Книга Абадият қонунлари. 1-китоб - читать онлайн бесплатно, автор Мукимжон Фатхиддинович Исаков. Cтраница 4
bannerbanner
Вы не авторизовались
Войти
Зарегистрироваться
Абадият қонунлари. 1-китоб
Абадият қонунлари. 1-китоб
Добавить В библиотекуАвторизуйтесь, чтобы добавить
Оценить:

Рейтинг: 0

Добавить отзывДобавить цитату

Абадият қонунлари. 1-китоб

Мисолан, замонавий даврларда Алишербекшунос рус олимлариким бор ва мўл бўлмишлар, туркий тилни тил эгасидин зиёда ўзлаштирмишлар ва туркий сўзни зиёда танимишлар, Алишербек туғилмишига беш юз йил бўлғайким, жангли оғир дамда йиғилишурлар, шамчироқда еростида нишонлашурлар, деюрларки, «келинглар, бу кун биз ҳам туркийда, онинг тилинда сўзлашурмиз». Туркий тилга, онинг ифодаловчанлигига ва гўзаллигига, Навоийга аларда эътироф ва эътиқод ва эҳтиром шул даражада бўлмиш бўлғай!

Ўзга миллат тилшунос алломаларинингким, туркий тилга бу қадар муносабати тилни сақламоқликка, тил гўзаллигига эришмоқ сари ҳам тараққий этиб бормоқликка жидд ва эҳтимом кўрсатмоқлик зарурлигига ишоратдур!

Дарҳақиқат, шу юртда яшаб, илмда изланиб ўтмиш рус миллатига мансуб олимларким бўлмиш бўлгай, алар ўзбек тилида ўзбеклардинда зиёда соф ва тиниқ сўзлагувчи эрканликларин падарибузрук неча-неча ошкора фахр бирла эътироф этмиш эрди. Эски даврга хос ул рус алломаларидин бири кўрилмиш эрди, нутқда ўзбекдин зиёда тозадур, ўзин тутмиши, кийинмиши ўта оддийдур, ажабким чин одамийликда турур эрди.


Яна бир эътирофда рус Толстой эрди, виждони бутун, тафаккур кўлами кенг бўлмиш бўлғай. Бир ўй келса, шу даражадаким, бир тугал фикр қоғозда юз қаторга етур, нуқта келмас. Бир фикр баёнига беш-олти юз сўз қўллайдурки, ўқилур малол бўлмагай. Даҳоси кучли бўлмиш бўлғай ва истеъдоддадур. Одамий мавжудотга хос ҳис ва муносабатлар хусусида камёб саналур асарлар битмиш. Айнан тафаккур қолипларин авлодлар учун ондин олмоқликда айб йўқтур, ул усулларким, ондин авлодлар даҳоси кучаймиш бўлгай, инсон руҳиятида ақлнинг тасаввурлар биносидин маъни йиғмоқ услуби ривожланур. Бул даврларким андоқларким курраи заминда бўлса, бармоқ етар саноқли эрур.

Онинг дунёвий ҳаёт машаққати онда эдиким, қайдин ҳам англамиш бўлгай, ҳаётнинг мутлақ мантиғин англаб етмамиш эрди, ончаким дунёни, ҳаётни оқибат суймаб эрди.

Булким ибрат учун айтилурким, одамий мавжудотга дунёни суймоқлик айб эрмас эрур, лек ул суймоқликни суистеъмол қилмоқ хилофдур, одамий мавжудот учун қонуниятсизлик эрур.

Чун инсон ҳилқатига жо бўлмиш суймоқ, севмоқ хоссаси номоддий жараёнлардур, ул хусусда келгусидадур, ва коинот-табиатнинг ўзи ҳам, гар қонуниятли тартибдаги тафаккур бирла кузатилса, гўзалликлардин иборатдур, асли.

Оврупо юртларида ҳам, уммон орти Амриқо мамлакатларида ҳам, Осиё ва Шарқ ўлкаларида ҳам истеъдод ва тафаккур кучи нисбатан зиёда ақл эгалари кўпдан кўп бўлиб эрдилар, асар ва санъатларидан сезиладур, анчайиндур, ўқиб, кузата таҳлил қилниб ҳам эрди.

Аёллардинким, ушбуда онинг ҳақида айтиб ўтмаслик беилождур. Улким, мисолан, ўз даврида Қурия халқин онаси-малика бўлмиш эрди, исмиким, хотирда эрмас, балким сўнгги малика, маърифат-тараққиёт учун курашмиш эрди, сиёсат андоқлар кечмишким, келажак учун ул ўз бошидин била тура кечмиш бўлғай, ончаким, анча-мунча эркакка эрмасдур, ул эркакларким, ҳар қавмларда ўта саноқли бўлурлар ёинки бўлмаслар, мутлақ.

Эътироф ва таҳсинларким, улгаким, рост бўлса гар, келмиш қилич сори аёл боши бирла хотиржамлик-ла мардларча тик боқмиш, қочмоқликни ор билиб, бошин тик тутиб тек турмиш, андоқларким аёл зотида ўта кам бўлгай! Аёл не, эркак зотда кам бўлмишдур, бас!

Улким оқибатгача Қурия халқин чин ифтихорига ва фахрига лойиқ бўлгай. Дунё халқлари орасида Қурия халқин насаб ва эътиборин, бул ушбуни англагувчиларгаким, ул ўз аёллик тақдири бирла бемисол юксалтирмишдур.

Бул ўлкалардинким Тўмарис аёлни эслайдурларким, саркарда бўлмиш бўлгай, ул ҳам ватанпарварлигида, жасоратда, мардликда, ўлимга тик боқмоқликда бемисол бўлмишдур, лек онинг сиёҳи ўзгачароқ бўлмишдур, чун ул ишлар Ислом дини маданияти қадар эрди.

Ўз ўрнида, аёлларким, инглиз ёинки фаранг, рус ёинки хитое, қуралай ёинки турк ва ё туркийдур, ҳоқонлардин ёинки аҳли ҳоқонликлардин бўлмиш бўлгайлар, кўп ва хўб маъқулдурлар. Аларнинг сифат ва фазилатлари ончаларким мўлким, андоқлар ўтмишда саноқли воқеъ бўлибтур, лек аларни ушбуда номма ном тилга келтирмоқ аларнинг кўплик жиҳатидин беимконликдадур!

Аларнинг барчаси ҳам ўз халқида ҳам, ўзга халқларда ҳам ҳурмат ва эътирофга сазовордурлар.


Еттинчи боб

КУНИ КЕЧА


Сўнгги юз йиллик даврдаким, ушбу онинг тилида келтирилмиш халқ дунёвий ҳаёт кечирмиш юртда бемисл маънавий ўсувлар бўлмиш, ер юзасининг айрим ўлкаларида ҳали найза силкитмишлар бор эрканин эътиборга олинса, бу ҳолат мислсиз ҳидоят, яъни дунёвий мавжудотлик тараққиёт йўлининг пойдевор қисмига чиқа билмоқ эрур, кўп эзгу ва яхши ишлар зуҳурга келмиш, олимлар, шоирлар, ёзувчилар, мусаввирлар, созандалар, ҳар турфа касбу ҳунар эгалариким кўп ва хўб бўлмишдурлар. Алар сарафрозлик топмишлар, ибратли ишлар қилмиш ва ёзмишлар, ҳар турфа маълумотларни қонуниятга солмишлар, ҳар турфа санъат, яъни ўзликни англай, ўзликдин ул англанмиш имконият доирасида ҳар тур ифодалар яратмишлар ва келажак учун қолдирмиш бўлгайларким, мисоли бул юрт эл ва элатларда асрлар оша дарахтнинг сувсизликдин ўса олмамиш ва сув бирла гуркирамиши мисол маънавияти ўсиб, дунёга мева солмиш эрур.

Бул ижобий жараёнларнинг барчаси одамий мавжудотнинг қонуниятли маълумотдин маънавий, яъни номоддий озиқланмоғи бирла кечмишдур.

Ул меваларким, илмдадур, санъатдадур, тахир эрмас, чучук эрмас, туппа эрмас, бетаъм эрмас, билакс, сезгувчига, сеза билгувчига мазаси кўп ва хўб тотли ва одамий мавжудотлик йўлида ўзига хос ва мос даражада сиёҳ ва гўзаллик юқтиргувчи, ўз ўрнида мазмунан бойинтиргувчи, одамий мавжудотлик сифатларин ўзликда мужассам этмоққа йўллагувчи, дунёвий ҳаёт гўзалликларин ҳис этгувчи одамий мавжудотга айланмоқлик йўлида хизматлар қилгувчи бўлгай.


Бир Абдулла Қодирийким, виждони бут эрмиш, тили, демакким дили чирой топиб эрди, маъқул сўзламишдур. Китобатлар битмиш, сўзсиз, авлодлар учун ибратли чиқмиш, лек онинг ўзи ул каби китобатлар қурбони бўлмиш, вазиятким тақозо этмиш эрди. Онинг адабий тиликим, ўз даврида миллат мумтоз адабий тилининг энг сўнгги намунаси бўла билмиш эрди, ондин сўнгдин мумтоз адабий тил аломатларин жуда кам кузатилиб эрди ва ибрат учун ушбу ул тил услубида битилиб эрди.

Бири Абдулла Қаҳҳорким, ҳикоятни қисқа ва мухтасар қилмоқ ҳадисин олиб эрди.

Бирлари Ойбек ва Ҳамид Олимжон ва Уйғун ва Зулфия ва Эркин Воҳид ва Абдулла Ориф ва Муҳаммад Юсуф ва Турсуной Содиқ қизи ва ул кабиларким, бениҳоя кўпдурлар, даврни чиройли куйламиш эрдилар, барчаси одами даврий эрдилар.


Ул кабилар ва олиму алломалар ва созандалару қўшиқчилар ва рассому ҳар турлук касбикор-ҳунармандлар бул даврда бул юртда жуда мўл-кўллик топиб эрдилар, ончаким онинг мисоли ҳеч бир даврларда кўрилмамиш эрди, аларнинг бул дунёдаги одамий маънавий тарақиёти, ул тараққиёт гўзаллигин ифодаси мисол ишларин айтмоққа адо йўқтур.


Падарибузрукка даврдош бўлмиш, юртда чин олимлик топмишлардин бир Алихонтўра Соғуний домла эрди. Тарихни дуруст кўтариб эрди. Андоқлар даражадаким, булким осон эрмасдур, анчайин изланмоқлик талаб этур, мисолан, Амир Темур қачон, қайси мамлакатда, ким бирла қай мавзуда сўзламишидин ҳар нечук бохабарликда эрур эрмиш.

Улким 30—35 ёшларга етар-етмас йигитликдаги падарибузрукни эътирофлар этгай, суҳбатда назаридин хўб ўткармиш бўлгай, сўнграларда падарибузрукни тилаб, бир неча суҳбатлар уюштирмиш бўлгай, хабари маълумликда эрди.


Яна бир Азимий эрди, падарибузрук таҳсил айтмиш, таҳсил олинмиш таълими олийда бош раҳбарликда эрди, шуаролардин эрди, бир айтса, ғазалларни дуруст айтмиш эрди, эртароқ, таҳсил тугамай, даврадин турмиш бўлгай.


Яна бир Мухторхўжа ака Умархўжа ўғли эрди. Падарибузрукимиз бирла яқинлик топмиш эрди. Соддадил, илмпарвар, элга боқмиш одамий бўлиб эрди. Олмон тилин билгичи эрди, ончаким, Олмонияда олий таҳсилда олмонларга ул тилда маъруза айтмиш бўлғай. Падарибузрукни кўп ва хўп эътироф этмиш бўлғай, ҳозирда бордур.


Андижоний олимлардин бир Сайфиддин Жалил ўғли эрди. Ёши салмоқ топганда, мақсад бирла Ҳиндда бўлмиш, Бобурий тарихни дуруст кўтармиш, ибратга лойиқ. Ёши улғайганда фахрийлик топиб эрди, лек шартаки эди, тик сўзлагувчи эрди. Падарибузрукни кўп ва хўп эътироф этмиш ва ўзин дўст тутмиш бўлғай эрди. Ушбунинг тахрири даврида даврадин турмиш.


Бобурийшуносликда халқаро жамғарма бўлиб эрди, кўп яхши тадбирлар қилиб эрди. Бирданки, жамғарма бош Бобурийнинг «Вақойиъ Бобурий”ин замон тилига ўгура тушилмиш. Падарибузрукда эътироз бўлурки, маъқул эрмас.

Ортидин бир иш воқеъ бўлди, хўб бўлди. Ул иш анчайин олимона иш бўлмиш. Бобурийликда давр тилида катта ва сермаъно қомус тузмишлар. Таҳсинларга лойиқ. Хизмат сингмаганига афсуслар бўлур, чун «Вақойиъ Бобурий» асарин қайта-қайта мутолааси сабаб Бобурий қалби яқиндин ҳисда турур эрди, ва ҳатто, бир нечаким ҳали ноошкор маълумотлар ҳам бор эрди.

Падарибузрукка уҳда этилмиш иш – Бобурийнинг «Вақойиъ Бобурий» асарига қисқача изоҳли луғатни мустақиллик даври учун қайта яратмоқликда ҳам хизматда турилмиш эрди.


Яна бир шоир Боқир эрди. Анчалар бурунроқ ўтмиш бўлғай. Хуштавозеъ, маданиятли, ўқимишли эрди. Мумтозликдин билгич эрди, ончаким падарбузрукимиз онинг илмин эътироф этмишдур. Падарбузруккаким хизматда кўрилмиш эрди, дунёвий даврадин эртароқ турмиш бўлгай.


Яна бир шоир Иъмодиддин Улфат эрди. Улким ҳисобдорликда ишламиш эрди. Падарибузрук они шеъриятда ўзига устоз санаб эрди. Улким шеърий девон тартиб қилиб эрди, шеър-ғазаллари анчайин дуруст эрди, мумтозликка мансуб. Девон тартиб бермиш ҳам эрди, лек нашрига улгурмагай, ул девонниким тахрир ва кўрик учун падарибузрукимизга топширгай. Сўнгралар улнинг фарзандиким, исми Зафарбек эрур, онинг жидд-эҳтимоми бирла нашр бўлмиш бўлгай. Дуруст иш чиқмиш. Ул девонким, Муқимий ва Завқийлар чин эътирофига сазоворликда санамоқлик бемуболағадур. Лек онинг ўзиким, сезилмишича, анчайин таъб инжиқлигида ҳам эрур эрди.


Танимишлардин яна бир Турсуной опа Содиқ қизи эрди, падарибузрукимиз томонидин «Турсунбуш”га мулаққаб бўлмиш эрди. Улким олийгоҳда адабиётдин таҳсил айтмиш ҳам эрди, шуаролардин эрди, маънили ва чиройли сўзлар ва шеърлар айтур эрди, оқилалик топиб эрди, оммавий намоёнликлари кўп бўлмиш эрди. Падарибузрукка эътиқод ва эътирофлари кучли эрди, анчайин яқиндиллиликда эрди. Ул ҳамким ушбунинг ёзуви даврида даврадин чиқмиш бўлгай.

Онингким укаси бўлмиш бўлгай эрди, Охунжон отлиқ, ҳисоб илмидин анчайин тиниқ билгич эрди, ончаким ул кабилар вилоятда икки-учдур, ул ҳам домла эрди, сершогирд бўлиб эрди, ҳисоб илмида ҳар не нозик ва чуқур қонуниятли маълумотларниким одамийга етказа билур эрди.


Бир Маҳжурийнинг ўғли Мақсудбек хожи эрди. Маҳжурийким домулло бўлмиш эрди, ўз даврида қувғин ва машаққатлар кўп тортмиш бўлғай. Онинг ўғли Мақсудбек хожи ҳам мумтозликка мансубдур. Ажиб ишлари бор эрди. Бири қўли ва кўзи етмиш илмли кишилардин маълумотларким йиғиб, девон тартиб қилиб эрди, падарибузрукни ҳам ул девонга боғлаб эрди. Ўзи исломий эрди, ибодатгўй эрди, жўн қироатли эрди. Кўп маъқул инсон эрди, эътироф бирла муносабатда турур эрди. Йўқлаб, бир неча суҳбатлар қурилмиш эрди. Борилур, кўришилур, албат мақсад бирла бир иш устида турур, ҳар нечук дурустдур!


Яна бир шоир Рафторий эрди. Замондош эрди, жўшқин эрди, шеърким онга қуйилиб келмиш эрди, бир уринса, они жуда тез биткарувчи эрди. Шеърларин маъниси ҳар турфадур, илҳом-ла ҳар соҳага қарар, тўхтовсиз шеърга солур, дурустдур. Илҳом-ла тошқинлигин ўзи ҳам сезмас, лек анчайин чапани ҳам эрди. Эътироф бирла муносабатда эрди. Тадбирларда келгувчи эрди. Устоззода санаб эрди. Шеърият бобида ажиб суҳбатлар кўп тутилиб эрди. Ўзи тилаб эрди, онинг шеърлари саралаб берилмиш, дуруст сайланма бўлмиш, оммалашурми ёинки йўқ, онингдиндур, лек сайланмада сўзбошидаким онинг жамият учун аҳамиятли қирраларин ёритиб, кўрсатилиб эрди. Улким даврбопликда эрди. Янаким ҳар йил неча-неча ўнлаб таълим масканларида ўзи бош суҳбатлар уюштирмаса, кўнгли тўлмас эрди. Ажаб, улким фидойиликда, эзгу фикр таратурликда эрдиким, ул шижоат, ул интилув, ул иш бошқа шуароларда кузатилмамиш эрди. Ўзи эрса, сал чапанироқ эрди. Ушбунинг тахрири даврида қўрққисдин даврани тарк этмиш бўлгай.


Яна бир шоир Фарид Усмон эрди. Ажабки, гоҳ назмда эрди, гоҳ насрда… Ҳар нечук даврбоп ўйларни қолипга сола, қофиясин келтира билур эрди. Падарибузрукка ихлоси баланд эрди. Ўзи ўзбек дўпписин бошидин тушурмас эрди, лек дўппин бошда қияроқ тута киюр эрди, чапаниликка мойилликдин. Лек сўзни тоза келтирур эрди.


Яна бир қўшиқчи Шерали Жўра ўғли бўлмиш. Эшитилмишки, ўспиринликда, таҳсил даврида санъат олийгоҳида онга домуллолардин «сенда қобилият йўқтур, санъатдин нари бошқа касбга бор» дегувчилар ҳам бўлмиш бўлгай.

Сўнгралар такомили ончалар бўлмишким, миллийликда бир қўшиқ айтса, бундин зиёдаси бўлмас дея ҳисоблаюрсиз, ул яна янгисин айтса, воажабки, маъни ва оҳангда ондинда зиёда чиқур. Таҳсинларга лойиқ. Миллий қўшиқчиликда онинг маҳорати тенгсиз бўлмиш. Эл-юрт олқишин ҳисобсиз олмиш. Маъни-мазмунга муносиб оҳанг келтирадур. Оҳанг ичра маънига қарай бўғин ифодасига ўзига хос оҳангни танлай ва айта билмишдур, номи тарихда турур. Ушбунинг тахрир даврларида ҳам ҳаётда эрди, байрам-тадбирларда элга ўз қўшиқлари бирла кўринув бериб турур эрди, топмиш икки ўғил фарзанди ҳам ота йўлида санъаткорликда эрди.

Қўшиқчилардин яна бир Ўринбой Нурали ўғли эрди. Тик келбатли, мағрурлигин нишонаси бор, лек муомала қилса, кўп маданиятли ва камтарин эрди, овозида куч бор эрди, қўшиқлари ўз маъни ва оҳанг йўлида эрди. Асли Намангоний эрди, Андижонда ўқиб, узоқ йиллар ишлаб юриб эрди. Сўнгралар Наманганга оилавий кўчиб эрди, лек иш шунчаликка бориб эрдиким, Намангонийлар они Андижоний билурлар, қизиқ! Падарибузрукни устоз санаб, эътиқодда турур эрди, кўп оқибат ва садоқатлар кўрсатиб эрди. Улнинг падарибузрукни йўқловларида бир неча бор кўрилмиш эрди. Ул ҳам даврадин эрта турмиш бўлгай.

Яна бир Муножотхон Йўлчи қизи эрди. Санъаткорлардин эрди, Андижоний эрди, мумтоз қўшиқларни ончалар куйларким, қалб тори қалқинур. Бу аёлга ҳамким таҳсинлардур! Ушбуни битур маҳалларда онинг ёши салмоқ топиб эрди. Ёши улғайгач, пойтахтда санъат олийгоҳида таҳсил айтмиш эрди.


Яна бир, бўлмоғи мумкин Қуво тарафдин, Юлдуз Усмон қизи эрди, оқибат пойтахтга бориб эрди, онда қолиб эрди, дуруст қўшиқлар яратмиш ва айтмиш эрди, лек эркакшодароқ эрди, тик сўзлар эрди, аёвсизроқ сўзлар эрди. Ончалар хизматлар қилибдурким, лек ул аёвсизлигидин кўплар они суймамиш эрди, не ажаб!


Яна бир Шаҳрихоний Озодбек Назарбек ўғли эрди, санъат сабаб сўнгралар Тошкентга кўчмиш эрди, сўнгги даврларда юртда маданийлик вазири бўлиб ҳам эрди, дурустлар куйлар эрди, халқ ардоғида эрди. Онинг қўшиқлари ҳам узоқ даврлар турур.

Янги даврда ҳар турфа замонавий усулларда куйлагувчиларким мўл-кўл бўлмиш, лек ўзлари аксар давр шамолида ва ишлари ўткинчиликда қолмишдур, ўзлариким англамаслар…

Рассомлардин Обиджон Аббос ўғли эрди, бобомиз Араббой ака бирла тенгдош ва қадрдон бўлмиш машхур санъаткор Аббос Бакир ўғлидур. Расм ва суръатларни ранг бериб мўйқаламда чизадур, анчайин дуруст чизадур, айнандур. Падарибузрукимиз суръатин ҳам яратмишдур, бизга совға қилмиштур, сақланмоқда. Онинг асарлари мўлгина. Бир неча суҳбатлар тутилиб эрди. Маъниси, мақсади бор одамий бўлмиш бўлғай. Лек онинг тасаввурлари ва ғоявийлиги бир касбга чуқур тушмишлиги сабаб чегараланмиш эрди. Лек асарлариким неча юз йилликлар турур.

Суҳбат устида ёғочга битилмиш бир асарин кўрсатмиш, ул ярим кафт даражада кичик ҳажмли ёғочга ул қадар кичик суръатни бул қадар тиниқликда ва рангдор битмаклиги одамий дид-таъб сайқалидин, иқтидордин, сабр-тоқатидин, касбига ихлосларидин ишорадур!


Яна бир ёш шоир Зокиржон эрди, биз бирла ҳамдаврликда эрди, яқинликда эрди, олий таълимда ишлаб эрди. Йигитлик чоғидаким, Чинободда яшар пайтида, онинг юртида Муҳаммад Юсуф тушиб ўтмиш бўлгай, улким Марҳамат туманидин ва шоир эрди, ўз даврида ватанни онча сева, онча ардоқлай куйламиш йўқтур, ибрат бўлиб эрди, таҳсинга лойиқ, кўча йигитлариким таомхонадаким ногоҳоний ониким кўрурлар, таниб қолурлар ва ўта турмиш Зокиржонниким олдиларига чорлар, деюрларким, сен ҳам шоирдурсен, онинг олдига борким, онинг кўнглин олким, токи Чинободдин хурсанд борсин, бизким, онинг тилин топа суҳбат тута билмагаймиз.

Зокиржонким борур, салом берур, онинг таклифи бирла онинг қаршисига ўлтурур, сўнгралар ўзин танитур, Зокиржонман, Чинободликман, шоирман дея. Муҳаммад Юсуфким ёш йигитнинг сўзидин завқлар топур, баракалла дер, шеъриятдин сўрар, суҳбатга тортур. Сўнг мусалласдин бир пиёлагаким қуюр ва Зокиржонгаким узатур, ўзи мисол дилкуйгични топгандек, ол дея. Зокиржонким бир онга боқар, бир пиёлага, олмас, дарҳақиқат, ҳеч мусаллас «нўш» айламас эрди, Муҳаммад Юсуфким дер «сенгаким мамлакатга таниқли шоир Муҳаммад Юсуф узатур, сенким, инкордасен, ол буни», ул айтурки, «йўқки, мен ичмамишмен», Муҳаммад Юсуфким қайта сўрар, «зинҳор ичмамишмусен», ул айтурки, «узрким, зинҳор ичмамишмен». Муҳаммад Юсуфким онга бир неча сониялар қараб турур ва деюрки, аниқки ҳазил аралаш, «унда ҳали шоир бўлмамишсен».

Зокиржонким ушбуниким, завқ ва кулгу ва ифтихор-ла кўп давраларда айтиб юрмиш бўлгай. Лек онинг ёзувчаларидаким, завқ келтиргич қирралар бор эрди, шоирлиги сезилур эрди, лек ривож ва ошкоралик бермамиш.

Ўз ўрнидаким, ул Зокиржон бирла суҳбатлардин биридин, ул даврларда ул суҳбатларким ҳафтада камида бир ёинки икки бўлур эрди, ул суҳбатлардин анчайин маънавий қониқув ва руҳий, дарвоқеъ, номоддий ҳузур топилур эрди. Суҳбатдошлик, дилдошлик рамзидур дея узатилмиш, улгаким, ол дея. Улким қатъий инкордадурким, ҳузурни ўртадин кўтарур, бехафсала қилур, ҳеч йўқким, қўлдин олиб бир четгаким қўймас, қайсарликда. Дейилдики, қўлдин ол ҳеч, мусулмонмудурсен? Улким нашида бирла кулур ва сўнгралар ҳам оммага сўзлаб юрур, «суҳбатда олмамишмен, домлаким, менга мусулмонмусен ўзи дер», дея…


Бу даврда яшабким, ҳаётда ва ойнаи жаҳон орти бирла ўз ва хорижийлардинким кўпни хўб кўрилмиш, алар ичинда арбоблар, алломалар, тадбирлилар, илм аҳли, яхшилар мўл-кўлдур, аларнинг кўплиги жиҳатдин ушбуда келтирмоққа тоқат келмас, саҳиф етмас!

Пойтахтдадур ёинки бул ва ўзга вилоятларда ҳар одамий мавжудотларким, аларнинг барчасин сўзма-сўз келтирмоқ ҳам душвордур, аларнинг барча-барчаси ҳам одами даврийлар ва ҳаётни севмиш ва дунёни, ҳаётни ёниб-ёниб куйламиш, ўз мавжудотлик имконияти доирасида ўз меҳнатин, ўз хизматин ушбу юртта одамий мавжудотнинг дунёвий ҳаёти йўлида сингдирмиш эрдилар.

Конец ознакомительного фрагмента.

Текст предоставлен ООО «ЛитРес».

Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.

Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

Вы ознакомились с фрагментом книги.

Для бесплатного чтения открыта только часть текста.

Приобретайте полный текст книги у нашего партнера:

Полная версия книги