Абадият қонунлари
2-китоб
Мукимжон Фатхиддинович Исаков
© Мукимжон Фатхиддинович Исаков, 2022
ISBN 978-5-0059-0988-6 (т. 2)
ISBN 978-5-0059-0855-1
Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero
Одамий мавжудот ҳис-идрокига мавжуд борлиқнинг бўлмоғи қонуниятда бўлмиш барча моҳиятларида замон ва макон кенгликлариаро ҳис ва тафаккурли юксак одамий мавжудотга айланмоқлик қонунияти борлиқни вужудга келтира, тута турур қонуниятларни қонуниятли тартибда англаб бормоқликда эрур!
Ана шул қонуниятли тафаккур йўли номоддий моҳиятда намоён одамий мавжудот учун барҳаётлик сори ягона имконият ва онинг қонуниятидаги мавжудотлик тараққиёт йўли эрур.
КИРИШ
Чексизлар поёнин илғамоқликка одамий мавжудот ожиз моддий борлиқ ва ондин таралур номоддий қонуниятлар ижроси сифатида!
Албатта, ул биринчи ёритмада келтирилмиш мавзуларга оид маълумотлар эсланмоғи, тўлдирилмоғи ёинки ўзга ёндашув бирла ёритилмоғи, ўз ўрнида ифода мазмунида номоддий воқеъликнинг тиниқликда, ўз қонуниятида ёритилмоқлиги манфаати бирла мавзулараро сочилмоқликда, такрорланмоқликда ва воқеъликлар ёритилув жараёнида босқичлилик таъминланур ҳолатда, соддадин мураккаб томон мазмун ривожлануви бирла, ўқигучи одамий мавжудот учун ақл малоллик топмас даражада келмоғи ул дастлабки ёритманинг бул давомида ҳам тамойилда турур.
Бул ёритмада ҳам қонуният улким, жумлаким ўқилгач, ҳар бир сўзнинг маъно бирликлари номоддий онгда тикланмоғи ва сўнг ул якка маънодин мазмунда ифодаланмиш бир бутун воқеълик номоддий онгда яратилмоғи зарур эрур.
УЧИНЧИ ҚИСМ
Ўн учинчи боб
ЗАРРА (давоми)
Бул даврлар одамий мавжудот кўз бирла кўриб ақлий ишончлар бермиш ҳолат улким, ҳар дона заррадур, онинг ўртасида бош заррадур, онинг атрофида ташқи йўлдош зарра ёинки зарралардур. Дейилурки, яна ички йўлдош зарралар ҳамдур, алар ҳам бирдур ёинки бир нечадур ва алар ҳам ҳаракатдадурлар.
Маъқул!
Ахир, моддий борлиқ воқеълигида зарралар вужудга келтира турмиш юлдуз, сайёралар ва ҳар бир сайёралар атрофида йўлдошлар мавжудку!
Аларнинг андоқларким шакл ва ўзаро муносабатларда моддий борлиқда мавжуд турмоқликларин қонунияти айнан ул яхлитликка йиғилмиш, яхлитликка жамланмиш зарралардин балқмаса, яна не манба, не асос, не қонуният мавжуд эрур?
Ахир одамий мавжудот, турфа ҳайвонлар ва турфа ўсимликларнинг ирсий тузулмаси ул каби зарралардин ташкил ва вужудга келмиш эрса, ҳар бир одамий мавжудот, турфа ҳайвонлар ва турфа ўсимликларнинг ўз хусусият ва фазилатларми ул ирсий тузулмадин балқурлиги алар қонуният эрса, не учун коинотдаги ул чўғланмишликдаги юлдуз ва алар атрофидаги совимишликдаги ул сайёраларнинг ўзаро ул коинотий муносабат ва ўзаро жойлашув ҳолатлари аларни моддий вужудга келтира турмиш зарраларнинг хосса ва хусусиятларидин бўлмоқлиги алар учун қонуният бўлмас.
Аларнинг моддий намоёнлигида ўзаро ўртасидаги фарқ ондаким, моддийланмиш зарраларнинг биринчи турида тўғридин тўғри моддий вужудни, яъни моддий жисмни, яъни ул чўғланмиш ёинки совимишликдаги катта-ю кичик моддий жисмларни вужудга келтирмоқликда бўлса, иккинчи турида моддий вужудни ҳосил қила турур ул моддийланмишликдаги зарралар моҳиятидин номоддий нур унсурлари номоддий жон тарала турур, хосса ва хусусиятлар бирла қонуниятланур ирсий тузулмани вужудга келтирмоқликда турур, холос.
Мана, одамий мавжудотга қонуниятли тафаккур учун яна бир қонуният!
Айрим дунёвий олимлар қонуният санай хулосалар берурларки, ул бош зарра атрофидаги йўлдош зарралар бош заррани ихтиёрига қўймас, ўз айлана ҳаракати бирла они марказда тутиб турурлар.
Йўқ, айнан шул ўринда ҳамким, қатъиян йўқ!
Одамий мавжудотнинг қонуниятли маълумотлардин шаклланмиш ул фикрида ҳам қонуниятсизлик мавжуд.
Нечук?
Чун бир нуқта атрофида айланмиш унсур ўз айлана ҳаракати турткиси бирла, марказдин қочма қонуният асосида ул айлана доирасидин чиқиб кетмоққа интилмоқликда турмоғи қонуният эрурку. Булким исботланмиш жараёндур, бас! Нечук моддийланмиш зарра ул қонуниятдин ҳоле турур эркан?
Шул сабаб ул айлана турткиси бирла бош зарра доирасидин чиқиб кетмоқликда турмиш ул йўлдош заррани бош зарра ўзига ўз меъёри қадар тортмоқликда турур. Ва бош зарранинг йўлдош заррани айнан ўзига ул номоддий торта турмоқлик қонунияти умумлана, моддий борлиқда тортилув номоддий қонуниятин вужудга келтира турмоқлигидин ўзга яна не қонуният қонуният бўла олур?
Гар бош зарра ул йўлдош заррани ўзлигига торта турмаса, ул йўлдош зарра бош заррадин нари кетмасми эрди?
Ул йўлдош зарра марказдин қочма айлана ҳаракат бирла бош заррадин ўзлигин нари тортмаса, ул тортилувдин бош заррага ёпишиб қолмасми эрди?
Ҳа, бош зарранинг ул йўлдош заррани ўзига тортмоқлик жараёни они ўзидин нари тутмоқлик жараёни бирла туташмиш номоддий доирада йўлдош зарра бош зарра атрофида, бош зарра они ўзига тортмиш ва йўлдош зарра ондин қочмоқликка интилмиш ҳолатда айланмоқлик қонуниятида турур.
Ва айнан ул номоддий қонуниятдин моддий борлиқ-коинотдаги жамики моддий унсурларнинг ўзаро муносабатлари вужудга кела турурлиги соғлос ақл учун қонуниятга айлана олур.
Лек ул юноний кашф этмиш зарравий вазн не қонуниятли жараёндурким, зарравий вазн ҳамонким мудом бир оғирликда тура билур? Албатта, бу ҳам жуда қизиқ масаладур!
Ул моддийланмиш зарраларда вазн ҳосил қилгувчи мавжуд турткига, энг аввало, ул зарраларни ҳаракатга келтиргувчи, одамий мавжудот моддий ҳис аъзоларига ноимкон, лек одамий мавжудот номоддий ақл унсурига имкон, онинг мавжудлигин одамий мавжудот моддий дея атагувчи, асли номоддий бўлмиш куч, қонуниятда эрканин сабаби ул ҳам заррага қатъий бир хил қонуниятли таъсирда турур, ул сабаб моддийланмиш заррада вазн барқарор турур, номоддий қонуниятли номоддий куч, улким, номоддий моҳиятдур, энг аввало, ўзлигига, яъни номоддий қонуниятли айлана номоддий ҳаракат бирла торта турмоқлик қонунияти моддийланмишликдаги бош заррага йўлдош зарраларнинг, аларнинг моддий жамланмаси бўлмиш моддий жисмда моддий жисмнинг сайёра марказига тортилмоқ қонуниятин ва ондин моддий вазннинг пайдо турмоқлик қонуниятин моддий борлиқда вужудга келтира тургай.
Ўзга қонуният мавжуд эрмас!
Ёинки ақл эгаларида ўзгача қонуниятли фикр мавжудми?
Воқеъликка қонуниятли маълумотларга асосланмиш ҳолда қарагич номоддий онг учун ўзга қонуният қонуният бўлмоғи мумкинми?
Моддий борлиққа моддийланмиш зарранинг номоддий борлиққа номоддий қонуниятли куч бирла тортила турмоқ қонунияти сабаб моддий борлиқда тўлиқ моддий намоёнликда турмиш жамики моддий унсурларнинг бўшлиқ-фазода марказида номоддий моҳият ярим моддий моҳият бирла намоёнликда турмиш улкан жисмларга томон, яъни моддий моҳиятда намоёнлик аломатида турмиш номоддий моҳият томон тортилмоқликда турур ҳам.
Гар йўлдош ва бош зарралар ўзаро бул қонуниятли муносабатин қонуният сифатида тан олинса, аларни айлана ҳаракат бирла моддийлантира турмиш қонуниятли номоддий кучнинг аларни ўзаро турли масофаларда айлана ҳаракатли ёйилувда турмоққа ундовчи номоддий куч турткиси кучланув даражаси ҳам тан олинмоғи зарур, чун ул сабаб йўлдош ва бош зарралар оралиқ масофаси пайдо этилур ва ул сабаб жисмлар жинсланур.
Ўзга манба, ўзга қонуният мавжуд эрмас!
Ўзгача бўлмоқлиги мумкин эрмас, ўзгача бўлмоқлиги соғлом ақл учун қонуниятга сиғмас, бас!
Ҳамониким, одамий мавжудот учун кўринмас, ул номоддий қонуниятли номоддий куч моддий воқеъликда моддийланмиш йўлдош заррани бош зарра атрофида айлана ҳаракатга келтира намоёнлик берур эркан, демакким, бош зарранинг моддий намоён бўлмоқлиги ўзгача қонуният остида бўлмас, яъни бош зарранинг моддий намоён бўлмоқлик қонунияти ҳам онинг ўз ўрнида айланма ҳаракати, ул ҳаракатким, гар йўлдош зарра айланма ҳаракатда турур эркан, ул ҳаракат тури бош заррага ҳам тааллуқли бўлмишлиги қонуниятга айланур, сўзсиз, ва ул орқали бош зарра ҳам ўз ўқи атрофида айланма ҳаракатда турмоғи онинг учун ҳам қонуниятга айланур.
Бул жараёнларким, ўта майда, лек, ўта қонуниятдор ва моддий борлиқ-коинотнинг моддий намоён бўлмоқлигин таъминлагич қатъий жараёнлардур!
Ва ана нима учун фазо моддий мавжудликда турмиш чўғланмишликдаги бул юлдузнинг ҳам ўз ўқи атрофида ва онинг, жумладин, бул сайёрасининг ҳам ўз атрофида ҳам ва йўлдош сайёра сифатида бул юлдуз атрофида ҳам, шунингдек, бул сайёра атрофида йўлдош сифатида айланурликда турмиш бул ой аталмиш улкан жисмнинг ҳам айланмоқликда турмишлиги алар учун қонуният эрур?!
Йўқ эрса, бул қонуният қайдин балқур?
Моддий борлиқ-коинотдин йиғилурми?
ШуУндоқлар бўлмоқлиги қонуниятга сиғурми?
Одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун мана яна бир қонуният.
Яъни бошдур, йўлдошдур, моддийланмишликдаги ул зарранинг ҳаракати аларда номоддий қонуниятли ул номоддий кучни вужудга келтирмас, йўқ, соғлом ақл қандоқлар қилиб андоқлар қонуниятни қонуният санай билур?
Аксинча, бошдур, йўлдошдур, моддийланмишликдаги ул зарра моддий намоёнликда айлана ҳаракатда турмоғин, аларнинг турфаланмоғин онинг айланур ҳаракатин таъминламиш номоддий қонуниятли номоддий куч қонуниятли ҳаракатни вужудга келтира турмоқлиги бирла таъминлар.
Ул ҳолда ул номоддий қонуниятли номоддий куч қайдин моддий воқеъликда вужудга келмоқликда турур?
Нечук ул номоддий қонуниятли номоддий куч вужудга келур воқеълик одамий мавжудот учун кўринмас, мавҳум, мисоли йўқлик моҳиятида эрур?
Не?
Сайёра юзасида ўз номоддий моҳияти бирла моддий ўрамда муваққат бўлсада туриб, ончаларким қонуниятлар кашфиёти, дунёвий тараққиёт ва ҳаётий ютуқларга эришмиш одамий мавжудот номоддий онгигаким, гар сезилмаслик ва кўринмасликда турмиш эрса, ул номоддий қонуниятли номоддий куч, демак, улким таралур воқеълик йўқ эрурми?
Ёинки борлиқ-қоинотда моддий мавжудки катта-кичик ҳар турфа жинсли моддий жисмларнинг моҳиятида жо турмиш ул номоддий қонуниятли номоддий куч ва улким таралур моҳиятни саноқда чексизлар, такроран (!), саноқда чексизлар бўлмиш сайёраларнинг бирида ул сайёра доирасида, ул сайёра доирасидагина ўзи учун дунёвий ҳаётни шакллантира билмиш, лек ўзи ўзи учун вужудга келтирмиш қонуниятли ва қонуниятсизликдаги маълумотлар буҳронида авлодма-авлод номоддий онгин «кўзин» ғира-шира оча билмишлик ҳолати бирла одамий мавжудот ул номоддий қонуниятли номоддий куч, демак, улким таралур воқеълик мавжудлигин англаб етур даражадаги онгдор мавжудотлик сифатига, онгдор мавжудотликни таъминлар қонуниятдорлик даражасига ҳали етиб келмамиш эрурми?
Одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун танловда турмиш мана яна бир қонуният.
Демакким, моддийланмишликдаги зарранинг айланма ҳаракати ўз-ўзидин кечмоқлиги ҳеч бир одамий мавжудот ифодасида моддий аталмиш қонуниятга сиғмас.
Демакким, моддийланмишликдаги зарранинг моддий ҳаракати ҳам онда номоддий кучни содир эрмас.
Демакким, моддийланмишликдаги зарра моддий ҳаракатин номоддий куч содир этур.
Демакким, моддийланмишликдаги зарранинг ул бир маромда кечур моддий ҳаракатида қонуниятлилик мавжуд.
Демакким, моддийланмишликдаги зарранинг ул моддий ҳаракатида қонуниятлиликни номоддий куч номоддий вужудга келтирмоқликда турур.
Демакким, гар одамий мавжудот қонуният бирла тафаккур қилур эрса, одамий мавжудотда тиниқ онг учун моддийланмишликдаги зарра моддий ҳаракатин вужудга келтира турур номоддий қонуниятли номоддий кучнинг таралур номоддий қонуниятлари ва номоддий куч-таъсири манбаи ҳам, албатта, мавжуд бўлмоғи қонуният эрур.
Ва албатта, моддий воқеълик «бир бор экан, бир йўқ экан» тартибидаги «Қундуз бобонинг эртаклари» сифат қонуниятсизликдаги эртакнамоликка асосланмиш воқеълик эрмас, йўқ, моддий воқеъликда қатъий қонуниятлилик мавжуд ва одамий мавжудот моддий воқеъликдаги ўз дунёвий ҳаётида ул қонуниятлардин ўз даражасида маҳорат бирла фойдалана билмоқда ҳам.
Яъни одамий мавжудотда моддий воқеъликка, моддий нуқтаи назарли бўлсада, қонуниятли ёндашув аллақачонлар вужудга келиб бўлмиш бўлгай.
Моддий воқеъликка айнан ўшал қонуниятли ёндашув, такроран (!), моддий воқеъликка айнан ўша қонуниятли ёндашув, тўғрироғи, ярим қонуниятли ёндашув одамий мавжудотга номоддий қонуниятли номоддий куч таралур номоддий воқеъликнинг мавжудлигин қонуниятга айлантирур ёндашувга келмоқлиги учун қонуният яратур ҳам.
Ҳай!
Воқеъликка ёндашув қонуниятин мавжудот сифатида сақламоқ номоддий онг қонуниятли тартибда ёришур мавжудот учун қонуният эрур! «Кўринмиши борлиқ, кўринмамиши йўқлик» тарзидаги ёндашув одамий мавжудот учун қонуниятсизлик эрур!
Такроран!
Воқеъликка ёндашув қонуниятин мавжудот сифатида сақламоқ номоддий онг қонуниятли тартибда ёришур мавжудот учун қонуният эрур! «Кўринмиши борлиқ, кўринмамиши йўқлик» тарзидаги ёндашув, яъни кўринмамишни йўқликка санамоқлик одамий мавжудот учун қонуниятсизлик эрур!
Чун моддий борлиқ моддий мавжудлик эрса ва йўқлик, умуман, моддий бўлмамиш номавжудлик эрса, номоддий борлиқни одамий мавжудот йўқлик сифатида таърифлай олмас, онда онгли мавжудот сифатида бул ёндашувга ҳуқуқ, қонуният мавжуд эрмас.
Яна чун номоддий қонуниятли номоддий кучнинг мавжудлигидин англашила турур номоддий борлиқ йўқлик, номавжудлик эрмас, балки номоддий мавжуд эрур. Ахир номоддий моҳият одамий мавжудотнинг ўз ичида ҳам мавжудку, қайдинким они йўқлик сифатида баҳолаб бўлур, онинг ичидаги номоддий моҳият мавжуд, албатта, фақатгина номоддий, яъни кўзга кўринмас эрур, холос.
Бўлиб ҳамким, янаким онинг ўзи ҳам асосий, яъни бошқарув моҳияти моддий вужуд эрмас, балки номоддий моҳият бўлмиш мавжудот бўлса!
Холисликдин билдирилмоқда, бул қонуниятларни, ҳатто, одамий мавжудот ўз фойдаси учун тан олмоқликка маҳкумликда турмиш эрур, асли.
Чун ана шул қонуниятни тан олмоқлик номоддий моҳиятли одамий мавжудотни моддий мавжудликдаги дунёвий аталмиш ҳаётин, яъни моддийликдаги моддий ва номоддий бирлик сифатида мавжудлигин қонуниятга солур, тан олмаслик эрса, онинг моддийликдаги мавжудлиги жараёнида воқеъликка ўз назарида қонуниятлилик бирла, аслида, моддий воқеъликда саноқда чексизлар, такроран (!), саноқда чексизлар бўлмиш сайёраларнинг бирида ул сайёра доирасида, ул сайёра доирасидагина ўзи учун дунёвий ҳаётни шакллантира билмиш, лек ўзи ўзи учун вужудга келтирмиш қонуниятли ва қонуниятсизликдаги маълумотлар буҳронида авлодма-авлод номоддий онгин «кўзин ғира-шира оча билмиш”лик ҳолатида қолмиш, турмиш одамий мавжудотни ул буҳрон ўз домида яна қолмоқликка маҳкум этур, бас! Ҳа!
Ул номоддий қонуниятли номоддий кучнинг ҳаракат босимиким, сусаймоғидин бош ва йўлдош зарралар ўзаро зичланса, ул ҳаракат босимининг кучаймоғидин бош ва йўлдош зарралар ўзаро оралиги ёйилур. Бул жараён ҳам аниқликдаги қонуният эрур.
Айнан мана шул жараён моддий борлиқ воқеълигида жисмларнинг жинсланувин, турфа зичликларда, яъни қаттиқ, юмшоқ, янаким суюқ, ҳавво кўринувларида моддий намоён турмоғин таъминлар, ўзга қонуният мавжуд эрмас.
Ул бир турлук зарравий унсурлардин моддий борлиқ-коинотда таралмиш мавжудки моддий жисм, унсурларнинг жинсда турфавийлиги ул бош зарранинг онинг атрофида айланмиш йўлдош зарралар бирла муносабатидин чиқиб келур ва шу тахлит давом этурки, моддийликни, вазнни ўз қонуниятдор ҳаракатлари бирла содир этурлар.
Ёинки ўзгачами?
Ёинки ўзгача бўлмоқлиги ҳам мумкинми эрур?
Қайдин? Қай қонуниятга кўра?
Ўз ўрнида келтирилмоқда, лек батафсилликлар ҳам, албатта, келур, қонуниятли тафаккур учун ўз-ўзидин, бехосликдин, йўқлик каби тушунчалар мутлақ ёт эрур, яъни қонуниятли тафаккур одамий мавжудотда воқеъликка мутлақ тиниқ, қонуниятдор қаровни шакллантирур.
Номоддий қонуниятли номоддий куч номоддий айлана ҳаракат бирла моддий воқеъликни вужудга келтира турмиш моддий зарра моддий ҳаракатин қонуниятли тартибда содир этур эркан, ул бош заррадаги ички ва ташқи йўлдош зарраларнинг мудом ва бир хил тезликдаги ҳаракати ва ўзаро узоқ-яқинлик муносабатларин моддий борлиқ-коинот даражасида номоддий онг етур даражада, ҳа, ҳали, шунчаки, одамий мавжудот номоддий онги имконияти доирасидагина умумлантирилса, моддий борлиқ-коинот узра энг майда заррадин энг улкан жисмлар қадар турфавийлик ҳосил қилиб турур номоддий қонуниятли номоддий кучнинг номоддий умумланмаси нақадар ва не қадар қудрат ва имкониятда турмишлигин ҳам бир даражага бўлсада англамоқлик мумкин бўлур!
Ул номоддий қонуниятли номоддий куч-қудрат ул қадар поёнсиз, чегарасиз бўлмоқлиги қонуният эрурки, бул даврлар қадар ва бул даврлар ҳам одамий мавжудот они англаб етмоқликка ноқодирлигидин, йўқ, ноқодир ҳам эрмас, қодир, фақат тўлақонли англаб етмоқликка ожиз мавжудот эрур, лек онинг тафаккурида қонуниятсизлик мавжудлиги сабаб, осонгинаким, они йўқ, яъни номавжуд ҳисоблаб қўя қолур (?) ва ўзи учун мавжуд турмиш моддий воқеъликнинг мавжудлик моҳияти, қолаверса, ул сабаб ўз мавжудлик моҳияти онинг учун мавҳумликда, қоронғуликда, фақатгина моддий нуқтаи назардингина маълумликда, моддий мавжудлик жараёни онинг учун қонуниятсизликларга ўта-ўта бой ҳолат бирла, онинг номоддий онги мисоли данак ичра жонсизликда қолиб кетмиш мағиз каби, номоддий моҳият ва ул тарала турур номоддий борлиқни кераксиз, ёт воқеъликдек ўз номоддий онги учун учун моддий воқеъликдин, «ичкаридин» номоддий маҳкам ёпиб олмишликда турур, холос.
Беҳақорат, бемуболаға!
Ҳа! Одамий мавжудотга номоддий идрок ва қонуниятли тафаккур учун бошланғич нуқта моддийланмиш зарра эрмас.
Одамий мавжудотга номоддий идрок ва қонуниятли тафаккур учун бошланғич нуқта моддийланмиш зарранинг ўзигина бўла олмас!
Ул моддийланмишликдаги ягона зарра ортида, демакким, ўз кўламига солиб тафаккур этилса, моддий борлиқ-коинот ортида онинг моддий мавжудликдаги ҳаракатин содир эта турмиш номоддий қонуниятли номоддий куч ва ул номоддий қонуният ва номоддий куч тарала турур номоддий воқеълик, номоддий манба ҳам мавжуд бўлмоқлиги онинг учун, онинг қонуниятли тафаккурда тургич соғлом номоддий ақли учун, қонуниятга айланур.
Яъни, одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун тик бошланғич нуқта моддийланмиш заррани ҳаракатга келтира турмиш номоддий қонуниятли номоддий куч эрур.
Ҳа, одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун тик бошланғич нуқта моддийланмиш заррани ҳаракатга келтира турмиш номоддий қонуниятли номоддий куч эрур.
Айнан мана шул ёндашув одамий мавжудотни моддий нуқтаи назарли дунёвий одамий мавжудотликдин номоддий нуқтаи назарли номоддий онги мутлақ қонуниятлардин қонуниятлана турур дунёвий одамий мавжудотлик даражасига кўтарур.
Қонуниятсизлик моддий борлиқ унсури бўлмиш сайёрада ўзидин доимий ўз номоддий моҳиятида моддий ўрамда янгидин кўпаймоқлик жараёнида турмиш одамий мавжудотни номоддий, такроран (!), номоддий моҳият бирла моддий вужудда ўз мавжудлигин сақламоқ йўлида онга ҳамиша хавф солур.
Тўғри, одамий мавжудот ижтимоий бирликка айланмамиш даврлардин бир-бирин маҳв этувчан, хосса эрмас, хусусият ҳам эрмас, балки сифат бирла номоддий жонли мавжудот сифатида мавжуд бўлиб келмишига қарамай, асли, одамий мавжудотнинг бош ғаними одамий мавжудот эрмас!
Йўқ! Одамий мавжудотнинг бош ғаними онинг ўзидин ҳам хавфлироқ эрур!
Одамий мавжудотнинг бош ғаними ҳар одамий мавжудотнинг номоддий моҳиятида содир бўлмиш номоддий (!) қонуниятсизлик, ондин вужудга келур номоддий қонуниятсиз жараёнлар эрур, бас! Ҳа! Тонг!
Одамий мавжудотким, ўзига ўзи қирғинлар келтира ўз мавжудотлик зотин қириб тугата олмас, йўқ, барибир яна кўпайиб, ер юзида таралиб тураверур, таралиб бораверур.
Лек онинг номоддий моҳиятидаги қонуниятсизлик эрса, онинг номоддий моҳиятин ўз мавжудотлик даражасига нисбатан беривож қолдирмишлиги сабаб охир-оқибат одамий мавжудотнинг мавжуд турмишлиги учун мутлақ совий ўз имкониятларин тугатур сайёра юзасида нотабиий равишда йўқ бўлиб кетмоқлик хавфи бирла дахл қила турур.
Ҳа! Айнан шундоқлар эрур!
Ва нечук шундоқлар эрканин муқаррар қонуният эрмас, балки хавф эркани, албатта, ўз ўрнида, келгусида, балким навбатдаги китобда ўқугучига аён бўлгусидур.
Ҳа! Қонуниятли тафаккур йўлига чиқмоқлик учун одамий мавжудотга, бул ўринда, ақл соҳибига ёритилур номоддий қонуниятлар ҳали мўлдин мўл эрур…
Бу даврлар қадар одамий мавжудотнинг тафаккурда қонуниятларни англамоқ учун фикрлов нуқтасин ўзи йўқ, кашф этилмиш ҳар қонуниятларга ҳар соридин, дунёвий манфаатдорлик сабаб ҳар йўналувлардин қаралур ва ул қонуниятлардин ўз дунёвий ҳаёти учун етарли, балки зиёда натижаларга эриша билмишига қарамай, барибир, оқибат моддий борлиқ-коинот қонуниятли тартибда мавжудлигин англай билмас ва ул ҳар сорилик каби қонуниятсизликлар сабаб онга борлиқ-коинот қонуниятсиздек, қонуниятлилик таралур манбали эрмас, балки номаълум йўналувдин номаълум йўналув томон сачроқ таралур моддий мавжудлик сифатида турмиш ҳолатда англанур.
Одамий мавжудот номоддий ҳис ва номоддий идроки учун моддий борлиқ-коинот, дунё ва ҳаётда мавжуд барча моддий намоёнликлар ўзига хос хосса ва хусусиятлар бирла турфаланмоқлиги, аларнинг юмшоқ, қаттиқ, суюқ, ҳавво унсурларин пайдо этмоқлиги ул бош зарралар атрофида мудом айланмиш йўлдош зарраларнинг сони, аларнинг бош заррага узоқ-яқинлик муносабатидин пайдо қилмиш хосса ва хусусиятлари, ул хосса ва хусусиятларни номоддий қонуниятли номоддий куч содир эта турмоқлигидин ўзга жараён бўлмоқлиги қонуниятга сиғмас. Қонуниятли ўзга манба, асос, қонуният мавжуд эрмас.
Одамий мавжудотда қалам бирла сурат яратмоқликда тасвир майдонга яратилурми, чексиз, совуқ, бўш, вазнсиз фазо номоддий қонуниятли номоддий куч моддий заррани вужудга келтирмоқлик ва ҳаракати бирла онга таъсирда турмоқлик жараёни учун майдон вазифасин ўтай турур.
Моддий борлиқда моддий намоёнликдаги моддий жисмларким, аларнинг ҳажм, таркиб, хосса ва хусусиятлар бирла ул хилланмоқлигиким, бир ҳовуч унсурда эрмас, ул хилланмоқликким, бир сайёрада эрмас, ул хилланмоқликким, бир юлдуз туркумида эрмас, ул хилланмоқликким, одамий мавжудот чегарасин англаб етмамиш бутун моддий борлиқ-коинот доирасида эркани номоддий қонуниятли номоддий куч таралур номоддий воқеъликда ўта-ўта мураккаб занжирли, қонуниятдор номоддий қудрат мавжудлигин англатиб ҳам турур! Ҳа!
Ул хилланмиш таъсир сабаб моддийланмиш зарра зарра бирла яқинлик топур, бир-бирдин қочур, таркибан бирлашур, таркибан ажралур, таркибан кўпаюр, нусха яратур, таркибан ўзга янги хоссавийлик олур ва ҳоказо…
Ва ул моддий жараёнлар моддий борлиқ узра барча-барча чўғланмишликдаги, совимишликдаги, ҳаракатдаги улкан-у, катта-кичик жисмлар таркибида бир вақтнинг ўзида тенг кеча турур. Тонгми?
Зарравий ҳаракатдаги қатъий қонуниятлилик моддий борлиқ-коинотдаги барча-барча жараёнлар қатъий қонуният бирла амалга ошмоқликда эрканига далолатлар ҳам қилур!
Ва ул поёнсиз бўшлиқ-фазода моддий зарраларни тута турмиш ул номоддий қатъий қонуният ҳам ўз-ўзидин эрмас, албатта, они таратмиш, ул чиқа келмиш, ул қонуният яралмишин таъминланмиш ул номоддий борлиқда номоддий манба бўлмоқлиги қонуниятдадур ва ул номоддий борлиқ одамий мавжудотга чексизлар қадар турмиш бул моддий борлиқ-коинотни моддий мавжуд қилиб, тута турур.
Моддий борлиқ-коинот ул қадарлар поёнсиз улкан бўлса, демакким, они пайдо эта турмиш номоддий борлиқ ҳам ул қадар бепоён бўлса, онинг таралур манбасин англамоқ учун ул бепоён қонуниятларнинг босқичли, қонуниятли умумланиб борур, таралур нуқтаси одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун нақадар ва на қадар узоқлигин, буюклигин, ҳатто, тасаввурларга сиғдириб бўлмас! Йўқ, барибир, бўлмас!
Зарраким, игна туйнугидин минглаб карра кичик ҳажмдадур, лек моддий борлиқ-коинотда мавжудки вақтинча моддий вужуддаги номоддий моҳиятли мавжудот, моддий жисм, унсур, то коинот юлдузларидур, барча-барчаси номоддий борлиқдин ул қонуниятли номоддий кучнинг ҳаракати бирла моддийланмоғидин вужудга келмиш, улнинг тинимсиз ҳаракатидин одамий мавжудот номоддий ҳис ва номоддий идроки меъёрида тура моддий намоёнликда бўлмиш, мавжуд эрди ва тоабад мавжуд тургай ҳам! Онинг ул тоабад мавжуд турмоқлик жараёнин даври ул қадар бепоёнки, онда бул сайёрадаги одамий мавжудот мавжудлик муддати не чақноқ, чақноқлик неки сайёрада, балки бул юлдуздадур, чақноқликка қиёсламоққа тенг кела билмас даражада ўткинчидур! Ҳа! Тонг!
Ондин одамий мавжудот номоддий ҳис ва номоддий идроки учун ул қадар майдаликдин қонуният яратмиш ҳолда улкан совуқ бўшлиқ-фазода моддий мавжудликни намоён қилмиш номоддий борлиқ нақадар улкан, нақадар пухта ва онда нақадар қудратдорлик, қудратдор илмийлик, яъни қатъий қонуниятлилик мавжуд эрканин англамоқ мумкин бўлур!
Одамий мавжудотнинг мавжудлик топмиш бул борлиқ-коинотдаги ўрни, даражаси, аҳамияти ул қадарлар ҳеч эрур!
Не тонг?!
Коинотий бош портлов
Ул дастлабки бош портламоқликни фазо узра сочилмиш юлдузлар жамламаси ҳажмидаги улкан моддийликнинг бирданким портламоқлиги деб қарамоқлик ҳам одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун мутлақ қонуниятсизлик бўлур.