Р. БЕКҲAУС. Замонавий иқтисодиётнинг бошқотирмаси: фан ёки мафкура? (Кембриж:
Кембриж университети нашриёти, 2012).
Б. ФИНЕ ва Д. МИЛОНAКИС. Иқтисодий империализмдан Фрекономикага ўтиш: иқтисодиёт ва бошқа ижтимоий фанлар ўртасидаги чегаралар
(Лондон: Роутлеж, 2009).
2. ИГНАДАН ПИН-КОДГАЧА: 1776 ВА 2014-йилЛАРДА КАПИТАЛИЗМ
Игнадан ПИН-кодгача
Иқтисодиёт назариясида биринчи навбатда нима тилга олинишга муносиб? Олтинми? Ер? Банк иши? Халқаро савдо?
Йўқ, жавоб игна (инглиз тилида «pin»).
Ҳа – ҳа, кўпчилигингиз фойдаланмайдиган ўша кичкинагина металл нарса – агар у билан узун бўлмаган сочларингизни танғиб ёки кийимингизни тикмасангиз, албатта. Иқтисодиёт бўйича биринчи китоб деб ҳисобланган (янглиш бўлсада), Адам Смитнинг "Халқлар бойлигининг табиати ва сабабларини ўрганиш"15 (1723-1790-йил) номли асарининг кириш бобидаги мавзу, айнан, игна ишлаб чиқариш ҳақида эди.
Смит биринчи саҳифалардан бошлаб, бойликни оширишнинг асосий манбаи меҳнатни янада кенгроқ тақсимлаш, яъни ишлаб чиқариш жараёнини кичик, ихтисослашган операцияларга бўлиш орқали ҳосилдорликни оширишда эканлигини таъкидлайди. Унинг сўзларига кўра, бу ёндашув иш фаолиятини уч жиҳатдан яхшилайди. Биринчидан, бир ёки иккита вазифани изчил бажариб, ишчилар тезроқ ўзлари қиладиган ишнинг устаси бўлишади ("маҳорат тўплами"). Иккинчидан, ихтисослашув туфайли улар жисмоний ёки руҳий жиҳатдан бошқа ишга ўтиш учун вақт сарфлашлари шарт эмас ("ўтиш вақти харажатларини камайтириш"). Ва ниҳоят, жараённинг батафсил тақсимланиши ҳар бир босқичда машиналарни жорий этишни осонлаштиради, шундан сўнг у ғайритабиий тезликда (механизация) амалга оширилиши мумкин.
Ўз фикрини тушунтириш учун Смит игна ишлаб чиқариш жараёнини тақсимлаш ва ҳар бир ишчига бир ёки иккита вазифани топшириш орқали ўн киши кунига 48 000 дона (ёки ҳар бири 4800 дона) ишлаб чиқариши мумкинлигига мисол келтиради. Смитнинг таъкидлашича, буни, агар барча ишларни битта ишчи ўзи қилса, бир кунда йигирма дона игна ишлаб чиқариши билан солиштириб кўринг. Смит игна ишлаб чиқаришни "арзимас" мисол деб атайди ва кейинчалик бошқа маҳсулотлар учун янада мураккаброқ меҳнат тақсимоти қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр юритди. Аммо, шубҳасиз, у игна ишлаб чиқаришда ўн киши ишлаганлиги ҳали ҳам ақл бовар қилмайдиган ҳодиса ҳисобланган бир даврда яшаган.
Кейинги икки ярим аср мобайнида, нафақат игна ишлаб чиқаришда, балки технология соҳасида автоматлаштиришнинг кенг тарқалиши ва кимёвий жараёнларни қўллашда сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Смитдан кейин икки авлод ўтгач, ишчиларнинг унумдорлиги деярли икки баравар ошди. Ундан ўрнак олиб, 19-асрда компьютернинг отаси сифатида танилган Чарлз Беббиж16 1832-йилда игна заводларини ўргана бошлади. У ҳар бир ишчи бир кунда саккиз мингдан ортиқ буюм ишлаб чиқаришини аниқлади. Кейингисида Кембриж иқтисодчиси Клиффорд Праттен томонидан 1980-йилда ўтказилган тадқиқотга кўра, 150-йиллик технологик ривожланиш маҳсулдорликни 100 баравар оширди, бу ҳар бир ишчига кунига 800 000 игнани ташкил этди.
Худди шу нарсаларни, масалан, хавфсизлик пинларини ишлаб чиқаришда маҳсулдорликнинг ошиши ҳикоянинг фақат бир қисмидир. Бугунги кунда биз Смит давридаги одамлар фақат орзу қила оладиган, масалан, учувчи машиналар ёки улар, Ҳатто тасаввур ҳам қила олмайдиган кўп нарсаларни – микросхемалар, компьютерлар, оптик толали кабеллар ва пин (код)ларимиздан фойдаланишимиз керак бўлган бошқа технологиялар. …ёки аксинча, кечирасиз, ПИН-кодларимизни ишлаб чиқарамиз.17
Ҳамма нарса ўзгармоқда: капитализмнинг иштирокчилари ва институтлари қандай ўзгарганАдам Смит давридан ҳозирги кунгача ўтган вақт ичида нафақат ишлаб чиқариш технологиялари ёки усуллари ўзгарган. Иқтисодий фаолият субъектлари – ёки хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи одамлар – ва иқтисодий институтлар – ёки ишлаб чиқариш ва бошқа иқтисодий фаолиятни ташкил қилишни тартибга солувчи қоидалар ҳам тубдан ўзгаришларни бошидан кечирган.
Смит давридаги у "тижорат жамияти" деб атаган Британия иқтисодиёти, биз кўпчилик замонавий давлатларда кўрган баъзи фундаментал ўхшашликларга эга эди. Акс ҳолда, унинг фаолияти ўз маъносини йўқотар эди. Ўша даврдаги кўпгина мамлакатлардан фарқли ўлароқ (Голландия, Белгия ва Италиянинг айрим ҳудудлари бундан мустасно) Буюк Британия аллақачон "капиталистик" иқтисодиётга эга эди.
Хўш, капиталистик иқтисодиёт ёки капитализм нима? Бу ишлаб чиқариш ўз истеъмоли учун эмас, балки максимал фойда олиш учун ташкил этилган иқтисодиёт (худди шундай, сиз фақат ўзингиз учун озиқ-овқат етиштирасиз) ва сиёсий мажбуриятлар учун эмас (феодал жамиятлар ва социалистик иқтисодиётда бўлгани каби сиёсий ҳокимият, мос равишда, аристократлар ва марказий режалаштириш органлари, нима ишлаб чиқаришни буюрадилар).
Фойда – бу маҳсулот ёки хизматни бозорда сотиш орқали олган нарсангиз (шунингдек, савдо даромади ёки оддийгина даромад деб ҳам аталади) ва ишлаб чиқаришга сарфланган барча куч ва пуллар ўртасидаги фарқ. Игна ишлаб чиқариш заводи ҳолатида унинг фойдаси сотилган игналарнинг нархи ва уларни ишлаб чиқаришга сарфланган барча ресурсларнинг қиймати ўртасидаги фарқ бўлади: пўлат симни сотиб олиш харажатлари, ишчиларнинг иш ҳақи, завод ижараси , ва ҳоказолар.
Капитализм – капитал бойликларга эга бўлган одамлар – капиталистлар томонидан яратилган. Капитал товар деб ҳам аталадиган капитал ишлаб чиқариш жараёнига узоқ муддатли инвестицияларни назарда тутади (масалан, хом ашё ва материаллардан фарқли равишда асбоб-ускуналарга).
Капиталистлар ишлаб чиқариш воситаларига тўғридан-тўғри ёки, одатда, билвосита компаниянинг улушлари (ёки акциялари) орқали, бошқача айтганда, ишлаб чиқариш воситалари тегишли бўлган унинг умумий қийматининг мутаносиб қисмига эгалик қиладилар. Капиталистлар ушбу ишлаб чиқариш воситаларида ишлаш учун бошқа одамларни ёллайдилар ва бунинг учун уларга маош берадилар. Бундай одамлар ходимлар ёки оддийгина ишчилар деб аталади. Капиталистлар моддий неъматларни ишлаб чиқариш ва уларни маҳсулот ва хизматлар сотиб олинадиган ва сотиладиган бозорда бошқа одамларга таклиф қилиш орқали фойда олади. Смитнинг фикрича, бозорда сотувчилар ўртасидаги рақобат фойда кўрмоқчи бўлган ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларни энг кам харажат эвазига ишлаб чиқаришини таъминлайди, бу эса пировардида ҳаммага фойда келтиради.
Бироқ Смит капитализми ва замонавий капитализм ўртасидаги ўхшашликлар айни шу асосий жиҳатлардан узоққа бормайди. Капитализмнинг асосий хусусиятлари – ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчилик, фойда олишга интилиш, иш ҳақи ва бозор айирбошлашнинг амалиётда қандай амалга оширилиши бўйича эса икки давр ўртасида катта фарқлар мавжуд.
Турли даврнинг капиталистлари бир-биридан фарқ қиладиАдам Смит даврида кўпчилик завод ва фермер хўжаликларини бир-бирини биладиган оз сонли одамлар жамоаси ёки алоҳида капиталистлар бошқарган. Улар одатда ишлаб чиқаришда бевосита қатнашишган, кўпинча, завод ҳудудида шахсан юриб, ишчиларга буйруқ беришган, сўкишган ва Ҳатто калтаклашган.
Бугунги кунда кўпчилик ишлаб чиқариш компанияларининг эгалари ва менежерлари жисмоний шахслар, яъни корпорациялар эмас. Уларни фақат юридик маънода "шахслар" деб аташ мумкин. Ўз навбатида, улар ўз акцяларини сотиб оладиган ва биргаликда эгалик қиладиган кўплаб одамларга тегишлидир. Аммо акцияларга эгалик сизни классик маънода капиталистга айлантирмайди. Агар сиз Wolkswаgen-нинг 300 миллион акциясидан 300 тасига эгалик қилсангиз, бу сиз заводга, масалан, Волфсбургга, Германияга учиб кетишингиз ва "ўз" заводингиздаги "сизнинг" ишчиларингизни миллиондан бир қисмига уларнинг иш вақтида кўрсатма беришни бошлашингиз мумкин дегани эмас. Корхонага эгалик қилиш ва унинг йирик компанияларда фаолиятини бошқариш ажратилган. Кўпгина йирик корпорацияларда бугунги эгалари улар учун чекланган жавобгарликка эга.
Масъулияти чекланган жамиятларда (МЧЖ) ёки оммавий акциядорлик жамиятларида (ОАЖ), агар ташкилотда бирор нарса нотўғри бўлса, акциядорлар фақат ўз акцияларига қўйилган пулни йўқотадилар ва бу унинг охири бўлади.
Смит даврида кўпчилик бизнес эгалари чексиз жавобгарликка эга эдилар, яъни агар ишлар чаппасига кетса, улар қарзларини тўлаш учун шахсий мулкларини сотишлари керак эди, акс ҳолда улар қамоққа тушишар эди.18 Смит чекланган жавобгарлик тамойилига қарши чиқди. Унинг таъкидлашича, бундай компанияларни уларга эгалик қилмасдан бошқараётганлар "бошқаларнинг пуллари" билан ўйнашмоқда (бу унинг ибораси, шунингдек, машҳур спектаклнинг номи, кейинроқ 1991-йилда актёр Денни ДеВито иштирок этган фильмнинг номи ), шунинг учун улар бошқарувда бор-йўғини хавф остига қўядиганлар каби ҳушёр бўлмайдилар.
Бундан ташқари, бугунги кунда, мулкчилик шаклидан қатъи назар, компаниялар Смит давридагидан жуда бошқача ташкил этилган. 18-асрда кўпчилик корхоналар кичик бўлиб, бир нечта ҳунармандлар, оддий ишчилар ва, эҳтимол, "қўриқчи" дан (ўша пайтда ёлланма менежер деб аталган) иборат оддий битта ишлаб чиқариш майдончасига эга эди. Масалан, Wаllmartда 2,1 миллион киши ишлайди, Мcdonaldsда эса компаниянинг барча франчайзаларини ҳисобга олган ҳолда тахминан 1,8 миллион киши ишлайди. Бундай компаниялар мураккаб ички тузилишга эга бўлиб, бўлинмалар, фойда марказлари, ярим автоном ва бошқа бўлинмалардан ташкил топган, улар юқори талаблар бўлган малакали ходимларни ёллайдилар ва иш ҳақи мураккаб бюрократик бошқарув тизими билан белгиланади.
Ходимлар ҳам турлича
Смит даврида аҳолининг аксарият қисми капиталистлар учун ишламаган. Ўшанда аҳолининг аксарияти қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаган , ҳатто капитализм энг ривожланган Ғарбий Европада ҳам. Камчилик қишлоқ хўжалиги капиталистлари учун ёлланма ишлаган, уларнинг аксарияти ўша пайтда кичик фермерлар ёки ижарачилар (ерни ижарага олиб, ўз маҳсулотининг бир қисмини тўлов сифатида берадиган одамлар) аристократиядан бўлган ер эгаларига ишлаганлар.
Ўша даврда капиталистлар учун ишлаганларнинг кўпчилиги ёлланма ишчи эмас эди. Улар ҳали ҳам қул эдилар. Қуллар тракторлар ёки ер ҳайдовчи ҳайвонлар сингари капиталистларга, айниқса АҚШ жанубидаги19, Кариб денгизи, Бразилия ва бошқалардаги плантация эгаларига тегишли ишлаб чиқариш воситалари ҳисобланганлар. "Халқлар бойлиги"20 нашр этилгандан икки авлод ўтгач, Буюк Британияда қуллик бекор қилинди (бу 1833-йилда содир бўлган). Адам Смитнинг китоби биринчи марта нашр этилганидан деярли бир аср ўтгач, қонли фуқаролар уруши содир бўлди, бунинг натижасида АҚШда қуллик бекор қилинди (1862). Бразилияда қуллик фақат 1888-йилда тугатилган.
Гарчи капиталистик корхоналарга хизмат кўрсатган одамларнинг аксарияти ишчи ходимлар бўлмаса-да, (бугунги кунда ишлашга рухсат этилмайди) бундай “ишчи”лардан кўпчилиги барибир ишга қабул қилинганлар. Булар болалар эди. Ўша пайтларда болалар меҳнатини нотўғри ва яхши эмаслигига камдан-кам одамлар ишонишган. Ўзининг 1724-йилда ёзилган "Буюк Британиянинг бутун ороли бўйлаб саёҳат"21 китобида, Робинзон Крузонинг муаллифи Даниел Дефо, ўша пайтдаги пахта матолари ишлаб чиқариш маркази бўлган Норвичда 1700-йилда чинтз ( ўша пайтда юқори баҳоланган Ҳиндистондан пахта матоси) импортига тақиқ қўйилганлиги туфайли, тирикчилик эҳтиёжидан "тўрт ёки беш ёшдан ошган болалар ўз нонини ишлаб топишлари мумкин эди" деб ҳайратда қолган. Кейинчалик болалар меҳнати чекланди ва кейин бутунлай тақиқланган, аммо бу Смитнинг ўлимидан кўп йиллар ўтиб, 1790-йилда содир бўлди.
Бугун Буюк Британияда ва бошқа бадавлат мамлакатларда манзара бутунлай бошқача. Болаларга ишлаш тақиқланади, газеталарни етказиб бериш каби чекланган фаолият турлари учун оз сонли соатлар бундан мустасно. Энди ҳеч қаерда қулликка қонуний йўл қўйилмайди. Катта ёшдаги ишчиларнинг тахминан 10 фоизи ўз-ўзини иш билан таъминлайди (ўзлари учун ишлайди), 15-25 фоизи давлат хизматчилари, қолганлари капиталистлар корхоналарида хизмат кўрсатувчи ходимлардир.
Бозорлар ўзгарди
Смит даврида кўпчилик бозорлар маҳаллий ёки энг яхши ҳолатда миллий бўлган, халқаро миқёсда сотиладиган асосий товарлар (масалан, шакар, қуллар, зираворлар) ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг чекланган рўйхати (масалан, ипак, пахта, мовут матолари) учун бозорлар бундан мустасно эди. Ушбу бозорларга кўплаб кичик компаниялар хизмат кўрсатган, натижада, замонавий иқтисодчилар томонидан айтилган мукаммал рақобат юзага келганки, бунда ҳеч бир сотувчи нархга таъсир эта олмаган. Смитнинг замондошлари ўша пайтдаги Лондон аҳолисидан икки баравар кўп ишчилар ишлайдиган (1800-йилда 0,8 миллион киши) ва ўша пайтдаги барча Британия мустамлакалари ҳудудидан олти баравар каттароқ ҳудудларда ишлайдиган корхонани тасаввур ҳам қила олмасдилар (МcDonalds 120 та давлатда ишлайди).
Бугунги кунда кўпчилик бозорлар ривожланган ва йирик компаниялар томонидан кучли таъсирга эга. Улардан баъзилари ягона етказиб берувчилар (монополия) ёки кўпинча нафақат миллий даражада, балки тобора глобал миқёсда бир нечта етказиб берувчилардан бири (олигополия)дир. Мисол учун, Boeing ва Airbus бутун дунё бўйлаб фуқаролик самолётларининг қарийб 90 фоизини таъминлайди. Компаниялар ягона харидор (монопсония) ёки кам сонли харидорлардан бири (олигопсония) ҳам бўлиши мумкин.
Адам Смит давридаги кичик фирмалардан фарқли ўлароқ, монополистик ёки олигополистик компаниялар иқтисодчилар бозор ҳокимияти деб атаган нарсадан фойдаланиб, бозорнинг якуний натижасига таъсир ўтказишга қодирдирлар. Монополист компания ўз маҳсулотининг нархини максимал фойда келтирадиган даражада ошириш учун ишлаб чиқаришни атайлаб чеклайди (бу жараённинг техник тафсилотлари 11-бобда тушунтирилган). Олигополистик компаниялар ўз бозорларини монополистик компаниялар каби бошқаришга қодир эмаслар, лекин улар мижозларни бир-биридан узоқлаштириш учун нархларни пасайтирмасдан ўз даромадларини ошириш учун атайлаб тил бириктиришлари мумкин – бу картел деб аталади. Бундай ҳолат бугунги кунда аксарият мамлакатларни монополияларни парчалаш (масалан, АҚШ ҳукумати АТ&Т телефон компаниясини ёпиб қўйган) ва олигополистик компаниялар ўзаро тил бириктиришни тақиқлаш йўли билан рақобат тўғрисидаги қонунларни (баъзан монополияга қарши қонунлар деб аталади) қабул қилишга олиб келди.
Монопсония ва олигопсония компаниялари бир неча ўн йиллар олдин назарий камдан кам учрайдиган ҳолат ҳисобланган. Бугунги кунда уларнинг айримлари иқтисодиётимизни шакллантиришда монополист ва олигопол компаниялардан ҳам муҳимроқдир. Walmart, Amazon, Tesco ва Carrefour каби компаниялар маълум маҳсулотларнинг бир нечта харидорларидан бири сифатида (баъзан глобал миқёсда) ўзларининг ноёб мавқеидан фойдаланган ҳолда, ким ва қанча фойда олади ва одамлар нимани сотиб олади, айнан нима, қаерда ишлаб чиқарилишига катта, баъзан эса ҳал қилувчи таъсир кўрсатади.
Пул (молиявий тизим) ҳам ўзгарган
Энди биз ҳар бир мамлакатда фақат битта банк, (масалан, АҚШдаги Федерал захира тизими ёки Япония банки каби) яъни марказий банк банкнот ва тангалар муомалага чиқаришини, қабул қиламиз. Адам Смитнинг Европасида кўпчилик банклар (ҳатто баъзи йирик савдогарлар) ўз валюталарини босиб чиқаришган.
Сўзнинг замонавий маъносида, бу банкноталар эмас эди. Ҳар бир қоғоз маълум бир шахс учун мўлжалланиб чиқарилган, ўзига хос қийматга эга ва шахс томонидан имзоланган. Фақат 1759-йилга келиб, Англия банки белгиланган номиналдаги ўн фунтлик банкнотларни чиқаришни бошлади, (беш фунтлик банкноталар фақат 1793-йилда, Адам Смит вафотидан уч йил ўтгач пайдо бўлган). Ва, аллақачон, 1853-йилда тўлиқ босилган банкноталар олувчининг исми ва кассирнинг имзосисиз чиқарилган. Аммо бундай қоғозлар ҳам хозирдагидек банкнотлар эмас эди, чунки уларнинг қиймати тўғридан-тўғри эмитент банк эгалик қилган қимматбаҳо металлар, олтин ёки кумушнинг қийматига боғлиқ эди. Бу олтин (кумуш ва бошқалар) стандарти эди.
Олтин (кумуш) стандарти – бу марказий банк томонидан чиқарилган банкноталар маълум миқдорда олтин (ёки кумуш) га эркин алмаштирилиши мумкин бўлган пул тизими. Бу марказий банк муомалага чиқарилган валютанинг қийматига тенг қимматбаҳо металлар захирасига эга бўлиши шарт дегани эмас эди, шунга қарамай, қоғоз пулларнинг олтинга конвертация қилиниши банкларни жуда катта миқдорда бундай заҳираларни сақлашга мажбур қилди – масалан, АҚШ Федерал захира тизими ўзида чиқарилган валюта қийматининг 40 фоизига тенг олтин заҳирасини сақлади. Натижада маълум бўлдики, марказий банклар қанча қоғоз пул чиқариши мумкинлигини ҳал қилиш учун жуда кам ваколатга эга бўла бошладилар. 1717-йилда Буюк Британия биринчи бўлиб олтин стандартини қабул қилди – ўша пайтда Қироллик зарбхонаси раҳбари бўлган Исаак Нютон буни амалга оширди ва қолган Европа мамлакатлари 1870-йилларда унга ўтди. Бу тизим кейинги икки авлод давомида капитализм эволюциясида жуда муҳим рол ўйнади (бу мавзуни 3-бобда батафсилроқ кўриб чиқамиз).
Банкнотлардан фойдаланиш бир нарса, лекин пулни банкларда сақлаш ёки банклардан қарз олиш, яъни банк хизматлари – бу бошқа нарса. Адам Смит бошчилигидаги бу ҳудуд камроқ ривожланган. Франция аҳолисининг тўртдан уч қисми 1860-йилларга қадар банк хизматларидан фойдаланиш имконига эга эмас эди. Банк саноати анча яхши ривожланган Британияда ҳам банк хизматлари тарқоқ эди ва фоиз ставкалари ҳатто 20-асрнинг аксар қисмида ҳам бутун мамлакат бўйлаб ўзгариб турди.
Компанияларнинг улушлари (акциялари) сотиб олинадиган ва сотиладиган фонд бозорлари Смит даври бошланишидан бир неча аср олдин мавжуд бўлган. Аммо бир нечта компаниялар акциялар чиқарганини ҳисобга олсак (мен айтганимдек, ўша пайтда масъулияти чекланган жамиятлар жуда оз эди), фонд бозори ривожланаётган капиталистик драманинг кичик иштирокчиси бўлиб қолди. Бундан ҳам ёмони, кўп одамлар фонд бозорларини қимор уйлари деб ўйлашган (баъзилар ҳали ҳам шундай дейишади). Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш минимал ва деярли йўқ эди; биржа брокерлари акцияларини сотган компаниялар ҳақида тўлиқ маълумот беришлари шарт эмас эди. Бошқа молиявий бозорлар янада ибтидоий бўлиб қолган эди. Давлат заёмлари (айнан у 2009-йилдан буён дунёни ларзага келтираётган Европа инқирозининг марказига айланган) ҳар кимга берилиши мумкин бўлган давлат облигациялари бозори Буюк Британия, Франция ва Нидерландия каби фақат бир нечта мамлакатларда мавжуд эди. Корпоратив облигациялар бозори, Ҳатто Буюк Британияда ҳам ривожланмаган.
Бугунги кунда мамлакатимизда молия саноати юқори даражада ривожланган (баъзилар буни хаддан ошиқ дейишади). У нафақат банк сектори, фонд бозори ва облигациялар бозорларидан иборат, балки тобора кўпроқ молиявий воситалар (фючерс, опционлар, своплар) ва MBS (активлар билан таъминланган қимматли қоғозлар), CDO (гаровли қарз мажбуриятлари) ва CDS (кредитнинг стандарт своплари) каби молиявий маҳсулотлар бозорларини ўз ичига олади . (Хавотир олманг, мен 8-бобда буларнинг барчаси нимани англатишини тушунтираман). Охир оқибат, молиявий инқироз даврида, бошқалар қарз беришни хоҳламаса, тизим охирги инстансия кредитори вазифасини бажарадиган ва чекловсиз кредит берадиган марказий банкка таянади. Дарҳақиқат, марказий банкнинг йўқлиги Смит даврида молиявий ваҳималарни бошқаришни жуда қийинлаштирди.
Бугунги кунда молия бозори иштирокчиларининг ҳаракатларини тартибга солувчи кўплаб қоидалар мавжуд: ўз капиталига кўп миқдорда қарз беришлари мумкин; акцияларини сотаётган компаниялар ўзлари ҳақидаги қандай маълумотларни ошкор қилишлари керак; молиявий институтларга қандай турдаги активларни эгаллашга рухсат берилган (масалан, пенсия жамғармалари хавфли активларни олмаслиги мумкин). Буларнинг барчасига қарамай, молиявий бозорларнинг кўплиги ва мураккаблиги уларни тартибга солишни қийинлаштирди – бунинг тасдиғини 2008-йилги жаҳон молиявий инқирозидан кейин кўрдик.
Хулоса: ҳақиқий дунё ўзгаришлари ва иқтисодий назариялар
Бу ҳайратланарли фарқларга қараб, сўнгги икки ярим аср давомида капитализм жуда катта ўзгаришларни бошдан кечирди, деган хулосага келиш мумкин. Смит томонидан таъкидланган баъзи асосий тамойиллар ўз кучини сақлаб қолса-да, улар фақат энг умумий маънода тегишли. Мисол учун, тижорат компаниялари ўртасидаги рақобат, худди Смит схемасида бўлгани каби, ҳали ҳам капитализмнинг асосий ҳаракатлантирувчисидир. Аммо бу мижозларнинг дидига мослашиб, маълум бир технологиядан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали ғалаба қозонадиган кичик, тушунарсиз компаниялар учун ишламайди. Бугунги кунда рақобат нафақат нархларга таъсир қилиш, балки қисқа вақт ичида технологияни кейинги босқичга олиб чиқиш , брендлар ва рекламалар орқали истеъмолчиларнинг дидини бошқариш қобилиятига эга бўлган йирик трансмиллий корпорациялар орасида (Apple ва Samsung ўртасидаги жангни ўйлаб кўринг) олиб борилмоқда. Иқтисодиёт қанчалик буюк бўлса, у ўз вақтини ва муҳитини акс эттиради. Уни самарали қўллаш учун биз назария ёрдамида таҳлил қилмоқчи бўлган аниқ бозорлар, тармоқлар ва мамлакатларни тавсифловчи технологик ва ташкилий кучларни яхши билишимиз керак. Шунинг учун агар биз турли хил иқтисодий назарияларни тўғри контекстда тушунмоқчи бўлсак, капитализм қандай ривожланганлигини билишимиз керак. Бу масалани кейинги бобда кўриб чиқамиз.
Қўшимча ўқишҲ.-Ж. ЧAНГ. Нарвондан узоқлашиш: Тарихий нуқтаи назардан ривожланиш стратегияси (Лондон: Мадҳия, 2002).
Р. ХЕЙЛБРОНЕР ВA В. МИЛБЕРГ. Иқтисодий жамиятнинг шаклланиши, 13-нашр (Бостон: Пеарсон, 2012).
Г. ТҲЕРБОРН. Дунё: Янги бошланувчилар учун қўлланма (Кембриж: Полити, 2011).
3. БИЗ БУ ЕРГА ҚАНДАЙ КEЛДИК? КАПИТАЛИЗМНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ
Линтотт хоним: Шундай қилиб. Тарихга қандай таъриф берган бўлардингиз, жаноб Раж?
Раж: Эркин гапира оламанми, хоним? Жазодан қўрқмасдан?
Линтотт хоним: Мен сизни ҳимоя қиламан.
Раж: Тарихнинг таърифи нима? Бу кетма-кетликдаги даҳшатли ҳодисалар.
Алан Беннет. Тарих ишқибозлари.
Бирин-кетин даҳшатли воқеалар: тарихдан нима фойда?
Кўпгина китобхонлар учун, Алан Беннетнинг машҳур спектаклидаги ёш Раж ва илм ўрганиш учун Оксфордга киришга ҳаракат қилаётган, 2006-йилги Шеффилдлик бир гуруҳ истеъдодли, аммо кам таъминланган болалар ҳақидаги фильм каби, эҳтимол, ҳис-туйғуларни уйғотади.
Кўпчилик иқтисодий тарихни ёки иқтисодиётимиз қандай ривожланганлиги тарихини айниқса бемаъни мавзу деб билади. Эркин савдо иқтисодий ўсишга ёрдам беришини, юқори солиқлар бойлик яратишга тўсқинлик қилишини, бюрократик тўсиқларнинг олиб ташланиши тадбиркорликка хизмат қилишини тушуниш учун ҳақиқатан ҳам икки-уч аср аввал нима бўлганини билишимиз керакми? Бизнинг замонамизнинг бу ва бошқа иқтисодий ҳикматлари инкор этиб бўлмайдиган назарияларнинг мантиқий хулосаси эмасми ва жуда кўп замонавий статистик маълумотлар томонидан синовдан ўтмаганми?
Аксарият иқтисодчилар бу фикрга қўшиладилар. 1980-йилларга қадар иқтисод тарихи кўпчилик Америка университетларида талаб қилинадиган магистратура курси бўлган, аммо бугунги кунда кўпгина университетларда ҳаттоки ихтиёрий курс ҳам таклиф этилмайди. Шунга қарамай, мен ўқувчиларимни капитализмнинг қисқача (яхши, унчалик ҳам қисқа эмас) тарихи билан таништираман, чунки замонавий иқтисодий ҳодисаларни тўлиқ тушуниш учун унинг ривожланиши ҳақида ҳеч бўлмаганда умумий маълумотга эга бўлиш жуда муҳимдир.
Ҳаёт уйдирмадан қизиқроқ
ёки тарих нима учун муҳим
Тарих нафақат ҳозирги кунга қадар содир бўлган воқеаларни акс эттиргани учун, балки у (тўғрироғи, биз тарих ҳақида нима биламиз деб ўйлаймиз) одамларнинг қарорларини хабардор қилгани учун ҳам ҳозирги кунга таъсир қилади. Кўпгина сиёсий тавсиялари тарихий мисоллар билан тасдиқланган, чунки одамларни ишонтиришда муваффақиятли ёки муваффақиятсиз бўлган ҳаётий мисоллардан кўра самаралироқ нарса йўқ. Масалан, эркин савдони тарғиб қилувчилар доимо Буюк Британия, кейин эса АҚШ, айнан, шу туфайли дунёнинг иқтисодий қудратли давлатига айланганини таъкидлайдилар. Агар улар ўзларининг тарих версиялари тўғри эмаслигини тушунишганида (буни кейинроқ кўрсатаман), улар ўзларининг сиёсий тавсияларини беришда ўзларини унчалик ишончли ҳис қилмаган бўлардилар. Уларга бошқаларни ишонтириш ҳам қийинроқ бўларди.
Бундан ташқари, тарих бизни баъзи тахминларга шубҳа қилади. Бугун сиз кўп нарсаларни – масалан, давлат идоралари – илгари талаб катта бўлган, одамларни (қулларни), болалар меҳнатини, сотиб олишингиз ёки сотишингиз мумкин эмаслигини билишингиз биланоқ, “эркин бозор” чегаралари қандайдир абадий илмий қонун билан белгиланган, деб ўйлашни тўхтатасиз ва уларни ўзгартириш мумкинлигини тушуна бошлайсиз. Илғор капиталист мамлакатлар тарихда 1950-1970-йиллар орасида кўплаб чекловчи қоидалар ва юқори солиқлар мавжуд бўлган пайтда, энг тез ривожланган эканлигини билганингизда, ўсишни рағбатлантириш солиқларни камайтириш ва қоғозбозликни талаб қилади, деган даъвога дарҳол шубҳа билан қарайсиз.
Тарих иқтисодий назариянинг чекловларини англаш учун фойдалидир. Ҳаёт кўпинча уйдирмадан анча қизиқарли бўлиб, тарихда (барча даражаларда – мамлакатлар, компаниялар, шахслар) муваффақиятли иқтисодий тажрибанинг кўплаб мисоллари мавжуд бўлиб, уларни бирон бир иқтисодий назария билан тўлиқ тушунтириб бўлмайди. Айтайлик, агар сиз фақат The Economist ёки Wall Street Journal каби журналларни ўқисангиз, Сингапурнинг эркин савдо сиёсати ва хорижий сармояга нисбатан ижобий муносабат ҳақидагина эшитган бўласиз.