banner banner banner
«ФАУСТ» ОЛАМИ
«ФАУСТ» ОЛАМИ
Оценить:
 Рейтинг: 0

«ФАУСТ» ОЛАМИ


Кел, буни Тангрига їилайлик эісон.

Їовоўи уюлди бечора їизнинг:

«Ўамимизни ебди аллаким бизнинг,

Іадясини олсак не гуноі экан?

Берганнинг бетига їарама, деган».

Лекин хабар берди черковга аёл,

Маслаіатга келди кашиш іам даріол.

Она їарорини у маїбул деди,

«Балли сизга, іаї йєл асли шул, деди.

Єз нафси балосин енга олса ким,

Мурод-маїсадига етади доим.

Черковнинг даргоіи кенг, ичи азим,

Іатто шаіарларни їилолур іазм.

Давлатларни сєриб ётар эрта-кеч,

Сизнинг совўа бєлмас їопчиўига юї,

Ким нима бахш этса ютар – танлаш йєї,

Іалолми, іаромми суриштирмас іеч».

Фауст

Іа, худди дєкондор яіудий мисол,

Ё їирол – уларга берганинг іалол.

Мефистофель

Сєнг у жавоіирни їєлига олди,

Йиўиштириб яна їутига солди.

Гєё булар эмас олтин таїинчої,

Балки їєзиїорин ва ёки ёнўої —

Олди-ю айтмади, іаттоки раімат,

Жєнади Тангридан тилаб саодат.

Фауст

Гретхен-чи?

Мефистофель

Сира єрнидан турмас,

Таїинчої хаёли іеч тинчлик бермас.

Ким бєлди экан деб совўа їилган зот,

Єйлашдан тєхтамас шєрлик бир нафас.

Уни олиб їочар сєнгсиз хаёлот.

Фауст

Оі, бечора їизча! Чекибди азоб!

Энди сен тузукрої бошїа нарса топ.

Биринчиси эди ахир овунчої.

Мефистофель

Сенга іамма нарса оддий єйинчої.

Фауст

Менинг истагим шу – їилурсан бажо,

Їєшниси орїали топажаксан йєл.

Шалпайма, шайтонсан – демак, шайтон бєл.

Їаердан бєлса іам топ янги совўо.

Мефистофель

Жоним билан хизмат їилурман, жаноб!

(Фауст кетади)

Ажаб, совўа їилиш – ошиїнинг дарди!