Одамзодга тўғри йўлдан юрадиган оёқлар эмас, ўнг ва чап оёқлар берилган. Тўғри йўлни танлаб, юриш одамнинг ўзига боғлиқ. Ҳаётимизнинг ҳар бир манзарасида кечаги кун сабоғи, бугуннинг шиддати ва келажакнинг аломати бор. Бу ҳаммамизга маълум. Ҳаётий манзаранинг мўъжаз тафсилоти – ҳикоя. Ич-ичингиздаги зиддиятлар билан курашасиз. Ким устун келади – сизми, зиддиятларми? Ҳикоя айнан сизга хос бўлган кечинма ва қадриятингиз, шунингдек, изтироб ва қувончингиз ҳақида. У шуниси билан, ҳаётийлиги билан қадрли. Ҳикоянинг воқеалари кўз ўнгингизда давом этади. Танлаб ўқимоққа киришганингиз, Фахриддин Содиқ ҳикояларидаги кечаги кун, бугун ва келажак сизгагина тегишли ҳаётнинг муҳим бир қисми эканига ўзингиз амин бўлинг. Бу китоб сиз учун, сиз ҳақингизда.