banner banner banner
Умидли дунё ёки «Панднома»
Умидли дунё ёки «Панднома»
Оценить:
 Рейтинг: 0

Умидли дунё ёки «Панднома»


“Эй Навоий, ўзни мақбул истасанг туфроқ бўл,

Ким эрур мардуд, улким бошида киндор бор.

Мардуд-рад этилган маъносида. Бунга сабаб – шайтонни кеккайиши. Демак, ўзликни англаш, “ўзни мақбул исташнинг зўр чораси – туфроқ сифатлидир”.

Одам бўлиб тугилдик одам бўлайлик,

Элу юрт дардига малҳам бўлайлик.

Инсон туғилиши, яшаши ва ўзини топавермасдан ўтиб кетавериши ҳам мумкин.

Ўзини англаган, ўзлигини топган одамларгина одамийликнинг асл моҳиятини намоён қиладилар. Шундай одамларгина инсоният назарида, қадр топадилар.

Хўш, одамнинг ўзини ўзи англамоғи учун нималар сабабчи бўлади?

Бунга баъзан бир кутилмаган воқеа, ҳодиса, бировнинг кескин танбеҳи, бошга тушган бирор ташвиши ва шунга ўхшаш вазиятлар сабаб бўлиши мумкин… Шундай пайтда киши ўз ҳаётига бошқа кўз билан қарай бошлайди, воқеа, ҳодисаларни янги-янги қирраларини кашф этади, оламнинг инсонийликнинг тилсими, сиру-асрорини тушуна бошлайди… Бир файласуф: “Халқ кўрмаганини ҳам сезиб туради”, -деган экан.

Бунинг маъноси: “Кимнинг кимлиги одамларга аён”, дейилмоқчи.

Ҳазрат А.Навоий: “Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам”, деб лутф қилганлар.

“Кўзимиз очилиши, ҳақиқат қарор топиши учун бошлар кесилиши, шарт эмас…”, деганлар улуғларимиз!

Одамнинг қорнидан тушиб бир кун келиб қабрга кириши муқаррар… Бунинг рамзий маъноси шуки: Одам дунёни, ўз умрини қафасдан қафасгача ўтиши эканлигини тафаккур кўзи билан кўради. Дунё – инсон наздида озодлик, қафасдан чиққан қушнинг парвози, унинг азоблари эса синовдир.      *

“АДАБИЁТ-САККИЗИНЧИ МУЪЖИЗА”

(Ўткир Хошимов)

Ўтмишда бир нарса сабаб бўлиб, ғурбатни ихтиёр айлаган аждодларимиз сафарга ўзлари билан бир сиқим “она тупроқ” дан олиб кетишар экан. Бу тупроқ уларга машаққатли пайтларда, фароғатли дамларда, беморликларида, хуллас, сафарларининг сўнггигача бу тупроқ уларнинг доимий ҳамроҳи бўлган…

Хотира – камолот ёшидаги одамлар учун умумий хусусият. Хотирагўйлик тарзидан ҳам инсоннинг феъл атвори, шахси ҳақида хулоса чиқариш мумкин.

Баъзида ёзувчилар ёшлари бир жойга бориб қолганда “жабр дийда”, “мазлум”, “эзилган” қиёфага киришни, “жасорат ва қаҳрамонликлар” и ҳақида қалин-қалин “эсдаликлар” чиқаришни хуш кўриб қоладилар.

Ўз даврининг ижтимоий-сиёсий ҳаётини белгилаб бериш қудратига эга бўлган Алишер Навоий, Мизо Бобур, Лев Толстой каби зотлар эса адабиёт билан шуғулланмасликлари мумкин эди. Зотан, адабиётга даҳлдорликнинг ўзи камлик қилар экан: билим, зеҳну заковат ва энг муҳими, покиза ният ва ижод дардига лиммо-лим қалб ҳам зарур… Зеро, ёзувчи қалби буюрганини қоғозга туширади.

Худо берган истеъдод ва заҳмат туфайли камолга етган ижодкор Ўткир Хошимов ўзининг “Саккизинчи муъжиза” китоби адабиётшунос Олимжон Давлатов ёзганидек, “Сариқ матбуотда” ги рангсиз адабиёт туфайли ўтмаслашиб қолган ўзбек адабий дидини юксалтиришга хизмат қилувчи, адабиёт ва ижод ҳақида тасаввурларни кенгайтирадиган китоб…

“Муъжиза” сўзига “Ислом энциклопедияси” да “Инсон тафаккури англашга ожиз қоладиган”, дея таъриф берилган.

Диний таъриф бўйича “муъжиза” – Аллоҳ таолонинг энг азиз бандалари – пайғамбарлар томонидан содир бўладиган фавқулодда амалларнинг умумий номидир.

“Сеҳр” деган нарса ҳам бор. У одамларга таъсир кўрсата олади… Шунинг учун Қуръони Каримнинг “Бақара” сураси 102-оятида Аллоҳ сеҳрни ҳаром қилди. Шу билан бир қаторда, “баъзи бир сўзларда сеҳр, баъзи шеърлар, ғазалларда ҳикмат бор: Ҳадисга таяниб ҳақиқий адабиёт намуналарини ўтмишдаги алломалар “сеҳри ҳалол”, дея таърифлаганлар.

“Сеҳри ҳалол” – инсон тафаккури маҳсули бўлмиш муъжизалар мажмуи, десак, янглишмаган бўламиз. Адиб Ўткир Хошимов дунёдаги “саккизинчи муъжиза” – адабиёт аталмиш муқаддас, ўлканинг содиқ фуқароси сифатида бадиий ижоднинг сир-синоатлари, ижодкор ва даврнинг ўзаро муносабатлари, ижодкор сифати ва ижод маҳсулининг боғлиқлиги, тил ва бадиий ижод, адабий тил ва бадиий тил “классиклик” офати, асар оҳангги туйғу ва тафаккур бадиий ижоднинг бошқа турларидан фарқи масалалар ҳаққда мулоҳаза ва кузатув, хулоса ва фаразлари ихчам, фасоҳатли, таъсирчан, “сеҳри ҳалол” даражасида баён этади.

“Саккизинчи муъжиза” да “Ёзувчи бўлмиш учун истеъдоднинг ўзи камлик қилади. Қалби қоғоздек оппоқ, қоғоздек ловуллаб ёнадиган одамдангина чинаккам адиб чиқади”, дейилган.

Ҳар қандай китобни ўқиётганингизда ёзувчи сиймоси кўз ўнгингизда гавдаланади, сиз билан бевосита мулоқотга киришади. Ичингизда туғилган мулоҳазаларингизни диққат билан тинглайди.... Йиллар давомида тўпланган билим ва тажрибаларига асосланган ҳолда ўз хулоса ва кузатувларини баён қилади.... Энг муҳими, ҳеч кимни олдамайди…

Ўйлаб қарайдиган бўлсак, рост гапириш ҳам унчалик жўн нарса эмас…

Эй, дўст, яхшшшкнинг умри узоцдир,

Ёмоннинг ҳар босган изи тузоцдир.

Ёлгончилик недур, унинг охири чоҳдир,

Олгин ота-онанг дуосин эй фарзанд,

Хато ёзма кўнгил иншосин, эй дўст!

Инсон падар деб бшган,

Одамга ўхша, ўглим,

Ўксик дшим цш баланд,

Отамга ўхша, ўглим.

“… тасаввур қилинг: сиз китоб ўқияпсиз. Оқ қоғозда қора чизиқлар – ҳарфлардан бўлак ҳеч қанақа ранг йўқ. Ҳеч ким куй ҳам чалмаяпти.”

Аммо асарни ўқишга киришишингиз билан кўз ўнгизгизда рангли манзаралар пайдо бўлади… Қулоғингиз остида ажиб оҳанглар жаранглай бошлайди… Ўзингиз билмаган ҳолда қаттиқ ҳаяжонга тушасиз…

Ҳеч шубҳасиз, бадиий адабиёт дунёдаги “саккизинчи муъжиза” дир.

Ушбу менинг битган битикларим бадиийликдан анча йироқ бўлса ҳам (чунки мен адабиётчи эмасман-да) ўқувчимга юқорида ёзганимиздек, ҳаётимда рўй берган ва бераётган сабаблар билан қўлимга қалам олдим…

Касбим ўқитувчи, устоз, мураббий десам ҳам бўлади. Аммо, мен бошқалар қатори кўз ўнгимда юз бераётган салбий вазиятлар туфайли ижобий ва салбий ҳолатларни таҳлил қилиш учун қалбимда пайдо бўлаётган саволларга жавоб ахтариб қўлимга китоб олиб, хоҳ у диний, хоҳ бадиий бўлсин мутолаа қилишга киришдим. Мақсадим, замонам ёшларини одоб- аҳлоқ, одамийлик, инсон қадр-қиммати, ватанга садоқат, ота-онага муҳаббат омонатга берилга умр қадрига етмоқлик каби инсоний қадрият фазилатларни қалбларига етказмоқ ниятида оқ қоғозни қора қилмоқдаман.

Умидим-ниятим қанчалик амалга ошади!? Бу ёгу ўқувчимга ҳавола. Унутмайлик, биз буюк миллат вакилларимиз…

Қадр топган қадриятлар қайда қолди? Наҳотки энди қадр топганларимдан ном-нишон қолмаган бўлса!?

Умр ўткинчи, ҳаёт абадий.

Хонадонингизда кекса одам борми? Бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, шуларни зиёрат қилинг: ҳаёт абадий эмаслигини ўйлаб таскин топасиз.

Хонадонингизда ёш бола, гўдак борми? Сиз ҳам бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, гўдакни бағрингизга босинг: ҳаёт абадий эканини ўйлаб, таскин топади…

ТАРБИЯСИЗ ОДАМ – ЖОНСИЗ ЖАСАДДИР.

Оила ҳаётнинг давомийлигини таъминлайди. Яхши тарбия авлодни авлодга тараққий эттиради.

Ҳаёт – имтиҳон эканлигини била олсак, имтиҳон бой жойда бурч, садоқат, жавобгарлик, маъсулият ва мажбурият бўлади. Одам боласи ана шу маъсулият билан дунёга келади.

Биз фарзандларимиз такдири учун танамиздаги ҳужайраларимизнинг энг олис нуқтасигача, вужудимизнинг ҳар бир заррасига қадар жавобгар шахсмиз. Ўзимиз жаннатга кирсагу, азоб фаришталари фарзандларимизни жаҳаннам ўтига отсалар, юрагимиз бардош бера олармикан?