banner banner banner
Умидли дунё ёки «Панднома»
Умидли дунё ёки «Панднома»
Оценить:
 Рейтинг: 0

Умидли дунё ёки «Панднома»


Қўлингдан келмаган нарсани тилингга келтирма,

Тил тинч бўлса бош саломат бўлади.

Ҳар ким ўз огзининг цоровули бўлса,

Нафаси ҳеч цачон бўгилмайди.

Нобуд бўлмасин деб, тилидан инсон,

Огиз бўлди инсон тилига зиндон.

(“Оталар сўзи” дан)

Ушбу битикларни ўқиганларга маслаҳатимиз ҳаёт ташвишлари, орзу-ҳаваслар гирдобида эканмиз, бу омонат дунёда бир-биримизга суяниб қадримизни баланд тутайлик, агар хато қилиб, бир-биримизни ранжитиб қўйсак тезда узр сўраб, ўртамизда пайдо бўлган туманликни тарқатишни ўзимизга эп билайлик, чунки бу синов-имтиҳон оламида умримиз ғанимат экангини асло унитмайлик… Ахир алломалар: “Бу ёруғ олам мезбондир, биз унда меҳмондамиз”, деб бежиз айтмаганлар-ку! Буни унитиш эса кейинчалик афсус-надоматга сабабчи бўлиб қолмасин!

Ҳар кимсага таъна тошин отма,

Гарчи бўлса ҳамки цайсар ёки шум.

Айбсиз дўстларни топмоц муаммо,

Айтчи, хатолардан ким поку маъсум?

Ҳар ким дўстларига хушфеъл бўлмаса,

Дўстлик иззатидан бўлади маҳрум!

(Муиниддин Жуваний)

Ҳикмат. “Кичиклар гуноҳини кечмоқ, катталар учун чиройли феъл”.

ИНСОН НОМИ МАҒРУР ЖАРАНГЛАСИН

Эй одам! Сени Аллоҳ барча маҳлуқотлар ичида азизу мукаррам қилиб яратди.... Энди сени нақадар ёқимли, нақадар фусункор, нақадар нурли зотсан! Доно, зукко, ақлда ибратлиаъло хилқатлисан! Сенинг ироданг, сабринг, илҳоминг қут-баракали фазилатлар билан жилоланиши лозим. Узинг соғинч-қувончларга қаноатсан, ғам-ғуссаларни қўтаришга пўлатсан! Сен умр лаҳзаларини безашга гўё фасли кўкламсан, меҳрда ҳам, қаҳрда ҳам ўктамсан! Сенинг камолингда қуёшнинг жамоли кўринсин. Шунинг учун Сен Аллоҳнинг солиҳ бандалари қаторида бўлишинг керак. Сен табиат инъом этган ақл-идрок, забон, кўз, эшитмоқлик, куч-қувват, меъёрли нафас, олий сабр-тоқат билан ўзингни азизу мукаррамлигингни кўрсатмоғлигинг, таъбир жоиз бўлса, икки дунё саодатига мушаррафликни эгалламоғинг керак. Ҳаётда шундай иймон-эътиқодли кишилар кўп. Мўъжизакор бу дунёнинг ажойиботларига ақл кўзи билан қарасанг, қуёш, ой, коинот, чарақлаган юлдузлар, она-ер, сув, олов, турфа нозу-неъматлар, ҳамма – ҳаммаси сен учун яратилган.... Буларнинг барчаси учун Аллоҳга чексиз ҳамду-санолар тилаб яшашинг, атрофингдагиларни қадрига етиб, борига қаноат, йўгига шукр қилиб, сабрни унутмай, Умид билан яшашинг керак!

Аллоҳ таоло одамни ўзининг ердаги ҳалифаси сифатида яратганида унга биринчи – Ақлни ато этган экан.

“Оғиз тананинг энг ҳалол аъзоси. Ёмон сўзларни тилга олиб уни ҳаром қилманг. Оғизни ювиб кел, луқмангни ҳам ҳаром қилма!” (Ҳадис). Ушбу Ҳадиси муборакда айтилиншча Пайгамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в): “Ким мен билан ҳавзи кавсарнинг устида кўришмоқни ният кдлса, тилига эҳтиёт бўлсин. Ножоиз сўзларни сўзламасин”, – деган эканлар…

Биз эса, кўпинча ножоиз сўзни беихтиёр айтиб қўйиб, кейин “Тилнинг суяги йўқ” деб, ўзимизни оқлашдан чарчамаймиз.

Аслида, тилнинг суяги – Ақл эмасми?

Ҳикмат. Бузургмеҳрдан сўрадилар: “Дунёда инсон учун қидирса топилмайдиган нарса нима?”. У: “Ақл”, -деб жавоб берди. Яна сўрадилар: “Ақлнинг қадри?”. У айтди “инсонда Ақл бўлмаса одамлар уни қадрлармиди!”.

Ростлигу, дўстликни кутса бўлади,

Оқил кишилардан фарзандлардан.

Аҳмоцлик бўлади яхшилик кутмоц,

Ақли йўц, баднамо, девоналардан.

(Мушниддин Жувайний)

УЧ САВОЛГА УЧ ЖАВОБ

Мавлоно Румий ҳузурига бир гуруҳ файласуфлар келди, савол сўрамоқликларини билдиришди. Мавлоно уларни Шамс Табризий ҳузурларига юборди. Табризий талабаларга таҳмум қандай қилинишини кўрсатиб бераётган эдилар. Файласуфлар ниятларини айтишди, Ҳазрат: “Сўзланг!” дедилар.

Бир вакил чиқиб барчалари номидан савол бера боншади:

– Биринчи саволимиз шундай. Аллоҳ бор дейсизлар, аммо қани У? Кўрсатинглар, биз ҳам ишонайлик!

– Иккинчисини сўранг! -дедилар Шамс Табризий.

– Шайтон оловдан яратилган дейсиз, яна унинг олов билан азобланиши ҳақида гапирасиз Олов билан Оловга азоб бериб бўладими?

– Кейинги сўровингиз қандай?

– Сизларнинг айтишингизга кўра, охиратда ҳамма қилган ишлари учун жавоб беради. Шундай экан, одамларни ўз ҳолига қўймайсизларми? Ҳамма хоҳлаган ишини қилсин.

Саволлар тугагач, Шамс Табризий уч саволга жавоб берадиган бир иш қилдилар ва буни қозининг ҳузурида изоҳлар эканлар, вакилнинг учала саволига гўзал тарзда жавоб бердилар.

(Азиз муштарий, Шамс Табризий нима қилдилар, саволларга қандай жавоб берганлар.)

МЕЪЁР ЁКИ ҲАД НИМА?

Одамлар орасида: “Ҳаддингдан ошма, чегарадан чиқма”, деган сўзлар тез-тез учраб туради. Албатта, бу сўзларнинг мазмун-моҳиятини кўпчилигимиз биламиз. Ҳазрат Алишер Навоий “Лисон-ут тайр” асарида дейдилар:

Кулди ким, ўз ҳаддидан ўлди йироқ,

Йигламоц ондин эрур кўп яхшироқ.

Яъни, инсон ҳаддидан ошиб ўзини йўқотиб кулганидан кўра, йиғлагани яхшироқцир.

Аслида меъёр мазмун-моҳиятига кўра барча ибодатлар ва мулоқотлар учун умумий андоза десак, янглишмаймиз.

Тарихда меъёрни унутиш, ўз ҳадцини билмаслик башарият бошига улкан мусибатлар, катта муаммолар келтирган. Фикримизча бугун ҳам шундай бўлаётгани сир эмас.

Ҳозирги кунда қатор мамлакатларда кузатилаётган муаммолар, жумладан, аҳлоқсизлик, гиёҳвандлик, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг ортиб боришида бош омил, меъёр асосларининг буткул унутиш, тан олмаслик оқибатда юзага келмоқда. Бузғунчи тоифалар “жинсий эркинлик”, “шахс эркинлиги” каби шиорлар остида кўнглига келган беъманигарчиликни, разолатни амалга ошираверишади.

Натижа эса ҳамма учун маълум бўлиши турган гап. Хулоса шуки, ибодат муомалот ва урф-одатларда ҳам меъёрни билиш ва унга риоя қилиш жуда муҳимдир.

Қанчалар мусаффо бўлса ҳамки сув,

Ортиқча сочилса келтирар қайгу.

(Донолар бисотидан)