banner banner banner
«ФАУСТ» ОЛАМИ
«ФАУСТ» ОЛАМИ
Оценить:
 Рейтинг: 0

«ФАУСТ» ОЛАМИ


Маргарита Фауст билан, Марта эса

Мефистофель билан їєл ушлашиб боўда

сайр їилиб юришади.

Маргарита

Жуда іам раімдил, мунис экансиз —

Илтифот їилдингиз менга жуда іам.

Кєп юртлар кезгансиз, кєпни кєргансиз,

Сизга одат бєлмиш такаллуф, карам.

Бу – менга шафїату лутфингиз фаїат,

Суібатимдан зарра топмайсиз лаззат.

Фауст

Сенинг бир нигоіинг, бир сєзинг бирої

Оламча донишдан менга азизрої.

(Їєлини єпади)

Маргарита

Їєлларимни єпманг, бєсангиз увол,

Меінатда їабарган, даўал ва їєпол,

Уйда бу їєлларга тиним йєї бир дам,

Жуда їаттиї тутар тартибни онам.

(Нари кетадилар)

Марта

Йєлда єтар бутун умрингиз, демак?

Мефистофель

Не їилай, касбим шу, шу менга аъмол.

Бизга насиб бєлмиш оламни кезмак,

Бир ерда їолмої йєї ёзмишда аммо.

Марта

Ёшликка ярашар изламої, кезмої,

Іаёт нима – йєїдир заррача парво.

Лекин їариликда таніо ва бєйдої

Їора ерга бормої кєп оўир савдо.

Мефистофель

Шуни хаёл їилсам увишар юрак.

Марта

Ваїт єтмай бу іаїда єйламої керак.

(Нари кетишади)

Маргарита

Кєздан нари кетгач унутади дил,

Бу сєзлар одатий илтифот холос.

Дєстларингиз кєпдир єзингизга мос,

Улар оїил, доно, мен битта ўофил…

Фауст

Ишон, инсондаги дониш ва іикмат

Бемаъни кибрнинг белгиси фаїат.

Маргарита

Наіот!

Фауст

Э, воі, нечун поклик, соддалик

Билмас бу дунёда єз баіосини.

Фаїат маъсумликдир шарафга молик,