бошим оғриб, томоғим қақрайди. Лекин хотиржам бўлинг, шамани туалетга тўкмайман. Идиш бор,– дедим.

Аввал менинг савлатимдан раҳбар деб ўйлаган экан, шекилли. Гапимдан кейин қўрсроқ гапира бошлади.

– Укам, бир огоҳлантираман, иккинчи марта кўрсам, шартта қўлиздан тортиб олиб, 50 сўм штраф қиламан. Кейин худога бориб ялинсангиз ҳам тўғри келмайди. Мени феълим шунақа, оловни орасида юрган одамман,– деди човгумни ҳозир тортиб оладигандек зарда билан.

Бу гап менинг ҳам бир оз асабимга тегди-да:

– Хўп пажарний ака… мунча дўқ қиласиз. Чой ичмасак, хонага ароқ олиб келиб ичиб турармиз. Вой-бу, шунга ҳам ота гўри қозихонами?—дедим беписандроқ келиб, ярим ҳазил.

– Ҳа, мулла йигит, ота гўри қозихона, ўт тушириб юборсангиз миллион сўмлар ёниб кетади. Ким жавоб беради? Сизни қақраган томоғизми, ёки оғриган бошизми? Унда кўплар панжарада бўлади. Ароқ ичсангиз, биргина ўзингизга жавоб берасиз, – деди жиддий. «Икки марта хонада ароқ ичинг, думингизга челак боғлаб юборишади» деган мазмунда.

– Пияниста бўлиб қолсам ким жавоб беради?

– Майнавозчилик қилманг. Сиз билан пожариий команда ипспектори Мирбадалов гаплашяпти. Сиз ортиқча яна битта гапирсангиз тегишли жойда гаплашиб қўяман. Ҳа, мен ўз номимга яраша ўтдан-сувдан тоймайман.

Бу Мирбадалов дегани ким экан, деб орқамга қарасам, олдинги маҳалламиздаги Мирсолаканинг ўғли Мирҳоди экан. Мендан уч-тўрт ёш катта, элликлардан сағал ошган. Танидим. У ҳам таниди.

– Ия, Аптикариммисан?—деди қадрдонлар овозида.

– Ҳа, ўша, ёнғоқ ўйнаб юрадиган Аптикаримман,дедим мен, пожарний ака таниш чиқиб қолганидан қувониб.

– Анча йилдан бери ишлайсанми бу ерда?

– Ҳа, 17 йил бўлди.

– Мен бир ҳафта бўлди, бу ёққа ўтганимга. Хафа бўлма мени гапимга.

– Йўқ… вазифангиз…– дедим ён босиб.

– Майли, чойни қайнатиб ичавер лекин, кипитильнийни ичиб бўлганингдан кейин тортмангга бекитиб қўй. Ҳеч ким кўрмасин. Қолганларникини ҳаммасини битта қўймай олиб (Қўяман,– деди ўзини қаттиққўллигини билдириш учун.

Сўнг чой қайнатиб ичдим. Ҳузур қилдим. Хаёлимдан «таниш яхши-да» деган фикр айланаверди. «Бўлмаса пияниста бўлиб қолармидим» деган ҳазилга ўхшаш гап ҳам ўтди. Лекин янги бинода бакда доим сув қайнаб турармиш, чой дамлаб ичиш мумкин бўлади, деган гаплар ҳам эсимга келди. Лекин мана янги бинога уч йил ҳам ўтяпти. Ҳали бак бирон марта қайнагани йўқ.

«ДЕЗДИМОНА»НИНГТУҒИЛГАНКУНИ

Артистлар… артистлар… ноёб таланг саҳна учун, ҳаётда ўз манфаати учун «артист» бўлиш ёмон. Театр инстнтутининг студентлари бўлажак артистлар. Аслида зўрроқ артистлар шулар. Ролга кирса қийиб қўяди. Нақ ўзи бўб кетади. Гапириб беришларига қараганда бир куни қаттиққўл домланинг икки пара дарси Ойҳожи – Дездемонанинг тугилган кунига тўғри келиб қолади. Курсдошлари кесатибми, ёки ҳақиқатан Дездемона ролини ўзини тайёрлаб юргани учунми, ёки баланд бўйли, қора, сочи жингалак йигит Отелломан деб шилқимлик қилиб юргани учунми, ҳарқалай Дездемона дейишарди. Ким бу лақабни тарқатгани ҳозир ҳеч кимнинг эсида йўқ. Дездемона, Дездемона бўб кетган. Ўзиям бу лақабни ғурур билан қабул қилган. Театр институти студентларига бу масалада худо беради. Лақаб қўйиш, тақлид қилиш, устидан кулишда рекорд қўйишади. Нима балоларни ўйлаб топишмайди дейсиз.

Тарас Булба – асли оти Қобилжон. Ўзига унча ярашмасди, ўстириб тақа мўйлов қўйгани учун юзи ялпоқ, калласи катта бўлганлиги Тарас Булбанинг сувратига қаеридир ўхшаб кетади. Шунинг учун Тарас Булба деб юборишган. Тарас Булба курсдошларига:

– Йигитлар, қизлар! Бугун туғилган кунга эртароқ кетамиз. «Ана шундоқ, ана шундоқ» домлани касалга чиқарамиз. Келишдикми ?

Ҳамма баравар, «келишдик» дейишди. Кираверишда, аудиторияда, коридорда иккита-иккитадан, учтадан турадиган бўлишди. Улар домлани кўриш билан: «Вуй, домла нима бўлди рангингиз ўзгариб кетибди» дейишга келишишди. Ҳаммаси келишган жойларига жўнашди.

Ана, домла сариқ портфелини гўё оғир юк кўтаргандай бир ёққа қийшайтириб кўтариб кела бошлади. Кўринишидан яхши ухлаб дам олган, отдай гижинглаб, мамнун саломлашиб келаверди. Биринчи учлик олдига пешвоз чиқиб, бирин-кетин:

– Ассалому алайкум, домла! Вой, нима бўлди?—Мазайз йўқми? Рангингиз оқариб кетибди,– дейишди.

– Салом, салом… Яхшиман, отдайман,—домла бепарво илгарилаб юрди. Фоэдаги иккилик домлани қаршисига ўтди.

Новча гап бошлади:

– Яхши келяпсизми, домла? – иккинчиси келиб илиб кетди:

– Вуй домла, тобингиз йўқми? Кўзларингиз ичига ботиб турибди. Яхши ухламадингизми?—деди ачингандай бўлиб образга кириб.

– Йўқ, нега? Ҳа, кечаси бироз ўйқум қочгандай бўлувдими,– деб домла хаёлан тунини эслади.

– Вой, домлажон, бепарво бўлманг, дўхтирга қаратинг, ҳа, бепарво бўлманг, қўшнимиз шунақа бепарво юравериб…

– Худо кўрсатмасин, пақ этиб…– деди иккиликнинг ўрта бўйлиси ачиниброқ.

– Қаратамиз… Жа унчаликмас.

Коридорда турган жингалак соч йигит келиб, қўлини чўзиб, юзига тикилиб:

– Ассалому алайкум, домла…– деди. Домлани алик олишига ҳам қўймасдан «давомини» тўкиб солди.– Шу ҳолда ишга келавердизми, фидойилик ҳам эви биланда, домлажон. Қаранг, рангингизни, – ёнидан ойнача олиб юзига тутди. Оқ деворнинг яқинида турганлиги, унинг устига неон чироғи ўчирилмаганлиги туфайли юзи оқариб, рангпар бўлиб кўринди.

– Дарвоқе, юзим сағал ўзимга ҳам ёқинқирамай турибди. Уйдан чиқаётганда яхшийдим, шекилли…—Домланинг ўзига шубҳаси ортди.

– Сағалмас, домлажон, росмана рангингиз бўзариб кетган. Бепарво бўлманг. Домлажон, сиз бизга кераксиз.