Книга Абадият қонунлари. 1-китоб - читать онлайн бесплатно, автор Мукимжон Фатхиддинович Исаков
bannerbanner
Вы не авторизовались
Войти
Зарегистрироваться
Абадият қонунлари. 1-китоб
Абадият қонунлари. 1-китоб
Добавить В библиотекуАвторизуйтесь, чтобы добавить
Оценить:

Рейтинг: 0

Добавить отзывДобавить цитату

Абадият қонунлари. 1-китоб

Абадият қонунлари

1-китоб


Мукимжон Фатхиддинович Исаков

© Мукимжон Фатхиддинович Исаков, 2022


ISBN 978-5-0059-0854-4 (т. 1)

ISBN 978-5-0059-0855-1

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Дунёвий давлатчилик моҳиятида жо ва номоддий жараён бўлмиш, қонуниятли маълумотларга асосланмиш таълим одамий мавжудот ўз дунёвий ҳаётида кашф ва жорий эта олмиш қонуниятлар асосида шаклланмиш ҳолатда эрмас, балки одамий мавжудот номоддий моҳиятига мос қонуниятлар бирла шаклланмиш ҳолатида, яъни ўз қонуниятида кечур ҳолатдагина они ижтимоий шахс эрмас, йўқ, балки ўз мавжудотлик қонуниятида бўлмиш, ибтидодин торта қонуниятида мавжуд турмиш дунёвий мавжудотлик тараққиёти олиб чиқа олур, холос.


КИРИШ


Чексизлар поёнин илғамоқликка одамий мавжудот ожиз борлиқ ва ондин таралур қонуният ижроси сифатида!


Қонуният!

Ул недур?

Моддий борлиқ-дунё, одамий мавжудот ифодасида, ҳақ қонун бирла, яъни қонуниятлар бирла яратилмишми ёинки ул ўз тартибсизлигидами?

У ҳолда не учун одамий мавжудот назарига борлиқ-дунё-ҳаётда қонуниятсиз, яъни қонуниятлиликка тўғри келмас жараёнлар ул қадар мўл?

Умуман, қонуниятнинг одамий мавжудот дунёвий ҳаёти учун аҳамияти не?

Чангалзорларда парранда-ю даррандалар мутлақ эркин яшамоқликда эркан, не учун одамий мавжудот ҳар недур қонун-қоидаларга амал бирла яшамоқлиги шарт турур ва онинг учун мутлақ эркинликнинг фойда ва зарари не?


Борлиқ!

Бул борлиқ-коинот одамий мавжудот зоти ҳаёти давомида ончалар мавжудким, ул онинг борлигин, қай йўсинда бор турмоғин эътиборга ҳам олмай қўйгуси, яратилмиш дунё ва онда одамий ҳаётда «эсмиш» «даврлар шамоли» они ўзига мафтун қила эътиборин нари торта кетгусидур…


Дунёким, онинг ҳаракати суронли ва таралмиш маълумотлари тўзонли жараёндур. Жуда тўзонли!..

Дунёниким, одамий мавжудот ўзига тааллуқли қисмин ўз тасаввурларида қонуниятли ва қонуниятсиз фикрлар аралашмасида пайдо қила келмишдур.

Одамий мавжудот суянмиш ул тасаввурлар қонуниятли маълумотлар, яъни илм-фандур ва янаким қонуниятга туша билмас тасаввурлар, яъни афсона, ривоят, эртаклардур…

Дунёким, одамий мавжудот онинг измида турмоққа мажбурмишдур.

Яна бир камиким, улким, онда беихтиёр туғилажак ва беихтиёр одамий мавжудотлик фаолиятин тўхтатажак ҳолати бирла…

Нечук одамий мавжудот дунёвий ҳаёти бул қадарлар мавҳумлик остида турур?

Қонуниятли маълумотлар бул қадарлар мўл даврда ҳам жонли мавжудот сифатида қайдин келурин ва қай кетурин билмас, била олмас. Нечук?

Одамий мавжудотда дунёвий бул фаолиятиким, ихтиёр бирламу ёинки беихтиёрму? Ҳамон беечим…


Ҳаёт нечук шул тахлитдур?

Дунё ва ҳаётнинг ўзгача бўлмоқлик, онинг ўзгача шакл-шамойили йўқмидур?

Одамий мавжудот не учун шул тахлит мавҳумлик ичра мавжуд эрур?

Одамий мавжудотда номоддий жон не учун мавжуд?

Одамий мавжудотда не учун номоддий руҳ шаклланур?


Ақл недур, не учун ақлдур?

Не учун жонли мавжудотлар ичра, фақат ва фақат, одамий мавжудотдагина ақл унсури эрмиш?

Тафаккур не жараён эрур?

Одамий мавжудот борлиқ-табиатни қонуниятли тартибда кашф эта ва қонуниятли маълумотларга эга бўлмиш ҳолда не учун ҳамон борлиқ-коинот ичра мавҳумликда, яъни борлиқ-коинот ва ўзининг не учун мавжудлик сабабин англамас тарзда яшаб, онда ҳис-идрок дунёвий ҳаёт учун сўнмоқликда турур?

Нечук одамий мавжудот ўз дунёвий ҳаётин яшаб, сўнг ҳамонлар ўз исботин қонуниятли тартибда топмамиш мавҳумлик қаршисида қолур?


Дунёда одамий мавжудотнинг неча-неча минг-минг-минглаб авлодлари бирла кечмиш ҳаёти мазмуни кичикдин катта ва оддийдин мураккаб томон шаклланиб келмиш эркан, онинг кечиб ўтмоқлиги қай даражада одамий мавжудот учун қонуният ва қонуниятсизликка бой?

Одамий мавжудот ақл-идрокли жонли мавжудот сифатида ўз асл моҳиятига мос мавжудлик мазмунин қай даражада асл англамоқда турур ёинки асл англамоқликдин нари бормиш?

Бани башарнинг моддий борлиқ-дунё мавжудлик мазмун-моҳиятин айнан англаб етмоқлиги ва онга мос ҳаёт тарзин яшаб ўтмоқлиги учун қай қонуният бирла, қай тафаккур йўлидин ва қай усулда бормоқлиги мақсад сори эрур?

Онинг ҳозирги дунёвий мавжудотлик тараққиёт йўли қай даражада тўғри ёинки қай даражада тўғри йўлдин оғмиш ҳолда?

Умуман, онинг мавжудотлик умумий йўналуви ноаниқ, мавҳумликда турмиш дунёвий ҳаётин ул мавҳумликда турмишлиги, қолмишлиги сабаб они мавжудотлик мутлақ тўғри тараққиёт йўлида дея санаб бўлурми?

Наҳот бани башар дунёвий ҳаётин мазмунин тинчлик мутлақ таъминланмиш усулда том маънода умумий тўғри йўналувга бурмоқ ва онга солмоқ, ривожлантирмоқ, ижобийлантирмоқ, инсонийлантирмоқ, табиий, такроран (!), табиий, шунингдек, барча учун бемалол йўли ва ул йўлдин бормоқ усули бўлмас, ақлга сезилмас, онгга намоёнлик бермас? Нечук?

Ушбуда, сўздинким, шул хусусдаги каби саволларга жавоблар чиқурки, қонуниятли маълумотларга таянмиш ақл эгалари, такроран (!), қонуниятли маълумотларга эга ақл эгалари одамий мавжудот учун ягона бўлмоқлиги онинг қонуниятида турмиш муродни, кўзланур мақсадни ва эришилажак натижаларни англагувчи бўлурлар! Ҳа!

Ва барча қонуниятлар мазмунан оддийдин мураккаб томон, енгилликдин аста кучая борур, бир мавзуга оид бир фикр мавзулар ичра таралувчанликда ва тафаккурга олгувчи ақл эгаси малоллик топмас тартибда ёритила борилмиш эрур.


Бул ёритмада ҳам қонуният улким, жумлаким ўқилгач, ҳар бир сўзнинг маъно воқеълиги бирликлари номоддий онгда тикланмоғи ва сўнг ул якка маънодин тикланмиш воқеълик бирликларидин мазмунда ифодаланмиш бир бутун воқеълик номоддий онгда яратилмоғи зарур эрур.

БИРИНЧИ ҚИСМ

Биринчи боб

ОИЛАВИЙ ЗАНЖИРЛАР


Даврлар, асрлар оша ер юзасида тарала, ранглана, турфалана, бири иккинчисидин орта, кучая, нисбатан ривожлана, қачонлардин ортда ва яна қачонлардир олдинда бора, қайсиларинингдир номи фақат тарихдагина қола яшаб келмиш одамийзотнинг бул сайёра асосий минтақасин Ўрта Осиё аталмишин ўртасида тоғлар бирла ўралмиш ва водий атамасин олмиш қисмидаги қавмлардин бирида ҳаётнинг машаққатларга тўла оқимида яшай, заҳматда, меҳнатда ва илмда келмиш, сўнгги юз йилликда бул ўлкаларда вужудга келмиш қонуниятли давлатчилик йўли ва ондин халқлар омихталикда шаклланмишлиги сабаб тупроқдаги ёзув кафт бирла сийпалана, текислана ўчирилмиши мисол келиб чиқмоқлиги ўтмиш қоронғулигида қолмиш ва бул даврлардагина моддий моҳиятда бўлмиш дунё ёруғлигига, яъни тарихга чиқмиш бир оддий ўзбек уруғидин, ул ўзбекким воҳадин эрмас, балки Шайбонийлар бирла келмиш ўзбек уруғидин бўлмоқлиги аниқликдадур, ул уруғдин оила ушбуни етказгувчига одамий мавжудотлик учун пойдевор бўлмишдур.


Ўрта Осиёда кичик хонликлардин бирида Худоёрхон ҳукмронлик қилмиш даврда яшамиш икки ака-ука полвонлардин бири ул хоннинг хос соқчисин курашда енгиб қўя, тинчлик топмаслигин сезиб, бир туннинг ўзида-ёқ кўч-кўронин йиғиштириб, ака-ука ўз оилалари бирла Қўқондин нари кўчмишлар.

Аларким келарда Шаҳрихонда, сўнг Андижонда тўхтамишлар. Андижон шаҳриким, кичик, лек марказий кичик шаҳарлардин бири эрмишдур, онда ҳам топиб олмоқликларидин безурлар, нари Наманган томон бора туриб, бири Олтинкўлнинг Оқтепа қишлоғида, яна бири Чинободнинг Олимбек қишлоғида оилалари бирла муқим қолмоқликни маъқул топмиш бўлгайлар.

Алардин Оқтепа қишлоғида қолмиш Абдураҳмон полвон фарзанларидин Рўзимат ҳожи, ондин деҳқон Зайниддин бобо, ондин ул бобонинг фарзандларидин бири бўлмиш Исҳоқ қори, улким Исҳоқ қори бува номи бирла атрофда машҳурлик топиб эрмиш, деҳқон эрмас, боғбон бўлиб эрмиш, ул боғбонликким, онга илм бирла шуғулланмоқ имкониятин бермишлиги қонуниятдадур, таралмиш Ислом дини шариати илмидин бохабар, падарибузрук Фатхиддин домланинг етказишича, Қуръондин, шу даражада бўлгай эрмишки, китоб бир қўлида, онга қарамасдин варақлаб, оятларин айта олур даражада ёддин билгич бўлмиш, ўз билдирувларида онинг мураттаб қори бўлмиш эрканин, Андижон вилоятин Олтинкўл туманига қарашли Оқтепа қишлоғи шимолида оқмиш Қорадарё бўйида катта боғ ул одамий боғи эканин бот-бот эслатиб, ондин эрса падарибузрук Фатхиддин домла эрканин, ёшлик чоғлар ёзги таътил даврларидин биридаким, Оқтепа қишлоғин қабристонига катталар зиёратига бормиш чоғлардин бирида ул боғ, ондаги уйлар, ул уйларким томи сомонли лойдин бўлмиш эрди ва ондин нарироқ қишлоқнинг шимолидин оқиб ўтгувчи бўлмиш Қорадарёнинг шундоқ қирғоғида ул аждодлар яшамиш ондинда олдинги даврдаги уйлар ўрнин ҳам кўрсатиб ўтиб эрди…

Чақалоқликдин одамий Араббой ака хонадонидаким, анчайин таъбли, чун уйга келмиш меҳмоннинг оёғи ҳидланур эрса, сўраб оёғин ювдурмиш ва сўнг ҳовлидин уйга киритмиш бўлгай, кўп покиза, нозик дидли, саҳоватпеша, меҳмондўст, камтарин, одамийпарвар, мард, очиққўл, ончаларким, келгувчининг усти нобут бўлса, охорли кийим, оёғи нобут бўлса, оёқ кийим кийдира кузатмиш, лек ўзликни оддий тутмиш одамий бўлмиш бўлғай, ўғил фарзанд кўрмамишлик сабаб, фарзандлари бўлмиш икки қизнинг каттаси Ҳурматойдин биринчи фарзанд ўғилким кўрилгач, ота-она раъй-ихтиёрига қарши уч ойлик мурғак невара бобо ихтиёри бирла ул одамийга ўғил фарзандликка олинмиш, ва ул хонадонда доимий эътиборли парвариш бирла дунёни илғамоқ даражасига етилмиш.

Шу аснода эски шаҳарнинг илон изи сифат чўзилмиш Шаҳрихон кўчаси аталмиш қисмида «Сирли мачит» отлиқ мачит ортидагиким тор кўчада, ул кичик-кичик уйли ҳовлилардин бирида болалик даври ўтиб эрди.

Бобо ўз укаси Маъруфбой ака бирла бирга турар отаси Раҳматжондин қолмиш ҳовлидин ўша кўчадаги рўпара ҳовлилардин бирин сотиб олиб, кўчиб чиқмиш бўлгай ва балким ёшлик хумори, эски ҳовлидаги уй олди баланд пиллапояда, уч-тўрт ёшлардурким балки, ўтирмиш ҳолат элас эсланур, ул Маъруфбой катта амакиким, улуғ ватан урушида қатнашмиш эрди, қуймичидин жароҳат олмиш эрди, анчайин оқсоқланур эрди, қўлтиқтаёққа суянмишликда турмиш эрди, сўзга тутур, ҳазиломуз сўзларни айтур эрди…

Кичик ёшли даврдин яна бир ёдда мустаҳкам қолмиши янги ҳовлида қизил тус тождор катта хўроз бўлур эрди, бобога қаттиқлар ўрганмиш эрди, ончаларким онин ортидин, ҳатто, таҳоратхонагача бирга кирур эрди.

Яна бир эсловки, кичиккина ҳовли ўртасида беҳи дарахти бўлур, бобо оёқ оғриғи дарди учун, ҳар дард тутмишда буви томонидин зангтортмас ялтироқ тунука чойнакка асал солиниб, беҳи остига қўйилур ва муддатлар беҳи дарахтида ўрмаламиш чумолилардин бу чойнак ичига анчайин жам бўлгач, чойнакка қайноқ сув қуйилиб, суюқ доруга айлантирилур ва бобо чойнакдаги пиёлага буви қуймиш бу қўлбола ҳапдоруни онинг аччиқлигидин юз буриштира бир-икки хўплар эрди.

Яна бир эслов, норасидалик даври қиш фасли юриб бўлмас катта қор ёғиб эрди, қорларни бобо мардикор солиб куратиб эрди, ул томдин куракдин ирғитилмиш қорлардин завқ ҳамонким ёддадур.

Яна бир эслов, маҳаллада ҳар ҳовлиларга сув уйлар остидин ариқда оқиб кирур, махсус тайёрланмиш тўртбурчак сувалма ер чуқурчаларга тўлур ва ондин нари оқиб қўшни ҳовлига ўтгувчи эрди ва барча ул сувдин чой қайната, овқат пишира фойдаланур эрдилар. Ул сувким, Бобурий таърифин келтирмиш «тўққиз тарнов”дин беш юз йилдин сўнг ҳам келур ва тоза, тиниқ эрур эрди. Бу кунларки, ул маҳаллаларда ул сувлар қолмамиштур, ҳатто изи – ариқлар ҳам.

Она авлод Араббой ака орқали Избоскан туманидин кўчиб келмиш Раҳматжон исмли оддий одамий оиласига, Ёқутхон буви орқали эрса Йўлдош Охун исмли одамийга тақалиши маълум эрур.

Ёшлик чоғда-ёқ дардманлик бирла бобо Араббой акаким олтмиш уч ёшда дунёвий даврадин чиққач, айтурларки, ончаким жанозага келмиш одамийлар кўча бўйлаб саф тортмишдурлар, ул сафким «Сирли мачит» масжиди олдидин то театр олдигачаким, булким бул каби ҳолат одамийда жуда кам рўй бўлибдурким, Ёқутхон она падарибузрук Фатхиддин домла ва Ҳурматой онанинг саъй-ҳаракати ва қайта-қайта сўровлари бирла Хакан даҳасин шимолий қисми ва Андижон шаҳрин «Янги шаҳар» қисмин жанубидагиким ерларга қурилмиш янги ҳовлига, ота-оналар олдиларига буви биргаликда кўчилиб эрди.

Ўспиринлик даврида, соғинчми ҳис, одамийсиз, яшовчисиз ва қаровсиз қолмиш ул ҳовлига қайта-қайта, қайта-қайта борилур, ҳеч кимсасиз уйда узоқ-узоқлар бўлинур, баъзан туналур эрдики, ҳамон ёдда эрур…

Қалбан ёлғизланмоқлик ёинки дунёга сиғмамишлик излари ул даврлардин бўлмишдур! Шукрелардур!

Лек ўспиринлик даври Хакан қишлоғин Андижон шаҳри бирла чегарадош қисмида ўтмиш…

Падарбузрук саъй-ҳаракати бирла тил илмидин таҳсилни дурустликда бўлиб эрди. Ўзлари ҳам тил тарихи илмидин, онинг нозик жиҳатларидин суҳбатларда бевосита айтиб турмиш эрди.

Хонадонимизда аксар китоблардинким, тил илмига оид, кутубхона бўлмиш эрди. Ёшликдин ана шу китобларни қўлда тута, варақлай, саҳифаларига қисман-қисман кўз югурта, тил тарихидин ҳар турли лавҳалар англай, они битмиш алломалар катта меҳнатидин ҳайратлана, тилда мумтозлик ва замонавийлик фарқин, тил тарихи лавҳаларин илғай вояга етилмишдур. Таҳсилга ҳар нечук падарбузрук анчайин ҳаракатлар қилиб эрди, эски ўзбек алифбоси аталмиш ёзувдин ҳам ёшликдин шахсан бохабар қилиб ҳам эрди. Яна рус тили ҳам анчайин эгалланиб эрдиким, ул тилда мураккаб мазмунли гапларни тузиб бўлур, сўнг мактабда ўзлаштирмиши ҳинд тилидин ҳам хабардорлик озроқ қолиб эрди, ҳар нечук ҳинд қўшиқларин маънисидин маъноларни ола илғай бўлур.

Падарбузрук илмда, адабда, одамийликда кўп ва хўб сарафрозликлар топмиш бўлғай, қирқ беш йилдин мўлким, таълими олийда тил илмидин таҳсил айтмиш ва хўб айтмиш, ончаларким, ўқигувчи толиб ва талабаларнинг барчаси ҳам падарбузрукни ўзига устоз санаб, эътиқодлар қилиб эрдилар, оддий халқ улуғ тутмишдурлар. Янги даврда илм туфайли мумтозликка дахлдор турмишдур. Оқкўнгил, зийрак, сезгир, лек вазмин, тўғри сўз, ҳалол, меҳнаткаш, илмпарвар, жуда камтарин ва кўп донишлик топмиш одамий эрдилар. Кўп тарбият ва ибратлари сингиб эрди. Назарлари тоза ва ўткир, лек юмшоқ ва ўта тўқ эрди, лафзи ҳам тоза эрди, лафзда ҳам тоза эрди, маънан ва жисман покизаликда эрдилар.

Назарким юмшоқ чиқмишлиги падарибузрукдин эрур. Ул зоти шариф орқали яралмоқликдин ва тарбият олмоқликдин кўпдин кўп сарафрозликдур. Ададсиз шукреларким, ул зотким, илмда кўп рағбат ва ибратлар кўрсатмиш, илм йўлига йўлламиш эрдилар…

Ўз ўрнида, катта авлоддин падарибузрукнинг Аъзамжон исмига мавсум катта акалари-иккинчи жаҳон урушида қурбонлик топмишким, ул ҳақида оз эшитилмишдур.

Улким уруш жараёнида тура хатлар битадур, жўнатадур, падариким ёш йигитдур, хатларни оладур, ота ва оналарига ўқий маънисин етказадур, ондин кичик Нуъмонжон амаки ҳақида эрсаким «қора хат» келур. Падарибузрук они не сўз бирла ота ва онасига етказмоқни билмас, аларнинг эхтиётида ота ва онасидинким яширур, хатни киймиш тўни қатига тикур ва сақлар.

Курраи заминда содир бўлмиш ул катта уруш, жаҳон уруши даражаси бирла баҳоланиб, номланмишким, якун топур, ғаддорким енгилур, ногоҳоний «қора хат» келмиш Нуъмонжон амакиким, қишлоққа кириб келмиш бўлгай, доимий хат жўнатмиш Аъзамжон амакимизким, ул уруш якунига ета ҳалок бўлмишлиги ҳақида «қора хат”да хабар келадур.

Падарибузрук ул тарихий воқеаларни, кўзлардинким ёшлар бирла сўйламишлар ва онинг ул жигарпоралик ҳолатлариким, ибратлар бўлиб эрди.

Ул Аъзамжон амакидин сўнг Нуъмонжон амаки бўлмиш. Улким, ончаким падарибузрук таҳсили ва фаолиятига жидд ва эҳтимом кўрсатмишким, падаримиз они ҳеч унутмас ва етишмиш кун ва халқ ичра топмиш эътиборлари учун алардин миннатдор ва то умр акасига ихлос, эътимодли бўлмишдур, отасидин сўнг ота ўрнида тутмишдур, ибратлардур. Ул амакиким мактабда тил илмидин муаллим эрди, ўзи ва ўзгага ҳам талабчан, ўзи илмга анчайин яқинликда турмиш, бадииятдин бохабар, Навоий ва Бобурий ижодига яқин ва сўзтанур эрди.

Урушдин сўнг, ўрта мактабни битириб, Оқтепа қишлоғидин чиқиб, Самарқандда олий таҳсил ва тил илми олимлигига номзодликлар ёқлаб, Андижон шаҳрига келмиш ва олий таълимда фаолиятин бошламиш падарибузрукким, тутмиш бирламчи оиладин талаблар, инкорлар ва нари тутмишликлар сабаб оила учун эришмиш барчасидин мусаво ҳолатда ёш йигит шаҳарда кеч қоронғусида на уй ва на жойсиз, киймиш бир сила уст-бошдаги қуруқ чўнтак бирла кўчада қолур, ҳайронликда ва ҳаётдин кўнгилсизланурликда қай сори бормоғин билмас.

Ул дамдаким, худди кимдир хабар етказмишдек, акаси Нуъмонжон амакиким қишлоқдин шаҳарга юмуш бирла келиб қолмиш эрур, ногоҳоний алар кўришурлар, падарибузрук ул учрашувни мутлақ ногоҳий бўлмиш эрди, деб таърифлармишлар эрди, улким воқифлик топур, падарибузрукга далдалар берур, келажак сари шаҳдамлар ва укасин қўлига йирик миқдорли бир дона янги пулни тутур, ул пулким ул даврда ёлғиз йигитга икки-уч ойга малолсиз етур эрмиш бўлгай ва фаолиятда чекинмамишликни, илгариламишликни тилар.

Ул учрашув сабаб падарибузрук руҳланур, шаҳарда, мустақил ҳаётда ёлғизликда турмиш ёш йигит суянчиқни сезур ва ўз ҳаётин, ўз ҳаётий режасин, ўз орзу-хавасларин янгидин бошлар. Ушбуни ул даврдаги ул ожизликка етмиш ҳолатларидин қаттиқлар ўксина, дил куюки бирла ва ўз акасидин ул қўлламишлик, ул тиламишлик, ул елкадошлик, ул дилдошлик ишларидин чексизлар миннаторлик ҳисси бирла ҳамки фахр, ҳамки озоридил аломатлари бирла сўзлаб бергувчи эрди…

Алардин сўнг падарибузрук бўлиб эрди, сўнг аммалар Ҳафизахон, Азизахон, Вазифахонлар, сўнг кичик Фазлиддин амаки, улким чапанироқ эрди, бўлибдурлар.

Азизахон аммаким, кўп меҳрли, эътиборли, эътирофли, сўзи ширин бўлмиш эрди, лек оғир ориза сабаб анчайин эртароқ даврадин чиқмиш бўлгай…

Сўнгралар падарибузрукга ҳислар ва алардин меросийлик қадамида қишлоқдаги Нўъмонжон амаки ўз оиласи бирла яшамиш «катта эшик”ни ва Фазлиддин амакини йўқловлар дуруст кечмиш, алар ҳамким эътибори ва эътирофи анчайин бўлиб эрди, ҳар нечук аларнинг меҳрли ва миннатдор назарин ҳар бормишда сезилур эрди.

Фазлиддин амакинингким, кетур даврларидаким, кўришилмишда онда падарибузрук суръати илғанур эрди…

Барча аммалар барча ўз ака-укаларин ҳам, лек падарибузрукни ўзгача, кўп ва хўб суймиш бўлгайлар. падарибузрукнинг ҳам аларга муносабати ўзгача эрди…

Оқтепа қишлоғида бул уруғ дуруст тараққий топмиш ва таралмиш бўлгайким, ҳар хонадонга қай тарафдиндур бир боғланув чиққай.

Аъзамжон амакидин Шаҳодат опа, билмон, балким онинг онаси сўнгралар турмуш тутмишга балким мажбур бўлмишдур, ёинки йўқ, ҳар нечук ул опа бирла ҳам дилдошлик бордур, Ҳасанбой ака сабаб ондин таралмиш фарзандлар ҳам бўлгай, аларким Олтинкўл тумани марказига яқин Қорақалпоқ қишлоғида эрдилар, одами оддий бўлмишлар.


Онахоннинг оналари Ёқутхон буви дўппидўзлик ҳунари бирла шуғулланиб ўтмишдур, «хом» чустий дўппиларниким олиб, қиррасин келтириб созлар, елимлар, қуритур, яна созлар, яна қуритур, ишни охир маромига етказур эрди, нисбатан каммеҳнат, яъни кам ипак «хашаки» дўппиларни суймас, «тоза» дўппи бирла иш тутур эрди. Ҳар нечук шаҳарда оз сонли бўлмиш дўппидўз аёл ҳунармандлар орасида анчайин танилиб эрди.

Ул даврларким, ёшлик даврлари эрди, кўчада кўп эркаклар дўппи кийиб юрур эрдилар, жумладин, падарибузрук ҳам, амакилар ҳам, айниқса, ёшликдин бошлаб, эс танир ёшдин бошда дўппи доимийликда эрди. Янги даврким анчайин замонавийлик бўлмишки, эндиликда кам эркак дўппи киюр, тўй ва эҳсон-тадбирларда кийилур, аксар катталар бошида кўрилур, ёшларда жуда кам ҳолатларда бўлур даражада.

Ҳурматой онахонким, умрин қирқ беш йилин таълимда, ёшларга тил илмидан таҳсил айтиб ўтмиш эрди, ёши мўътабарлашиб, кўзлари нурсизлангач, ишни тўхтатмоққа мажбур бўлмиш, йўқса ғайратдин аларни тўхтатиб бўлмас эрди. Ҳаракатчан ва меҳнаткаш ва содда ва ишонувчан ва тўғри сўз ва қўли очиқ ва мардгина, лек феълликкина аёл бўлмиш бўлғай, мардлиги ончаким, анча-мунча эркакда бўлмас эрди, лек қайсаргина ва феълликкина ва мўлтанқидгина ҳам эрди. Ўзи шуаролардин эрмас эрди, лек шеърият, ғазалиётни нозик фаҳмлагувчи эрди, ончаким падарибузрук ёқдириб айтмиш ғазалларни алардин сўнг ҳам 10—15 йил ўтгайки, ҳамон ёдда тутур ва келтирур эрди.

Бул оилада катта фарзанд ушбуни келтиргувчи эрди.

Укалардин бир Фароҳиддин эрди.

Фароҳиддинким, дунёвий илм устида тариқат илмига ихлос қилмиш, лек ул иш ҳали охирин топмамиш. Ашъорлар битибдиким, анчайин маъқул эди. Ўғиллари ёнига киргач, ҳаёти текисликлар тортмишдур.

Фикрлашур, онинг ёндашуви ўзга, барчаси онинг англамиш қонуниятига яраша эрди, ҳар кимда ўз тафаккур йўли, ҳар кимга ўз оқибати.

Ул тариқат йўликим, одамлар кўплаб талпинур, лек ул омма учун эмасдур, ул йўлга кириб қолмоқликдин одамий қўрқмоқ даркор, тафаккурда ортга йўл бўлмас!

Укалардин яна бир Заҳириддин эрди, ўғилликда кенжа эрди. Давлатчиликда хизматда тургувчи бўлмиш. Доим, кеча-кундуз хизматда қоим бўлмиш, ҳаётий тасаввурлари анчайин пишиқ чиқмиш. Мустақил интилиб ҳаётда ўзига муносиб ўрин ярата ва онда тура билмишдур, озроқ эрканамоликда эрди. Қайинотаси Исмоилжон акадин сўнг онинг ҳайдовчилик мактаби раҳбарлигин номзодлик бериб олмиш эрди, ҳисоб илмига дурустлиги бор эрди.

Сўнгралар сингиллар, эгизаклар – Фотимахон ва Зуҳрахон эдиларким, Фотимахонким анчайин ройишликда, хуштабиат, чиройкўнгил қиз бўлиб эрди, улким падарибузрук ризолиги бирла Хўжаободга тушмишдур.

Фотимахонгаким меҳр анчайин эрди, ажабким ул анчайин дурустликда эрди, диёнатни англамиш эрди ва ул ончалар меҳнаткашким, катта ҳовлининг осмони тўла узумларни парваришлар, хомтоклар қилур, доимий қўйларга қарар ва ҳовли-уй доимий саришта эрди, бир сабаб онинг падарибузрукга анчайин тортмишлиги эрса, яна бир сабаблардин бири онахоннинг оналари Ёқубхон буви ёмон касалдин оризланиб ётиб қолмиш эрди, анчайин қийналмиш бўлгай, аларким касалдурлар, ҳар не шифоликлар тиланмиш ва ҳаракатлар қилинмишдур, одамий мавжудот ожиздур, барибир бўлмас, улдаким Фотимахон, ул ҳали турмуш тутмамиш эрди, бувига кўп ва хўб хизматлар қилмишлар, мунтазам ёнида турмиш эрди, онга ризочилик ондин ҳам эрди.

Зуҳрахонким, оилада кенжаликда эркани сабаб ул ҳамки ўзин андак эрканамоликда тутур эрди, Андижонда эрди, умри олий таълимда таҳсил айтишда ўтмишдур, улким Андижон шаҳрида қолмиш эрди.


Иккинчи боб

АВЛОДЛАР


Оилада, Дилфузахонким, она тарафдин Ўратепа, ота тарафдин Душанбе тожикларидин эрди, аёллиги ўрнида эрди. Тушмиш келинларни келин эрмас, қиз деб эрмиш, ёнида тура иш тутмиш, ибратлар кўрсатмиш. Дунёвий ҳаёт ҳар нечук онинг тутмиш муҳити доирасида кечмишдур.

Қайинотаким, Маҳмуджон ака отлиқ одамий бўлмиш, оила қурилмасдин эртароқ, бир йил аввал, эллик ёшда қўрққисдин даврадин кетмиш, йил ўткариб, сўнг катта тўйлар бирла никоҳ тантанаси ўтказилиб эрди. Марду мардонаворлиги бор одамий таъриф этадурлар. Суҳбатин кўрилмамиш ва жуда оз эшитилмиш эрур.

Онинг даврадин ногоҳоний турмишидин сўнг қайинона Муҳтарамхон она фарзандларин йўлланмага олмишдур. Ажиб жоникуяр, илинчак, сўзамол, муомалали, мулоҳазали, дадил, қўли очиқ, фидойи, мард аёл бўлмиш бўлгай. Ўзлигин чиройли пана қилмиш ва сақламишдур. Кам кўришилур ва кам гаплашилур, лек қайинонага кўнгилбоғ ҳамиша ўзгача ва анчайин эрур эрди.

Ушбунинг тахрири якуни даврида оризланиб, бир-икки ойким қийинчиликда қолмиш, сўнгким даврани тарк этмиш эрди.


Оилада ортда қолмиш бўлгай фарзандлардин бир бош фарзанд Шоҳрух мирзодур. Келбатли, қўрқмас, вазмин, мутойибали, ажаб жўмард, саҳовати бисёр ҳамда муомалали, ботинан ва зоҳиран маънавий гўзаллик нишонали ва камтарин йигит бўлмиш эрди. Ишга қўл урса, қўрқмайдур, лек ишни ўйлаб қиладур, маъқулдур. Хизмати ҳам беминнатдур. Тафаккурда қонуниятлар топмишидин умидворлик бор эрур.

Улдин кўп ва хўп яхши ишлар воқеъ бўлгусидур ва ортдин боргувчи бўлгусидур, ҳар нечук бош фарзанддур!

Шоҳрух мирзо орқали келин Нозимахонким, ўзин келин эрмас, қиз тутмиш чиқмиш, латофатли ва анчайин ройишликда эрди, қўлни меҳнатдин тортмас эрди, ул ҳамким қувонгич эрди. Умрлар топсин! Дадаси Нуриддин акаким, асли Бухороликдур, тожикийлардиндур, сўнгралар саломатлиги сабаб бу юртга кўчиб келмиш бўлғай. Оиласи Одинахон опаким Андижонийдур, Бухорога турмушга чиқмиш бўлғай, фарзандлар топгач, биргаликда Андижонга қайтиб келмишдурлар.

Нуриддин аканингким, оталари Андижонга меҳмон бўлиб келмиш бўлгай, невараси Нозимахон тушмиш оила билан танишмоқ истагида бўлур. Сабаб бирла келур, меҳмоннавозликда турилур, ёши саксондин ортмиш, ёш туфайли анчайин кучсизланмиш, Бухорога қайтар маҳал кузатмоққа чиқилурким, хайрлашур, қучоқлашиб, ўпишиб хайрлашур, бирор йиллар ўта дунёвий даврани тарк этмиш.

Алардин бош невараким Меҳриноззамонким, қизалоқ эрди, ушбу тахрири даврида мактабга ўқувга бормиш эрди, Шохруҳ мирзо ва келин Нозимахонларга бош фарзанд ва бизга бош невара бўлмиш бўлғай, бўлар бола бошидин, анчайин фаросатли, зийрак ва зеҳнли эрди, латифлиги дадилликка ажиб ўралмишликда эрди.

Элрух мирзогаким, Гулруххонниким, тўй бирла тушуриб келинди, «юзочди» маросимида келиннинг юз пардасин олмоқ Меҳриноззамонга бўлди. Гулруххонким, кўрарга кирур қўшни, қариндош, яқинларга чиқиб эгилиб келин саломлигин берур, Меҳриноззамонким кўрур, ул ҳам салом даъвосин тилар, «ёпинчиқни менга ҳам тутаюрсан» маънисин ажиб ишоралар бирла дер. Ёпурлар, ул ҳам эгилиб-эгилиб саломлар бермиш бўлгай.