Курраи заминда қонуният ҳосиласи сифатида жондорлик, яъни табиат пайдо бўлиб, одамий мавжудот ҳайвонот оламидин чиқиб, икки оёқламоқ даврида курраи заминни яна тўлиқ сув босмоқлиги эрса қонуниятга мутлақ сиғмас, қонуниятсизланмоққа не ҳожат?!
Яъни бўлмиш бўлса, ул Нуҳким, курраи замин юзасида пайдо бўлмиш табиат ичига сувдин чиқа ҳар турфаланмиш жонли мавжудликларни билиб етмиш одамий мавжудотлар ичра аларнинг барчасин алардин зиёда таниб улгурмиш ўта кузатувчан, аларнинг ирсий турфалана пайдо бўлмоқлик қонуниятларин англовчан одамий мавжудот сифатида қабул қилмоқ қонуниятга сиғур! Ҳа!
Ва яна қонуниятга сиғур ҳолат улким, ул Нуҳнинг ҳаёт даври ҳам одамий мавжудот одамий мавжудотни қул қилмиш давридин олдинроқда кечиб ўтмиш, ибтидонинг сўнгроқ қисмидин бўлмоқлиги қонуниятга тушгусидур.
Улни ҳамким, ҳали борлиқ-табиатдин етарли руҳланмамиш, ҳиссий табиат бирла яшамиш одамий мавжудотлар орасида борлиқ-табиатни қонуниятларин англамиш, зиёда одамийлик намоён қила билмиш одамий мавжудот сифатида кўрмоқ қонуниятга тушур.
Яна бир ўзига хосликдаги одамий мавжудотни Довуд деюрларким, «Забур”ким ондин эрур эрмиш, улким одамий мавжудот ибтидосидин кейинги даврларда, сўнгроқ бўлмиш эрур, ҳикматли сўзламиш эрди, ул асар мазмуни ичраким қонуниятларни ҳикмат мазмуний шаклида ифодалар ўринлари кўп эрур, улким, темирчи бўлиб эрмиш, деюрларки, қўлда совуқ темирни эзғилаб шаклга солмиш ва ҳоказолардур… Эв бирла! Қонуниятсиз фикр эрур!
Оддий одамий мавжудотлардин ўза фарқланмиш ҳеч бир ўзига хос одамий мавжудотнинг ҳаёти қонуниятлардин ташқари кечмамиш ва кечмас ҳам, тоабад…
Ул темирчиким, темирни қиздира ҳар шаклларга солмоқ илмидин энг аввал хабардорлик топмиш бўлмоқлиги қонуниятга тушур.
Ўзига хосликдаги одамий мавжудотлик улким, бир неча сониялар бўладурким, одамий ўзлигин бошқара билмас, тафаккур тутадурки, беихтиёр. Сўнг ул тасаввур-тушунчаларким, бошқа барча фикрларга асос бўлгай ва сезилурки, ул ҳолат ва ондин фикрий жараёнларки, ўз қонуниятида кечиб борур.
Ва тушларедур, номоддийдур, тасвир ва тааллуқли сўзлар бўлур, таниб турилур, ҳикматли эрур, қонуниятга тушур, ондин қонуниятли тафаккурда бардавомлик топилур. Ул хусусда кейинги ёзувларда бўлур.
Оддий одамий мавжудотлардин ўзига хосликка эга одамий мавжудотлар тафовути, ул ўзига хослик борлиқ воқеълигин қонуниятларин нисбатан тиниқроқ ва чуқурроқ англамишликдин эрур, холос, шунда бўлмиш. Ўзга барчаси ҳаёлийдур, тўқимадур, қонуниятга зиддур.
Аслида, ўзига хосликда яшай, фаолиятда ўтмиш одамий мавжудотлар динийликда ҳам, дунёвийликда ҳам мўл эрур!
Яна бир ўзига хосликдаги одамий мавжудотни Иброҳим деюрларким, эътиқодда ўта мустаҳкам турмиш эрмиш, ончаларким, онгаким кўкдин бевосита мурожаатлар бўлмиш ва улким кўк бирла муносабатда турмиш, улким фарзандин қурбонликка ризоликлар бермишдур.
Балким ул жараёнлар онинг уйқусида кечмиш руҳий жараёнлар эрур, қонуниятга сиғур, лек кундуз очиқдин очиқ номоддийдин моддийга, ва акси, моддийдин номоддийга муносабат, алоқа борлиқ-табиат-дунёни тута турмиш қонуниятларга ҳеч бир сиғмас, қонуниятли тафаккур учун мутлақ қонуниятсизлик эрур, бас! Ва бул номоддий жараёнлар қонунияти хусусда ҳам келгуси китобларда албатта келур.
Борлиқ-дунё номоддий жонлидур ёинки жонсиздур, барча мавжудликлар, фақат ва фақат, қонуниятларга асослана моддий мавжудликда намоёнликдадурлар ва номоддий жонлидур ёинки жонсиздур, барча мавжудликларнинг ўзин тута турур қонуниятлардин чиқмоқлиги қонунияти мавжуд эрмас, йўқ.
Яна бир ўзига хосликдаги одамий мавжудот Мусоким, мавжуд моддий борлиқ қонуниятларин илғамиш эрди. Кўп донишлик топмиш эрур. «Таврот» ондин эрди, ҳикматли сўзлайдур, ҳар нечук қонуниятлар илғанур. Лек номоддий борлиқни эртакнамо таърифлайдур. Лек ул эртакнамолик одамий мавжудотлар томонидин сўнгралар киритилмиш бўлмоғи мумкиндур. Майлигаки, ўзи ва ўз даври одамий мавжудотлар онг ривожи доираси учундур.
Яна бир ўзига хосликдаги одамий мавжудот Яҳудо эрди, фарзандлар таратиб эрди. Ул даражадаким, бул даврги Исроилнинг барча қавми Яҳудо хонадонидин эрур.
Замонавийликда давлат созламоқ ишларин яҳудийларча билгич эл йўқтур, деюрлар. Деюрларки, Иттифоқ давлатин бирдан, залворли ва ёмон оқибатли тарзда эрмас, билакс оҳиста йиқила енгил парчаланмоғи ва давлатлар мустақиллик топмоғи яҳудийлар илми бирла эрмиш.
Бул ўринда, яҳудий атамаси миллатга нисбатан эрмас, дунёвий маънавиятли одамий мавжудотликка нисбатан қўлланмишдур.
Яна бир ўзига хосликдаги одамий мавжудот Ийсоким, насронийда эътирофда улуғдур, ониким илоҳламишлар, лек онгаким дунёда анчайин душвор бўлмишдур, онгаким, жафониким кўп ва хўб торттирмиш бўлгайлар, дейилурки, ерда одамий мавжудотлараро онингча жафо тортгувчи бўлмамиш… Балким!
Онингким дуруст йигит бўлмишлиги Инжилдин сезилиб турилур эрди, лек улким сўзда ўзни тўхтата билмамишдур, Инжилдин таҳлилий кузатилурки, қаттиқлар сўзламишдур. Ул даврларда ерда одамий мавжудотларда қонуниятли маълумотлар йўқ, одамий мавжудотлар онгиким қонуниятсиз маълумотлар бирла онг зулмати қоронғулиги туби (!) ичра эрса, ул даврларда қайдин ҳам онинг ул ифодаланмиш фикрларин қонуниятга солиб англай билсунлар?
Онгаким жабр қилурлар, қаттиқ жабрлар қилурлар…
Ҳаворийларким, эътиқодда мустаҳкамлиги дурустдур, лек алар ондинда оғирроқ сўзламишлар.
Бундоқлик тўғри эрмасдур.
Одамий мавжудотни қўрқитмоққа не ҳожат!
Тушунмамиш қулоқ йўқтур, тушунтира билмамиш тил бор эрур, холос, бас!
Одамийзотда онг ҳали кифоя қилурли даражага тараққий этиб, етилиб келмамиш эрса ва англамаса, онда не айб, онга не тонг?!
Чун бул даврда одамий мавжудот маънавиятин ушбуга талаб-эхтиёж меъёри ҳали етарли даражага келмамиш эрди ва тарғиб ва ташвиқ қонуниятда эрмас эрди. Ҳа!
Барча даврларда ҳам сўзламишда бўрттирмоқлик, қонуниятсизлик, яъни эртакнамоламоқликлар бордур.
Ҳамоники, қонуниятли маълумот ва моддийликка асосланмиш бўлсада қонуниятли тафаккур бўлмагач, одамий мавжудотда номоддий онгким қонуниятсизликдин зулмат ичра тургач, албаттаки, бўрттирмоқлик, қонуниятсизлик, яъни эртакнамоламоқликлар бўлур, бўлмай не илож, андоқларким бўлмасликка қани қонуният?
Яна бир ўзига хосликдаги одамий мавжудот Муҳаммаддурким, ҳеч ким ўз қавмида онингча эътирофда йўқдур ва онингча эсланмас ва ҳурматланмасдур. Ул Муҳаммадким, насл ва насабда ул ҳам, асли, иброний Иброҳимга бориб тақалурлиги исботда турмиш.
Ушбу баёнлик топмиш даврким, қонуниятли маълумотлар даври бўлса, одамий мавжудотга қонуниятли тафаккурли онгдор мавжудотга айланмоқ имконияти уммон каби мўл бўлса, одамий мавжудотлик моддий-маънавий тараққиёти босиб ўтилмиш даврларга нисбатан ҳар нечук анчайин, анчайин ривожда бўлса, нечук бул одамий мавжудот бир одамий мавжудот иккинчи одамий мавжудотдин маънавий, яъни номоддий моҳияти бирла юқори ҳам қуйи ҳам турмас, тура олмас эрканлигин қонуниятин англай билмас?
Барча одамий мавжудотлар тенгдур, тенг эрур, одамий мавжудотларким, номоддий моҳияти бирла номоддий борлиқ олдида ўзаро тенг эркани қонуният эрур.
Ул ўзига хосликдаги одамий мавжудотким, одамий мавжудотлар ҳаётига тартиб бера билмиш, уйғонмиш, ҳатто, маънисизким саволларга даври одамий тарзида жавоблар айтмиш. Бу даврдаким, одамий мавжудотлик сифати ўтмиш даврларга нисбатан ривож топмишдур. Дуруст! Ҳар нечук дурустдур!
Сезилурки, ул ўзига хослик топмиш одамий мавжудотким, одамий мавжудот онгда моддий борлиқ-табиат ичра онинг номоддий қонуниятларидин чиқа билмас, ондин ташқарин англай олмас ҳолат бирла ақлий тафаккурда тура олмоқлиги дунёвий қонуниятга айланмишлигин англамиш ва ул асосдин ғоя бирла одамий мавжудот моддий борлиқ-табиат қонуниятлари доирасида ёнлама йўналувда дунёвий тафаккур қила билгич даражага одамий мавжудотларни етакламиш.
Курраи заминда ўз тили ва миллатида вужудга келур одамий мавжудот учун англаб етмоқлик онинг қонуниятида турмиш Ҳақиқатларни барча-барча тилларда ул мазмун ва мазмунда ифодаланмиш воқеълик жараёнларин бепутур етказа бўлурлиги қонуниятида турмиш Ҳақиқатларгина Ҳақиқат, яъни моддий борлиқ мавжудлигин моҳиятидин балқур Қонуният бўла олур. Ҳа!
Одамий мавжудотким, гар танламоқ бўлса, ўз миллатин деюр. Ва даврадин ул миллатдин чиқмоқликни маъқул тилар, улким, табиий дунёвий маънавий мавжудотлик эхтиёжи эркани очиқлар турмоқдаку.
Дилёлғизлик даврин аларнинг барчаси ҳам сўзсиз кечмиштурлар. Они Иброҳим кечмишдур, они Мусо кечмишдур, они Ийсо кечмишдур, они Муҳаммад кечмишдур, одамий мавжудотлардин ўза тафаккурда бўлмиш хос одамийлар учун дилёлғизлик ҳолати, моддий борлиқ-дунёдин таъсирланмоқ жараёни қатъий тўхтамиш эрмас, балки номоддий қонуниятларниким англамоқлик учун моддий борлиқ-дунёдин таъсирланмоқ жараёни секинламиш (!) жараён бўлмоқлиги қонуниятдадур.
Ул даврдаким ул ҳолатдаким, авваллар дилёзгич топилмас, бирким топилмас, буниким англагувчи англар!
Мисолики, уммондур, оролдадурсен, атрофинг сувдур, ҳеч ким бўлмас! Ҳеч ким! Қалбан ёлғиз турурдурсен!
Осонму эркан, барчасин кўрмоқ, ўз амалиаро мафтунликда бўлмишлар, жони муваққат турмиш дунё ва ҳаётдин узилмамишлик илинжи бирла қаттиқлар боғланмишлар ва ул боғланувга чирманмишлар ичра турмоқ, мулоқот ва муросасозлик тутиб яшаб ўтмоқ…
Одамий мавжудот ифодаси гуноҳ сўзи икки ҳолатга нисбатан қўлланур. Биринчиси, одамий мавжудотнинг дунёвий давлатда жорий этилмиш қонунларга зид фаолияти оқибатида жамият олдида зиммасига юклатилур айбдорлик юки, ва иккинчиси, одамий мавжудотнинг ўз фаолияти давомида ўзи ва жамият учун зарарли амали учун дунёвий ҳаётидин сўнг жазоси кечилур айбдорлик юки эрур.
Лек динийми ул ёинки дунёвий, одамий мавжудот моддий борлиқ воқеълигида вужудга келмиш ва фаолиятда турмиш номоддий жонли одамий мавжудот учун том маънодаги гуноҳнинг мазмун-моҳияти улким, гуноҳ одамий мавжудотни қонуниятли тўғри тафаккур йўлига чиқа олмоқликдин маҳрумликда тутур.
Одамий мавжудотким, оёғи ерга тегинмаса, юра билмасми, бас, қонуниятсизлик, хато фикр мавжуд эътиқод ҳам ҳеч қачон (!), ҳеч қачон одамий мавжудотни гуноҳли фикр ва амалдин халос қила олмас. Йўқ!
Ул одамий мавжудот тўғри йўлга чиқа билмас, тўғри йўлни кўра билмас, тўғри йўлни таний билмас, одамий мавжудот маънавиятининг бош-кетсиз ва мавҳумликдаги дунёсида тафаккур саргардонлигин кечираверур!
Ул ҳолатда дунёвий ҳаёти давомида ибтидодин торта одамий мавжудот уйғона келмиш «нега айнан шундай?» саволи ҳаётда саноқда салмоқ топиб боравергай, оқибат «мен билмайман» ёинки «ҳаёт ўзи шундай» хулосали тўхтам фикр бирла, моддий борлиқ ва одамий мавжудотнинг жонли мавжудот сифатида ўз мавжудлик сабабин англаб ета олмай ёинки манфаатли ўзича хулосалар ёинки шунчаки ўта тор ўлчамли фикрлар бирла кашф эта одамий мавжудот оқибати мавҳумликдаги дунёвий ҳаёти ўз якунин топиб боравергай, холос, бас!
Қонуниятли фикрлар яралмоғи ва одамий мавжудот орқали сўз бирла дунёга моддийланмоғида одамий мавжудотга хос тасаввур, эхтирос ва ҳиссиёт, сўзсиз равишда, такроран (!), сўзсиз равишда аралашур, они инкор қилмоқ нохолислик эрур!
Ахир моддий борлиқ-коинотга дахлдор қонуниятларга дахлдорликда турмиш жонли мавжудотга оид бир ҳисни ифодаламоқ учун ит ҳурур, мушук миёвлар, қўй маърар, шер наъра тортур, қуш сайрар, нечук одамий мавжудот ўз номоддий моҳиятидин ул бир қонуниятни моддийлантирмишликда ўз номоддий моҳият ва моддий вужуди уюшмасидин вужудга келмиш хилқатига мос тарзда они ўз тасаввур ва ҳислари доирасида ифодаламас эркан, албатта, ул қонуният ифодаланмиш маъни-унни ул ҳам мавжудот сифатида ўзига мос тарзда қилур, яъни одамий мавжудот моддий вужудий манфаати ҳам аралашур, улким қонуниятдадур. Одамий мавжудотнинг бир маъно-мазмунни ифодаламоқликда мавжудотга хос ҳисларнинг аралашуви, сўзсиз равишда, барча жонли мавжудотлар каби одамий мавжудотнинг ҳам қонуниятида, ҳай, такроран (!), қонуниятида турур.
Лек ул аралашувни хато иш деб ҳисобламоқлик ҳам тўғри эрмас ва бехато дея қарамоқлик ҳам қонуниятсизлик бўлур, бас!
Дейдиларки, хато фикр, ониким одамий мавжудот «ширк» атамаси бирла атамиш, тим қоронғу тунда тим қора нимарса устида турмиш тим қора нимарсадур, яъни ул даражадаким одамзотга ўта сезилмас эрмиш!
Дарҳақиқат, одамий мавжудотликдин ҳеч ким борлиқ-дунё моҳияти хусусида чин ва хато фикрни, ул ширкни қонуниятларга сола аниқлай олгувчи эрмас эрди.
Неки илғанмиш эрса, они келажак авлодлар илғагувчи бўладурлар. Ҳозирким, айтмоқликнинг даври, ўрни эрмас, шунчаки ақл намойиши булур, фойдаси ҳам бўлмас, бас!
Моддий воқеъликдаги борлиқ-дунёни тутиб тургувчи, фақат ва фақат, қонуниятлар эрур, ва умуман, қонуниятларга риоясиз, яъни қонуниятсиз фикрламоқ одамий мавжудотни тўғридин тўғри хато фикрлар оқимига уринтирадур ва борлиқ-дунё ҳақиқатларин англамоқликдин нари тортадур, қонуниятсизликдин одамий мавжудотда вужудга келур онгсизликнинг пойдевори мустаҳкамланур, одамий мавжудот онгин зулматин зиёда қилур, дунёвий мавжудлик мавҳумлиги кучаюр, холос.
Одамий мавжудот учун энг қалтис ҳолат ҳар не улкандинда улкан тошнинг сайёрагаким кела урилмоғида эрмас. Мутлақ!
Одамий мавжудот учун энг қалтис ҳолат айнан қонуниятсиз фикрламоқ орқали борлиқ-дунё ҳақиқатларин англамоқликдин нари кетмишлиги ва ул йўсинда моддий борлиқда ўзи учун вужудга келтирмиш дунёвий ҳаётида ўз номоддий мавжудлигига нуқта тушмоқ хавфи мавжуд томон аста-секин, сезилмас ҳолат бирла кетмишлигидадур. Ҳа!
Қонуниятларким, исботли ва ақл учун тасдиқлидур, алардин чиқмай тафаккур қилмоқ, аларга риояда сўзламоқ, риояда ҳаракат қилмоқ, риояда яшамоқ одамий мавжудот учун энг бехато амалдур, бас!
Инчунун давлатчилик қонун ва тартиблари ҳам қатъий қонуниятлар ичрадур.
Давлатчиликда неки камчиликлардур, одамий мавжудотгадур. Илмийликдаги, яъни мутлақ қонуниятдор давлатнинг пурҳидоятлигин ва одамий мавжудотнинг ондаги ноқислигин фарқламоқ, ажрата англай билмоқ, яъни гуручни сараламоқ ва курмакни ондин нарилай билмоқ зарур. Ҳа!
Борлиқ-дунё қонуниятларидин «ойнадин акс» сифатида одамий мавжудотда шаклланмиш маънавият қонунлариким, давлатда юксак маънавият, яъни номоддий уммонга айланмишким, асли ул жараён одамий мавжудотга маънавий, яъни маъновий, яъни онинг шаклланмоқлиги учун номоддий соядур ва аларга риоя қилмоқ ҳам одамий мавжудот учун чин ва тоза амал эрур!
Нафас олмоқда сиғим бордур, қонуниятлидур, емоқда сиғим борур қонуниятлидур, қадамда меъёр бордур, қонуниятлидур, одамийга тафаккур учун маълумот зарурдур, қонуниятдадур, кўрмоқ ва эшитмоқ қонуниятлидур, мавжудликким қонуниятлидур, энг майда кўринмас унсурлар ҳам доимий қонуниятли ҳаракатдадур, энг улкан жисмларким, коинотда мавжуддур, алар ҳам қонуниятлидур, қонуниятдадур.
Неинки моддийликка ёинки номоддийликка дахлдор бўлмасин, барчаси ва барчаси қонуниятлидур, қонуниятдадур ва алар алардин балқиб чиқиб таралгувчи ўз қонуниятлар оқимига эгадур.
Одамий мавжудот ҳис ва тафаккур доирасидаги ҳеч бир ҳаракат, жараён, ҳолатким, қонуниятдин ташқари бўла билмас ва қонуниятсиз рўй бермас, азалда ҳам, тоабад ҳам, барча иш-ҳаракат қонуниятга бўйсунур, шу сабаблидурким, мавжуд тура олур. Ва бул ҳақидаким, келгусида келгусидур.
Жонли мавжудотларким, ҳайвонийдур, мўл ва ҳар турфа ва аларда қонуниятсизлик мутлақ йўқ ва аларким борлиқ-коинотни тутиб турмиш қонуниятларга бўйсунувчанликда мутлақ бетакрордурлар.
Қонуниятсизлик намоёнлигиким, номоддий жонли мавжудотлардин, фақат ва фақат, одамий мавжудотнинг номоддий моҳиятидин эрур.
Одамий мавжудотга қонуниятли маълумотлар қонуниятсизликда келмишлиги, камига қонуниятсиз маълумотларнинг ҳам онга келмишлиги сабаб, қонуният сифатида, одамий мавжудот ифодасида табиий ҳолда (!), улким, қонуниятларни кўрмас, майсатепкиламишмисол оёқлар, эътиборга ҳам олмас…
Одамий мавжудот ўзининг моҳиятдошлиги сабаб, ўз моҳиятларига мос мавжудликларда замон ва макон кенгликларин қонуниятларин қонуниятли тарзда англай билмоқ қонуниятида турур.
Ул ақлан сезмоқликким, қонуниятли тафаккур бирладур. Ул тафаккурда одамий мавжудот маънавий, яъни руҳий, яъни номоддий етишмиши мумкин бўлмиш инсонийлик камолига етур ва мудом бардавомликда, ривожланувчанлик хусусиятига эга турур, даврлар маъновий шамоли эрса онинг оёқ остида эсур, ул ақл эгасиким дунёга келмоқ ва яшамоқ йўналишин қонуниятлилик сабабин англар, қонуниятсизлик инкорида турур ва қонуниятсизлик инкорида бўлур.
Онгким қонуниятсизлик сабаб замон ва макон кенгликлари ичра тафаккур маъни-мазмун йўналишин, дунёнинг бош-кетин англамасдур ва ул зулматдадур, зулмат томон юзланмишдур. Онинг ҳаётий белгиси шулким, ул одамий олдидаги бирла, ул олдидагиким кўрмоқликдур, эшитмоқликдур, таъм, ҳид ва ҳис бирла сезмоқликдур, хурсанд турур, ониким, давр шамоли тинимсиз учирмоқликда турур, холос.
Қонуниятсиз фикрларга инонмоқ ақлий туғённи кучайтирур, онинг ҳаракатидин онда номоддий шаклланмиш тасаввурлар биноси бешакл бўлур, ёришмас бўлур, осон парчаланувчан бўлур, мўрт бўлур!
Яъни ул тасаввурлар биноси одамий мавжудотда онинг қонуниятида бўлмиш юксак онгдорликни уйғотмагай ва ул одамий мавжудот учун бош-кети мавҳумликда турмиш дунёвий ҳаёт онинг учун чиройли, қониқарли кўринур.
Одамий мавжудот ўз қонуниятида турмиш онгдорликка эришмоқлиги учун, фақат ва фақат, қонуниятли маълумотлар ва қонуниятли тафаккур зарурдур!
Одамий мавжудот ўз қонуниятида турмиш онгдорликка эришмоқлиги учун, фақат ва фақат, қонуниятли маълумотлар ва қонуниятли тафаккур зарурдур!
Ўз дунёвий ҳаётида фикр ва амалда холис тургувчиларгина юксак одамий мавжудотлик даражасига етказувчи қонуниятли тафаккур йўлига чиқа олур. Бас!
Олтинчи боб
ЎТГАН КУНЛАР
Ушбуда айтмоқ ва тарғиб этмоқ маъқул кўринмиш, мозийда, албатта, тафаккур мевалари эътирофда турмиш одамий мавжудотлар салмоғи катта эрур, лек ушбуда маънавияти таҳлилда бўлмишлиги сабаб яқинлик топилмишлардин айримлари эсландики, одамий мавжудот маънавий жилоланмоқлиги учун аларда ибратлар бордур.
Аввалбош, қадимги Ҳиндда, Юнонда, Мисрда, Хитойда донишлар кўп ва хўб бўлмиш бўлғай. Алар борлиқ, табиат, дунё, ҳаёт ва одамий мавжудотга хос ҳар турфа қонуниятларни тиниқиқ англаб етмишлиги ва ёритиб бермишлиги дунёвий ҳаётда ўз ўрнида одамий мавжудотга кўп қўл келмишдур.
Қадимги Мисрдаким, дунёвий ҳаётий тажрибалар анчайин ортмиш бўлғай. Лек алар ҳам қонуниятли тафаккур бирла одамий мавжудот дунёвий ҳаётин мавҳумлигин ёрита билмамишлар.
Ҳиндким, қадимий халқдур, руҳониятга оид илмларда анчайин пешқадам турмишдур. Лек алар ҳам қонуниятли тафаккур бирла одамий мавжудот дунёвий ҳаётин мавҳумлигин ёрита билмамишлар.
Хитоеким, ул ҳам илмиятли ва қадимийдур, моддий жисм ва табиат узвийлигин, одамий мавжудот жисм ва руҳиятин ўзаро таъсир ва мувозанатин дуруст англамишдурлар. Лек алар ҳам қонуниятли тафаккур бирла одамий мавжудот дунёвий ҳаётин мавҳумлигин ёрита билмамишлар.
Бу ўринда айтиб ўтмоқликни жоиз топилур, бу кунлар яна халқлардин бир инглиздур, кўп хизматлидур, қонуниятсиз тафаккурдин қонуниятли тафаккурга ўтмоқ жараёнида хизматлари анчайиндур, фарангдур, алар ҳам дурустдур, аларнинг ҳам хизматин камчитиб бўлмас ҳеч, немисдур, ул ҳамким қадимий халқлардиндур, ростгўйдур, рус ва рус атрофи қавмларким оддийдур, соддадур, дурустдур, яна ҳар не халқларким қайсидир бир сифат бирла ўзига хосдур. Лек алар ҳам қонуниятли тафаккур бирла одамий мавжудот дунёвий ҳаётин мавҳумлигин ёрита билмамишлар.
Аларким, моддий дунё қонуниятларин кашф этмоқликда хизматда бўлмиш ва одамий мавжудот ҳаётий манфаат йўлига киритмишлар. Ул ишларким, одамий мавжудот дунёвий ҳаёт қонуниятлашувига сабаблар бўлмишдур.
Яна қозоқ ва қирғиздур, қайсарлиги бордур, лек ҳар нечук ўз маънавияти ва тирикчилигидадур, туркмандур, ройишдур, дурусттур, тожикдур, улким афғоний учун поғонададур, форсдаким мутаассиблик сезилур, туркдур, арабийга остонадур.
Шарқда хитое, корейс, япон ва молайларким муомалакордурлар, ҳаракатчандурлар, меҳнатга дурустдурлар. Лек аларнинг барчаси ҳам қонуниятли тафаккур бирла одамий мавжудот дунёвий ҳаётин мавҳумлигин ёрита билмамишлар.
Туркийликка мансуб ўзбек аталмишлар ҳамким, меҳнатга дурустдур, лек соддадур, ишонувчандур, бундоқ бўлмоқлик дунёвий ҳаётда панд берур, дунёга ҳушёр боқмоқлик зарур. Ҳали одамий мавжудот юксак мавжудотлик онгига эга эрмас, манфаат бирла боқур, аларда бир манфаатким моддийдур, бир манфаатким маънавийдур.
Ул манфаатдорликларким, ҳийласи ончаким, они бул юртдин чиқара ва тарқата, ўрнига ўзи келур даражада бўлмоқлиги мумкин. Не тонг! Ҳа!
Муқаррар етиб келгучи ҳар икки ғанимий мақсадин енгса бўлур, қонуниятли маълумотларни қонуниятли ўзлаштирмоқ, қонуниятли тафаккур қилмоқ, ҳур фикрлилик ва меҳнат бирла.
Шарқ ўлкаларида ўтмишдин яшаб, тарих, тил, тиб, хандаса, ҳисоб каби дунёвий илмлар бирла машғул бўлмиш инсонларким мўл эрмиш бўлгай, аларнинг илмлари одамий мавжудот тараққиёти йўлида кўп қадар хизмат қилмишдур, Абу Али ибн Синоким тибда, Ал Хоразмийким ҳисобда, ва ёинки маънавиятда алломаларким, бетакрор ва беҳисоб эрурлар…
Эътирофда бир Афлотун эрди, онинг «Давлат» номли ишиким, дуруст маънилар бермишдур, улким қонуниятни ғоя, дунёни номоддий моҳиятдин соя дея атамишдур, ҳар нечук дурустдур! Замон ва макондин ташқари моҳият мавжудлигин англай билмиш, ақл аҳамиятин англамиш, лек номоддий моҳиятли одамий мавжудотнинг юксак мавжудотларга айланмоқ тараққиёт йўл-йўналувин бера билмамишдур, онга эрмас, онда эрмас эрди, бас!
Яна бирким, анчайин ном ва эътирофдадур, Арастудур, улким тафаккурда бўла, эзгулик ва гўзаллик фарқига ета билмишдур, ул даражаким, минг йил ўтмиш, ҳамон бу кунлар ҳаммага ҳам эрмас, ҳамон ҳамма ондин ортда турмишлар, онинг бул даражотиким, текисликаро баланд устунмисолдур, ҳамон турадур, номин баланд тутмишлар, лек тафаккур мевасин тотмишлар жуда оз эрур!
Яна бир эътироф Шарқда яшамиш Юсуф Хос Ҳожибга ҳам эрди, дунёвий донишлик топиб эрди, асаридин кўринадур. Сермазмун, покиза ва узоқ дунёвий умр топмишдур, маъновийлигидин кифоя топмишмизки, улким, номоддий моҳиятга яқин тортилмиш, лек қонуниятсизлик сабаб англай билмамиш, лек ҳар нечук маъқулдур, дунёвий покиза ҳаёти ибратдур!
Яна, албатта, давр оралигидаким, донишлик топмишлар мўлдин мўл эрур.
Ва сўнгроқда келмишки, яна бир эътироф Алишербекка эрди, тахаллуси Навоий эрди, наво қилмиш, кўп ва хўб қилмиш, маънавият камолоти йўлида онча пурсифат иш қилмиш одамий дунё тарихида бўлмамиш ва бўлмагай ҳам. Дунёвий донишлик топиб эрмиш, истеъдод мўл бўлмишдур. Ончаким, ул дунё ва одамий мавжудот маънавий гўзаллигин тиниқ ҳис этмишдур, сўзламишмисол қуюлмиш шеърий шаклларда маънода мўл-кўл ифор таратмишдур, ул ҳамким анчайин дурустдур! Ҳай, айчайин!
Бобурийким они мижози нозик эрмиш дея эшитмишидин таъриф берадур эрди. Эр киши нозик мижозсиз ул нафис гўзаллик уммонин яратмоққа қодир бўлмаслиги табиийдур, ул ҳам қонуниятдадур.
Ибрат оладургон учун онинг қалби гўзалликка ўта бойдур. Онинг ёзувларида одамийлик ҳикматлари мўлдур. Қонуният сабаб ул кўп ва хўп сарафрозлик, ўз номига боқийлик топмиш! Авлодлар маънавий гўзаллигин бойинтирмоқлик фақат онинг асарлари орқали бўлмоқлиги мумкиндур, холос.
Яна бир эътироф Бобурийгаким, замона зайли бирла подшоҳлик йўлидин бормоққа мажбур бўлиб эрди, ёшда биздинким ёшроқда ўз даврасин ёпмишдур, ул ёшким асли ҳали йигитлик ёшидур, ул ҳам йўлбарстек эрмишдур, қўрқув нелигин билмас. Маҳоратли саркарда бўла етишмиш эрди. Улким, илмли, мард, тўқназар, нозик таъб ва дидли, изланувчан, эларо, адолатпеша, орияти ва инсонпарварлиги кучли эрдиким, онингча кам бўлғайдур. Кўп мардонаворлик ва инсонийликлар ондин зуҳур бўлмиш. Шуаролардин ҳам эрди, ғазаллари борким, англагувчинингким қалбин қалқитур.
Ибратким, ўз юртин эмас, давр тақозоси-ла ўзга юртни обод қилмишдур ва ўз юртида етиша олмамишига ўкинч ва орда турмишдур! Дунёвий ҳаётда Ҳиндни эгаллаб, катта давлат тутиб, яхши ишлар қилиб эрди. Ўз юртига қайтмоқликни кўп тилаб эрди, йўл чиқмамиш. Лек дунёда яхши ном қолдирмиш, ўзи шуни тилаб эрди.
Ҳинд оламларидин бириким, халқаро йиғинда деюрки, айнан эшитмишимиздур, Бобурий Ҳиндни эрмас, ҳинд халқи қалбин забт этмиш бўлғай.
Ишга ҳам ва эътирофга ҳам таҳсиндур. Бу ишники, ҳар ким ҳам қила олмас, ул қилмишники ҳар ким ҳам аларча эътироф эта билмас!
Қонуният сабаб Бобурий кўп ва хўп сарафрозлик, ўз номига боқийлик топмиш. Авлодлар маънавий гўзаллиги таралар қолип, яъни тил онинг «Вақойиъ Бобурий» асари тили каби бўлмоқлиги одамий маънавий гўзалликнинг таралувчан бўлмоқлиги йўлида дуруст имкон эрур.
Бобурийдин саналмиш яна бир кичикроқ шеърий асарни кўздин ўткарилиб эрди, таҳорат ва ғусл масалалари хусусинда, Фароҳиддинким ҳиссиётлар гирдобида они ҳам «Бобурийдур дерлар» дер, ўзи ҳам ишонч-ла эътироф намойишин қилур.
Зинҳор, ул китоб фуруддир, Бобурийдек қалби гўзалдин ул бадбўй мева тушмоғи зиддур! Ёинки ул мулозимлар ўгирмаси ва туфҳаси эрур, холос, бас!
Янаким сўнгралар бул юртларда Муқимий, Завқий, Махмур, Машраб каби шоирлар, аёллардин эрса Нодира, Увайсий, Зебунисо каби шоираларким, аларким бул ўлкаларда аёл зотидин таралмиш энг дастлабки аёлий маънавий нидо, жаранг эрур ва яна кўплаб шуаролардур, барчасин асарларида гўзаллик ва маъни ўз меёъридадур.