banner banner banner
Илоҳийнома
Илоҳийнома
Оценить:
 Рейтинг: 0

Илоҳийнома

Магар ўз санъати ичра жаҳондир.

Бири нафсдирки ул, ҳис-туйғу жойи,
Бири шайтонки, мавҳум майли, ройи.

415     Бириси ақл, излар маъқулотлар,
Бириси илм, тўплар маълумотлар.

Бири йўқлик, фано истар ҳамиша,
Бири тавҳид, Худо истар ҳамиша.

Бу олтовлонки йўлга юргусидир,
Ҳузури жовидоний кўргусидир…

Азалдин то абад сенсан халифа,
Ки лутфинг бирла олам пурлатифа[28 - Пурлатифа – бу ерда кўркам, гўзал маъносида.].

Қаро кийгил тўнингни мисли Одам,
Сафар қил ботинингга, ул-да олам.

420     Хизрдек йўлга туш, бўл марди майдон,
Ғуборинг топмасин шу чархи даврон.

Маконинг бўлсин ул Нуҳ кемаси, садр,
Замонинг ваззуҳо вал-лайлатул қадр[29 - Қуёш нурларига ва қадр кечасига қасам.].

Сулаймондек чиқиб, тахтингга ўлтир,
Узукни айла бармоғингда ҳозир.

Жамолингни Юсуфдек жилвагар қил,
Чун Иброҳим ҳамма узвинг басар қил.

Довуддек янгратиб сен пардайи соз,
Исодек бўл муҳаббат бирла дамсоз.

425     Магарким ҳамдаминг Мусойи Имрон,
Симир жоми бақодин оби ҳайвон.

Ва Симурғ соясида жилва кўргуз,
Ва Идрис бағрида бир кимё туз.

Гар этсанг жаҳду ғайрат беадад сен,
Топарсен Мустафодин ҳам мадад сен.

Етишса дин аро бундоқ камолинг,
Такаллум айла, сўз бўлсин ҳалолинг.

Ҳақир кўз бирла сўзга боқма асло,
Ки»кун»дин холи эрмас икки дунё.

430     Асоси икки олам сўз, сухандир,
«Кун» эрди боши, сўнгги «Ло такун»дир.

Худованддин башарга муждадир сўз,
Набий айтмишки, бас, зебандадир сўз.

Агар Мусо калими рўзғордир,
Сабабки, Ҳақ каломи унга ёрдир.

Исога сўз иноят этмаса Ҳақ,
Анга етгайму эрди руҳи мутлақ?

Муҳаммадким жаҳоннинг жони эрди,
Шаби меърожда сўз султони эрди.

435     Сўз эрмиш икки олам нақди, илло,
Никоҳ ҳам сўз, талоқ ҳам, суду савдо.

Қовушгай ёр ила то ёри жонон,
Сўз эрмиш ул висолу аҳду паймон.

Агар мубсар, агар масмуъ тиларсен,
Ва ё матъум, ва ё мамнуъ тиларсен.

Агар малбус, ва гар машмумни иста[30 - Мубсар – кўриладиган нарса. Масму – эшитиладиган нарса. Матъум – ейиладиган нарса. Мамнуъ – ман этиладиган нарса. Малбус – кийиладиган нарса. Машмум – сепиладиган атру ифор.],
Ва гар маъқулу гар мавҳумни иста.

Ва ё фикрингга келган бир хаёл ул,
Магар мумкиндир ул ёки маҳол ул,

440     Ҳамма то сўзга тушмас, очмагай юз,
Магар сўз бирладир ул Лавҳи маҳфуз.

Агар мавжуддир ул ё гум эмишдир,
Вале сўз кафтида бир мум эмишдир.

Етишгай барчадин завқу ишорат,
Неча юз турли сўз бирлан иборат.

Ақл айтур, нечук сўз бўлди пайдо,
Ки ҳожат эрди унга исми ашъё.

Асл ул сўз эмишдир, сўйлагил сўз,
Сўз ахтар, сўз сўра, касб айлагил сўз…

БИРИНЧИ МАҚОЛА

ДЕБОЧА

445     Жаҳонгашта эди бир кимса ғоят