banner banner banner
Умидли дунё ёки «Панднома»
Умидли дунё ёки «Панднома»
Оценить:
 Рейтинг: 0

Умидли дунё ёки «Панднома»


Агар бирор киши фарзандларимизнинг қўлига чўғ босмоқчи бўлса ҳотиржам қараб тура оламизми? Ва албатта, ўйлаб турмасдан ҳимояга киришамиз… Хўш, нима учун жигарбандларимизни дўзах ўтларидан ҳимоя қилишни ўйламаймиз? Бу бир масала… Иккинчи масала-дўзаҳий фарзандларни “тарбиялаган” ота-онага жаннат насиб этармикан? Узларича, яшаётган адолат ришталарини мустаҳкамлаётган ўша биродарларимиз ўйлаб кўрсинларчи: қиёматда “нега ўртоқларингизникида чой ичмадинг, нега тун ярмигача ўтирмадинг?”, деб сўралмайди. “Сен ўзингни қандай тарбияладингу фарзандларингга нега тарбия бермадинг?”, деб сўралади…

Ҳа қиёматдаги жазога ҳали анча вақт бор… Бу дунёдаги жазо кўп куттирмайди…

Алломалар тарбия таъсир қилмаган кишилар уч тоифага бўлинади, деганлар:

Биринчиси -ҳануз оқ билан қорани танимаган бола. Унинг табиат ҳали ёмонлик ғубори билан булғамаган, юраги эса ботил ишлар зулмати билан қораланмаган бўлади. Бундай болага насиҳат тез таъсир қилади. Бундай болани тўғри йўлга осонлик билан ўргатиш мумкин.

Иккинчиси – оқ билан қорани ажратадиган бўлиб қолган бола. Улардан баъзилари ўз нафсининг ғалабаси билан яхшилик томонга бурила олмай юрган бўлади. У қилаётган ишининг ёмонлигини билади. Нуқсонларини эътироф этади. Бундай одамни биринчисига нисбатан тарбиялаш қийинроқ, аммо унга доимий тарбия берилиб, ҳар томонлама насиҳатлар берилиб борилса, алббат яхши йўлга кириб кетади.

Учинчиси – оилада ботил ҳаёл ва ўқувсиз фикрлар билан ўсиб улғайган киши. У умр бўйи ноҳақ ишларни ҳақ деб билиб келган ва шунга астойдил эътиқод қўйган бўлади. Ёмонлик қилса ҳам, уни ўзича яхшилик деб ўйлайди. Бундай кишини тарбия қилиш жуда оғир. Унинг тарбиясига киришиш – тирноқ билан қудуқ қазиш ёки ҳали қизиб турган чўғга айланмаган темирни болғалаш билан баробар.

Донолар яхши ёмон ҳулқли бўлишни оилага боғлайдилар. Уларнинг айтишларича, бузуқ хотиндан туғилган ва разил ота қўлида тарбияланган фарзандцан яхшилик кутиш қийин… Чиройли ҳулқ офтобга ўхшайди, офтоб музни эритади ёки туз сувни эритиб юборгани каби чиройли ҳулқ ҳам барча ёмонликларни эритиб юборади.

Тарбиядан тупроц гавҳар бўлади,

Ноф ичра қон мушки асгар бўлади.

Қийматсиз қора бир темирни иксир,

Тарбия айлагач соф зар бўлади.

(Ҳожа Самандар Термизий)

Гўзал хулқ ва тарбияли онанинг хислатлари, яхши феъл-атвори фарзандларида ҳам намоён бўлади. Улар ҳам оналарининг гўзал хислатларига эга бўладилар.

Ирсият фани онадаги ички хасталиклар билан бирга, ундаги руҳий-маънавий жиҳатларнинг болада такрорланишини исботлаган. Бу эса тарбияни бола туғилмасдан олдин, ҳатто оила қурмасдан олдин бошлаш керак, деганидир. Ота ўз фарзандларига мерос этиб молу-дунё эмас, одоб-ахлоқ қолдириши керак. Молу-дунё мероси кундан-кунга камайиб, одоб-аҳлоқ мероси эса ортиб бораверади.

Тарбиясиз одам – жонсиз жасадцир! Эшикдан кириб даврага қўшилувхш ҳар бир одам, аввало ўзининг ташқи кўриниши, қиёфасига қараб қабул қилинади. Сўнг тарбияси ва фазилатларига қараб ҳурматланади. Инсондаги фазилат гўё фарзанд кабидир, уни авайлаб сақлаш ва янада баркамол этиш лозим.

Ҳар бир одам ўзини-ўзи тарбия қилиш кучига эга бўлиши билан билинади.

Ривоят: “Ийсо (алайғиссалом) дан сўрадилар: “Сизни ким тарбия қилди?” Жавоб бердилар: “Мени ҳеч ким тарбия қилмади. Жоҳилнинг жаҳолатини, аҳлоқсизнинг аҳлоқсизлигидан қочдим, мени ҳеч ким тарбия қилмади”, деганларида албатта, уларнинг атрофидаги одамлар назарда тутилган....

Ҳа,

Агарда киши ҳаётда олмаса таълим,

Унга ўргата олмас ҳеч бир муаллим

Киши ўзини тарбия қилиши учун эса жуда мустаҳкам иродага эга бўлиши шартдир. Чунки ўзни тарбия этмоқлик, вужудидаги ҳукмронликни даъво эттираётган нафс ва шайтон билан олишиб, уларни енгмоқликдир. Агар ирода чинаккам ақл билан қувватланадиган бўлса, енгади. Ўзини ўзи тарбия қилишда, яна бир муҳим қийинчилик бор, у “муҳит”, деб аталади. Кишининг атрофида қандай муҳит бор? Иймонлилар, яхшилар бўлса, бу тарбия жараёни енгилроқ кечади. Залолатдаги кишилар бўлса, оғир, жуда оғир кечади… Шунинг учун киши атрофидагиларни ақл кучи билан кузатиб, ёмон давраларни тарк этмоғи лозим. Фазилатни қўриқлайдиган, гўзал аҳлоқли ярамас йўлдан, ёмон аҳволга тушиб қолишдан сақлайдиган ҳушёрликни донолар муҳим асослар, деб ҳисоблаганлар. Яъни, ваъдага вафо, касбига ризо, ҳар бир бахтсизликка қарши чидамли бўлиш, ҳақиқат ва тўғриликка риоя қилиш.

Инсонни инсонийлиги ва унинг тарбияси истеъдодга, илмга ва тўғриликка эҳтиёж сезади.

Ҳазрат Навоий дебдиларким: “Қобилиятли одамни тарбия қилмаслик – зулмкорликдир. Ноқобил одамга эса тарбия хайрдир. Тарбиянгни аяб, унисини нобуд этма, бунисига тарбиянгни зое қилма”…

Киши кучук бирлан хўтикка цанча цилса тарбият,

Ит бўлур, эшак бўлур, бўлмаслар асло одамий.

Табиялаш -шахсий намуна, оғзаки ёки ёзма насиҳат йўли билан амалга оширилади.

Донолардан бири деган экан: “Эй, дўстим, агар сенда фазл дарёсининг дур-гавҳарлари бор бўлса, уларни насиҳатларингни қабул қилиб, шу насиҳатларга амал қилувчи яхшиларнинг оёқлари остига тўк, насиҳатларинг зое кетмайди”.

Халқимизда “Гапни гапир уққанга – жонни жонга суққанга” деган ибратли мақол бор. Ва яна, “Тош устига қанчалик ёмғир ёғиб тушса-да, гиёҳ чиқиб кўкармагани каби, кўнгли қотган кишиларга қанчалик ўгитлар қилсанг ҳам, қулоқларига ола билмаслар…”

Насиҳатгўй насиҳат қилиши учун маънавий ҳуқуққа эга бўлиши керак. Яъни у бирор фазилат унинг ўзида бўлиши лозим.

Тарбиячилик, насиҳатгўйлик – масъулиятда. Чунки вазифа Аллоҳ томонидан буюрилгандир. Ҳадиси Қудсийда ўқиймиз:

“Бандаларимнинг ибодатлари ичида менга суюмлироғи – менинг йўлимда яхши амалларга тарғиб ҳамда холис насиҳат қилишдир”…

Кўриниб турибдики, тўғри йўлдаги тарбиячи – насиҳатгўйнинг мартабаси шу қадар баланд экан. Демак, зиммасидаги масъулият ундан-да баландроқдир.

Адабни, тарбияни олгандан сўнг киши ҳақиқий комил инсон даражасига эга бўлиб етишиши мумкин. Чинакам гўзалликнинг муаллифига айланиши мумкин.


Вы ознакомились с фрагментом книги.
Для бесплатного чтения открыта только часть текста.
Приобретайте полный текст книги у нашего партнера:
Полная версия книги
(всего 530 форматов)