ХХ асрда майдонга келган ва ўзбек адабиёти тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган шоирлар орасида Ҳамид Олимжон (1909–1944) алоҳида ўринни эгаллайди. У нафақат туғма шоир, балки драматург, публицист, таржимон ва адабиётшунос олим ҳам бўлган. Ўзбек адабиётининг йирик ташкилотчиларидан бири Ҳамид Олимжоннинг қайноқ ижодий ҳаёти халққа фидойиларча хизмат қилишнинг, унинг бой оғзаки ва ёзма маданиятини эъ…
Ушбу китобдан романга тенг маъноларни жамлаган ҳикоялар, қиссалар ва самимий эсселар ўрин олган. Мавзулар ранг-баранглиги билан ўқувчини зериктирмайди, ифода услубига кўра эса осон тушунилади. Адолатсиз уруш фожиалари инсонлар тақдирида қандай из қолдириши моҳирона ёритилади. Замон талотўпларидан омон қолган инсонийлик, муҳаббат улуғланади. Эсселарда эса адиб ўзи кўрган, гаплашган, ҳаёти ва қалбин…
Таниқли олим Маҳмуд Назаров узоқ йиллар Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ижоди юзасидан тадқиқотлар олиб борган адабиётшунослардан биридир. Унинг илмий кузатишлари теранлиги, мулоҳазаларга бойлиги билан ажралиб туради. Олим шоир назмидаги нозик жиҳатларни, фавқулодда бадиий кашфиётларни моҳирона таҳлил қилиб беради. Унинг содда ва равон битиклари муҳтарам ўқувчиларимизга …
Мувозанат бузилган ерда кураш вужудга келиб, эзгуликнинг иллатга қарши ҳаракатлари юзага қалқиб чиқади. Ўшанда унинг рангини янада теранроқ туя бошлайсиз. Умуман олганда, эзгуликнинг туси қанақа, у қайси рангларни ўзида жам этган? Сиз бу саволга таниқли ёзувчи Нормурод Норқобиловнинг ушбу китобидан жавоб топасиз. Адиб ўзининг мазкур китобга кирган асарларида бу азалий ва абадий ҳолатни ўта моҳирли…
Ушбу тўпламдаги ҳикоялар илк сатрларидаёқ ўқувчини ўзига ром этади. Тасвирлар жонли ва тиниқ. Ёруғ инсоний дард билан йўғрилган. Китобхонлар кўнглида ҳаётга, эзгуликка, Ватанга муҳаббат, жаҳолат, худбинлик, разолат каби иллатларга нафрат уйғотади. Инсонларни покликка, юксак эътиқодга, баҳамжиҳатликка чорлайди.