banner banner banner
Умидли дунё ёки «Панднома»
Умидли дунё ёки «Панднома»
Оценить:
 Рейтинг: 0

Умидли дунё ёки «Панднома»


Хотирлаш ва ёдга олиш каби инсоний фазилатлар ҳаёт тарзимизни асосий тамойилларидан биридир. Инсон ўз тарихини, ота-боболарини аждодларини эслаш орқалифахр ва ғурурга тўлади. Қандай халқ фарзанди эканлигини яна бир бора ҳис қилади. Дунёдан ўтган қавму қариндош, хешуақраболарини, устозларини эслар экан, дунёнинг фонийлигини, ҳеч ким унга устун бўлмаслигини теран англайди.

Шу билан бирга ўқиганларини хотирлаш инсонга ўлимни эслатади ва иқрорлик манманлик, кибру-ҳаво каби иллатлардан асрайди. Қотган қалбларни юмшатади, шафқатга тўлдиради. Хотирлаш, ёд этиш ота-боболаримиздан мерос қолган қадриятларимиздан юксак фазилатлардандир.

Миллий қадриятларимизни асраб-авайлаб ёшлар онгига сингдирар эканмиз имонимиз собит, юртимиз тинч халқимиз фаровон бўлади, иншаоллоҳ.

Умримиз беш кун каби дунёда оз,

Уйламайдир кимники ақли саёз.

Яхшимас қувмоц жаҳоннинг лаззатин,

Айламоқ лозим эрур эл хизматин.

Инсон номи ўлмай яшайди такрор

Ортидан фарзанди қолганда ёдгор

“Қайда қолди халоватларим …” Ҳофиз қўшиғидан

Инсон баъзида беҳуда ташвишлар, орзупарастлик ҳамда кеча ва эртанинг огир юкидан асабийлашиб, хотиржамлигини, ҳаловатини энг асосийси, Аллоҳнинг буюк неъмати – соғлигини йўқотади. Бундай ҳолатга тушиб қолган инсон ҳеч қачон ўзини фаолитясизлик тўрига ташламаслиги лозим.

Ўзини қийнаётган ўтмиш воқеалари ҳамда келажакнинг оғир юкини ўзининг елкасидан улоқтириши керак бўлади. Ўтган ноҳуш воқеаларни мустаҳкам тўсиқ билан тўсишга интилмоқ керак. Чунки, уларни эслаш, кўпинча изтироб, қайғу алам ёки бўлмаса, кўзга ёш келтиради. Келажак ҳақида орзу қилишда ҳаддан ошмасдан, ўз кучимиз ва иродадамизни сақлаб, нафақат ҳаловат, балки яхши ютуқларни ҳам қўлга киритиш имкони туғулади. Чунки кеча ва эртанинг ташвишлари бугунги кун учун ҳам яшаш имкониятларини камайтиради. Аслида, бугунимиз муҳим ва аҳамиятлидир. Ҳар бир кун ҳатто, олаётган нафасимиз қайтарилмаслигини қандай унутмайлик. Вақт ўтиб ҳар бир муаммо ўз ечимини топади. “Вақт олий ҳакам” деб бекорга айтмаганлар… Йўқотишларнинг ҳам ўрни тўлади. Бугунимиз атиги йигирма тўрт соат… Уни кераксиз, ноўрин икир-чикир ташвишларга сарфламайлик. Бугунимиз қандай ўтказилса, эртанги кун унинг давомчиси бўлади.

Агар ўзимизни тафтиш қилсак, арзимас нарсаларга ҳам хуноб бўлиб, ўзгаларнинг хатоларини кечирмайдиган одамга айланиб бораётганимизни тушунамиз. Ҳар бир соатимизни режалаштирсак, ҳар бир кунимизни тежасак, ойларимиз ва йилларимиз-умримиз беҳуда кетмаслигига кафолат бўлади. Энг оғир ҳолат – вазият ва муаммоларда сабр билан қалб осойишталигига эришиш мумкин. Шу билан ўзимизни келажагимизни номаълум зарбалардан ҳам асраймиз.

Ўтган кундан сабоқ ва керакли хулоса чиқариб, эртанги кунни орзулар ва имкониятларнинг чегарасидан чиқмаган ҳолда режалаштириш керак. Ўтаётган умримизнинг ҳар бир куни ғаниматдир, ҳар қандай ҳолатнинг ўз ҳикмати бор.

Кўп ҳолларда бизга ўлчаб берилган умр вақти доимо шундай бўлиб қолавергандек тўюлади…

Уни бўлар-бўлмас нарсаларга кераксиз сафсаталарга, борди-ю, келди-ю, тўй томошаларгасарфлаймиз… айнан шу дамларда умримиз ўтиб бораётганини англамаймиз…

Вақт… замонлар, даврлар шиддат билан ўзгариб бормоқда. Замонга ҳамнафас бўлиш ниҳоятда қийин. Одамлар ўзгаряпти, жамият ўзгаряпти… мангу тўюлган қадриятларнинг баҳрам топиши бир чақалик қиммати қолмаётганлигини кишини довдиратиб қўймоқда.

Ҳа дунё катта бозорга ўхшаб қоляпти… Сотувчилар бир томон, харидорлар бир томон… ўртада бир уюм пул сарсон.. Унинг атрофида тўс-тўпалон… Мана моддий ҳаётимиз!

Аслида-чи?! Бу дунёдаги энг буюк қадриятларимизнинг ҳам ўткинчилигини ўткинчилигини, нисбий олам ҳамиша ўзгаришда, шаклланишда эканлигини пайқаган инсон унга нисбатан қандай муносабатда бўлиши керак?

Оқар сувнинг ортидан қувиб етиб бўлмайди-ку, ахир! Ҳозирги иқтисодий ўзгаришлар пайтида баъзилар бойлик орттиришини маънавий бойлик орттиришидан устун қилиб қўймоқдалар.

Улар илмли кишини менсимай, ўзига хос табақаланишни вужудга келтирмоқдалар…Орамизда хаттоки пул топиш васвасасига учраб қолганлар ҳам бор… Аммо ундайларнинг олами ўткинчидир. Айни чоғда вақт ҳамма нарсани жой-жойига қўйишини унутмаслигимиз керак… Агар биз ўзимиз учун пок руҳий олам яратиб олиб ва унинг қонуниятлари билан қани энди яшасак.

“Эй иймон келтирганлар! Молларингиз ҳам фарзандларингиз ҳам сизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин. Ким шундай қилса, ана ўшалар зиё кўрувчилардир”

(Қуръони карим, “Мунофиқун сураси, 9-оят”).

ХОТИРЖАМЛИК – ҚАЛБ МАЛҲАМИ

Одам кун давомида оилада, ишхонада, транспортда, жамоат жойларида турли кўнгилсизликларга, ўзаро таништирув баҳс ва жанжалларга беихтиёр дуч келиши мумкин. Бундай ноҳуш ҳолатлар инсонни тажанглашишига, асабларнинг таранглашиб, зўриқишига сабаб бўлади. Натижада асаб ва бошқа касалликлар юзага келади. Инсон, энг аввало, иродали бўлиши енгил – елпи ҳаёлларга берилмай босиқлик, вазминлик ва совуққонлик билан ҳис- туйғуларни жиловлай олиши жуда муҳим. Агар стресс ҳолатлари имкон қадар тезроқ хотиржамликка алмаштирилмаса, асаб тизими жидций шикастланиши мумкин.

Атрофдагиларнинг ноҳақлиги^ бепарволиги, қўпол ва кибрли муомаласи инсоннинг асабийлашишига сабабчи бўлади, бундай ҳолларда у аслида тафаккурига таяниб, ўзини бошкара олиши шарт. Шунингдек, чуқур нафас олиб, чуқур нафас чиқарилганда мияга кислород етиб боради ва тафаккур тиниқлашади. Сўнг стакандан ҳўплаб – ҳўплаб сув ичиш тавсия этилади. Кейин эса вазминлик билан вазиятни тўғри таҳлил этиш керак. Ана шундагина, стресс осонлик билан бартараф этилади. Ҳотиржам бўлиш инсоннинг ўз қўлида… Бирор (ноҳуш) хабарни эшитгандан сўнг 20 сония фақат ҳис-туйгуларни таъсирида бўлади. Кейин эса миянинг фикрлашига жавоб берувчи қисмлари ишга тушади. Шунинг учун ҳам мутахасислар ҳар қандай ахборотни эшитганда, дастлабки 20 сонияда қарор қабул қилмаслик, уни тинч ва босиқлик билан ўтказиб, кейин мушоҳада юритишни маслаҳат беришади руҳшунос олимлар…

Яратганнинг бандаларига меҳр-шафқатда бўлиш улуғ давлатдир.

Хаёлиққа тўғрисўз ва шафқатли бўлиш, халққа шафқатликдан яхши сифат йўқ.

Халқига меҳр-муҳаббатли бўлиб, умрини давлатни ибодат билан бошқаришга, кишиларнинг тотувлиги, юрт осойишталигига бағишлаган рахбар эл-юрт розилигига сазовор бўлади.

(“Темур тузуклари”дан).

Инсонларнинг яхши ишларини солиҳ амалларини эътироф этиш, қадрлаш ундан ибрат олиш – юксак фазилат эканлиги “Қуръон”да ва Ҳадисларда кўплаб таъкидланган.

Ҳар қандай вазиятда шукр қила билиш, сабр тоқатли бўлиш, яхшиликни илғай олиш, ижобий фикрлашни ўрганиш, асабий ҳолатларда қалбга суриладиган малҳамдир.

Инсонга Аллоҳ томонидан ато этилган умрнинг шиддат билан ўтиб кетаётгани, ҳаётимизга ибрат кўзи билан қарашга ундайди. Инсон учун энг катта бахт – ғафлат уйқусидан уйгониб, ўзининг ким эканлигини тезроқ англаб етмоғи ва қандай эзгу ишларни бажариши лозимлигини тўғри тушунаётган Инсон бахтлилар қаторидан жой олишга ҳақлидир.

ЛИБОСИДА ҲАЁСИ БЎЛСИН.

(“Ислом нури”, 2016 йил).

Кейинги пайтларда турмушга узатилаётган қизларимизнинг никоҳ куни оқ либос кийиши деярли урф-одатга кириб бўлди. Лекин катта ёшлилар: “Қизларимиз миллий матолардан тўй либосларини тиктирсалар қандай яхши бўлар эди” деган орзу сифат гапларни ҳам кўп айтишаяпти. Беихтиёр савол туғилади. Келинлар ўзимизнинг қизларимиз, уларни миллий атлас, адрас , шойилардан келин либослари тиктириб никоҳ кечаларидаги асл ўзбекона кийимларда бўлишлари кимларга, нималарга боғлиқ?

“ҲАЕ ИЙМОНДАНДИР” дейдилар пайғамбаримиз (с.а.в) Ҳадисларидан бирида. Кийимлардаги ибосизлик аста-секин қалбларнинг андиша пардаларини ҳам кўтариб ташлайди. Бу ҳолат ёмон оқибатларга олиб келади… Яна бир гап; тўйга ҳар хил одам келади, суқ, назар дегани бор нарсалар, гулдек келин-куёв, айниқса, ҳамманинг эътиборида бўладиган келинни ана шулардан сақлаш учун ҳам кийимларига эътибор бериш керак.

Қизлар орасида телекўрсатувларда, интернетда ҳар хил хорижий модаларга кўр-кўрона эргашиш кучли. Афсуски, айримлар ғарбдан кириб келаётган либосларга, соч турмакларига тақлидни маданиятлилик деб тушунишадилар… Кейинги пайтларда тўй оқшомида ҳамманинг ўртасида келин-куёвнинг, ҳаттоки уларнинг олдида қайнона-қайноталар ҳам валсга тушишни ўзини жуда замонавий ҳисоблаган айрим кишилар урфга киритмоқчи бўлишаяпти… Давраларда юқоридаги мулоҳазаларни айтсангиз, “Ҳа энди, тўй ёшларининг ҳаётида бир марта бўлади. Шунинг учун келин-куёвнинг кўнглига қараш керак” дейдиганлар кўп. Афсуски, масала хотимаси улар ўйлагандек бир кунлик тўй билан тугаб кетмайди. Келинлар очиқ-сочиқ, бутун гавдаларини тор-танқис либосларида янги хонадонга кириб борадилар.

Бундай ҳолатни андишали, ор-номусли қарияларга нисбатан ҳурматсизлик эмасми? Момоларимиз айтишларича, китобларда ўқиганларимизга кўра, илгари келинлар ҳатто қайнотаси билан бир дастурхон олдида овқатланишга, гапиришга ҳам уялишган. Келин-куёв катталарнинг олдида бир-бирларига ҳазил-ҳузил ёки меҳрибонлик қилишмаган бундан тортинишган. Тўйдан кейин кийиладиган кийимлар ҳам узунроқ, тўкисроқ тикилгани маъқул. Чунки, ҳамма келин ҳовли супурганида, таъзим билан чой узатади. Баъзан шундай вазиятлар бўладики, кўпчилик кириб-чиқаётган ҳовлини эгилиб супураёгган ёки дастурхондагиларга таъзим билан чой узатаётган келин ўзининг очиқ-сочиқ кийимларига бепарво!. Аммо унинг бундай ҳолатидан ёши улуғлар ҳижолатга тушади…(Кўз ҳаёси қаёқдасан.)

Ёшлар ўзи табиатан чиройли, рангларни тиниқ.... Аммо ясама қошлар, ясама киприклар улаш, юзни ҳаддан ташқари ортиқ турли бўёқлар билан пардоз, қилиш, яноқларни ўзгартириш, яъни Аллоҳ яратган нарсаларни ўзгартиришгауриниш хайрли эмас…

Ҳомиладорлик пайтларида жуда зарур бўлмаса, кўча-кўйда юришлик, баъзан ёшгина келиннинг эрига, қайнона-қайнотасига бор овозида, ўйламай-уялмай гапириш катталараралашишини, уларнинг олдидан тарс-турс қадамлар билан ўтаришини кўрсангиз… Бу тўқликка шўхлик, ширин ҳаётинг қадрига етмаслик, ҳаёсизлик эканини улар тушунмайдилар ҳам… “Қуш уясида кўрганини қилади” деган улуғларимиз сўзлари ёдга оладиган бўлсак, қиз болани дунёга келтирган оила бошлиқлари ота-оналарнинг ўз фарзандлари келажаги учун аҳамиятсиз, эътиборсиз қараганликларининг оқибати эканлигига иқрор бўласиз.

Шунинг учун ҳам оилада, маҳаллада, мактабларда тарбиянинг юқорида айтиб ўтилган жиҳатларига жидций эътибор кўрсатиш учун тадбирлар белгилаб, амалга ошириш ёшларимизни эртанги куни учун долзарбдир.

Одоб дебочадир инсон учун изззат китобига

Бўлар ҳар ким одобсиздир нишон тири маломатга.

(Бадхурдор Ибн Маҳмуд – “Одоб” китобидан)

Инсон махдуқотлар гултожи, бу дунёдаги азиз ва мукарррам зот. Борликдаги бутун неъматлар унинг учун, унинг маанфати учун яратилган. Инсон қадрини юксак қилган Оллоҳ унинг зиммасига шунга монанд улкан маъсулиятларни буюк омонатларни ҳам юклаган. Инсон Оллоҳнинг амрига мувофиқ яшаб бу дунёни қанчалик обод қилса шунга яраша савоб олади. Икки дунёси обод бўлади. Азиз ўқувчй! Юқоридаги зикр этилган фикрларни мустаҳкамлаш учун қуйидаги ўзимиз китоблардан ўқиган улуғлардан эиштган мумтоз қўшиқларда хофизларимиз куйлаган сатрларни такрор сизларга тақдим этмоқчимиз.

Агар киши олмаса ҳаётдан таълим,

Унгаўргата олмасҳеч бир муаллим!

Яхшидир аччиқ ҳақиқат, лек ширин ёмон,

Ширин ёлгонга алданиб қолган ёмон.