banner banner banner
Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари
Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари
Оценить:
 Рейтинг: 0

Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари


– Эсимда, бир пайт, агар бирор буюм узоқ ишлатилса, унда албатта эгасининг шахсига тегишли бирор из қолади, дегандингиз. Тажрибали одам ундан кўп нарсаларни уқиб олиши мумкин. Яқинда бир соат қўлимга тушди. Марҳамат қилиб айтсангиз, ўша соатнинг энг охирги эгасининг хулқатвори, одатлари қанақа бўлган?

Унга соатни қандайдир бир ички мамнуният билан узатдим, чунки, назаримда бу ечиб бўлмайдиган муаммо эди, мақсадим оғайнимнинг сал бўлсаям попугини пасайтириб қўйиш эди, зеро, унинг эътирозга ўрин қолдирмайдиган бир оҳангдаги гаплари, ўгит-насиҳатлари баъзида жаҳлимни чиқарарди. У соатни гўё салмоқлаб кўраётгандай қўлида бир зум ушлаб турди-да, кейин аввалига шундай, сўнгра икки қавариқли кучли лупа билан механизмини кўздан кечира бошлади. Холмс соат қопқоғини шиқ этказиб ёпиб, ҳафсаласизлик билан менга узатганида кулиб юборишимга сал қолди.

– Бир нима дейиш қийин, – деди у. – Соат яқиндагина устанинг қўлидан чиққан, у яхшилаб тозалаган. Шунинг учун ҳам қатъий бир нарса деёлмайман.

– Сиз ҳақсиз, – дедим. – Менга беришларидан олдин у чинданам соатсознинг қўлига тушган.

Унинг муваффақиятсизлигига ишонарсиз, шундай бир арзимас баҳона билан изоҳлагани учун кўнглимда оғайнимдан ўпкаладим.

Қизиқ, у тозаланмаган соатдан нималарни билиши мумкин?

– Гарчи натижаларим билан мақтана олмасамда, лекин ҳар ҳолда, унда баъзи бир нарсаларни кўрдим, – деди у шифтга паришонлик билан тикилиб. – Агар янглишгудай бўлсам, илтимос, мени тузатинг, Уотсон. Шундай қилиб, менимча, бу соат акангизники, унга отангиздан мерос қолган.


Вы ознакомились с фрагментом книги.
Для бесплатного чтения открыта только часть текста.
Приобретайте полный текст книги у нашего партнера:
Полная версия книги
(всего 30 форматов)