Беккер француз тилини мукаммал билса-да, қария унча яхши билмайдиган инглиз тилида гапирди. Сайёҳни етти ёт бегона одамга узукни қўшқўллаб топширишга ишонтириш бироз айёрлик талаб қиларди.
Бемор ўзига келиб, нима бўлаётганини англаб олгунча анча вақт ўтди. У атрофини бир сидра кўздан кечирди, сўнг соғ қўлининг бармоқларини кўтариб, оппоқ мўйлабини текислади ва ниҳоят ингичка овозда тилга кирди:
– Сизга нима керак?
– Жаноб, – деди Беккер кар одамга гапираётган мисоли ҳар бир сўзини дона-дона қилиб. – Сизга берадиган бир нечта саволим бор эди.
Қариянинг юзида аччиқланиш аломатлари пайдо бўлди, у қошини кериб сўради:
– Бирор муаммо борми?
Сайёҳ инглиз тилида бенуқсон гапираётганини кўриб Беккернинг қовоғи уйилди, овозини жиддийлаштириб деди:
– Безовта қилганим учун узр. Мабодо сиз бугун Испан майдонида бўлмадингизми?
Чолнинг кўзлари қисилди:
– Сиз шаҳар кенгашидан келдингизми?
– Йўқ, мен аслида…
– Туризм қўмитасиданмисиз?
– Йўқ, мен…
– Менга қаранг, сиз нима учун бу ерга келганингизни яхши биламан. – Қария ўрнидан туришга уринди. – Мени қўрқита олмайсиз. Мен ўз фикримни минг марта айтдим – камина, Пьер Клушар, дунёни қандай бўлса шундайлигича ёзаман. Сизларнинг баъзи сайёҳлик китобчаларингиз менинг ёзганларимни хаспўшлаши мумкин, Montreal Times эмас!
– Кечирасиз, жаноб, менимча сиз ҳалиям____
Вы ознакомились с фрагментом книги.
Для бесплатного чтения открыта только часть текста.
Приобретайте полный текст книги у нашего партнера: