Книга Абадият қонунлари. 2-китоб - читать онлайн бесплатно, автор Мукимжон Фатхиддинович Исаков. Cтраница 3
bannerbanner
Вы не авторизовались
Войти
Зарегистрироваться
Абадият қонунлари. 2-китоб
Абадият қонунлари. 2-китоб
Добавить В библиотекуАвторизуйтесь, чтобы добавить
Оценить:

Рейтинг: 0

Добавить отзывДобавить цитату

Абадият қонунлари. 2-китоб


Ул туғёнким, онинг бартараф бўлмоқлиги одамий мавжудотнинг сўнгралар тик бошланғич нуқтадин қайта қонуниятли тафаккур қилмоқлиги бирладур.


Шул сабаб одамий мавжудот моддийланмиш зарранинг ўзин эрмас, балки ул моддийланмиш заррани ҳаракатга келтиргич номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий куч-таъсирин эътиборга олмиш ҳолда, қонуниятли тартибда, қатъиян қонуниятли тартибли ҳолда тик бошланғич нуқтадин қайта тафаккур қила келмоқлиги онинг учун ақлий туғёндин халосликка йўлдур.

Шундагина моддийдур, номоддийдур, мавжудки воқеъликка нисбатан одамий мавжудотда номоддий онг ўз мавжудотлик йўналуви учун ўз аниқлигин топур, бас!


Моддий борлиқдаги жонли-жонсиз унсур ва жинсларнинг мавжудлигин аларнинг хосса ва хусусиятлари бирла сақлаб турмоқ, бир фурсатнинг ўзида аларнинг барчасин тенг тасарруфда тутмоқ учун нақадар илмийлик, яъни қатъий қонуниятлилик ва одамий тасаввур учун чексизликка дахлдор қудрат бўлмоғи даркор.

Қудрат қонуниятли бўлмас эрса, одамий мавжудот учун моддий намоён бўлмиш борлиқ-коинотдаги барча моддий унсурлар сонияда ўзгарувчан шаклий ва ҳажмий беқарорликка дучор бўлур эрди.

Қонуниятда қудрат бўлмас эрсаким, ул чексизлар даража улкан борлиқ-коинот мавжуд бўла, тура билмас эрди.

Ва мана яна бир қонуният!


Демакким, борлиқдаги жамики жинс ва унсурлар, мавжуд коинот, сайёра, ондаги тоғ, ўрмон, ер-тупроқ, сув, ҳавво алар ташкил топмиш зарранинг ҳаракатидин таралмиш хосса ва хусусиятлари бирла они тута турмиш ул номоддий борлиқдин номоддий қонуниятда турмиш номоддий куч-таъсирдиндур.

Ўзгача бўлмас, ўзга қонуният мавжуд эрмас, ўзга қонуниятда бўлмоқлигин соғлом ақл қонуниятли тафаккур учун қабул қила олмас, бас!


Бул мавзуда қонуниятсизликда етила ва етиб келмиш маълумотлар асосида шаклланмиш тасаввурларга таянмоқ тугул ондин таъсирланмоқ, яъни қонуниятсиз маълумотлар бирла хулоса бермоқ ёинки моддиятни тутиб турмиш бўлгай номоддий қонуниятларни эътиборга олмай, фикр билдирмоқ босиб ўтилмиш катта даврлар давомида одамийзотга ҳеч бир натижа бермамиш ва натижа бермагай ҳам.

Ончаларким, ҳатто, мўъжизани қонуниятли жараёнлардин эрмас, балки қонуниятсиз жараёнлардин излар.


Нотўғри ёндашув, яъни қонуниятсиз ёндашув, яъни

– одамий мавжудотни ўзи ҳохламиш хулосаларга етакловчи ёндашув (?);

– ёинки заррани ҳаракатлантиргич қонуниятли номоддий куч ва онинг моҳиятин ва номоддий борлиқни инкор эта, зарранинг ўзин тан олмиш ҳолдаги моддий нуқтаи назарли ёндашув;

– номоддий моҳият хусусида қонуниятсиз тасаввурларда турмоқлик ва ёндашмоқлик;

ҳеч бир натижа бермас, то қадар ва то қадар…

Одамий мавжудотда фақат туғённи кучайтирур, онинг онгин қонуниятан «кўрур» имкониятли «кўз»ин қонуниятсизликлар бирла кўрмас қилур ва кўрмас тутур, яъниким одамий мавжудот ақлан янада номоддий марказлана билмас, ул сабаб онинг номоддий онги ўз, ижтимоий бирлик сифатидаги эрмас, балки том маънодаги мавжудотлик қонуниятидаги тиниқликни, кўламлиликни, моҳиятларни тиниқ фарқловчанликни топа билмас, бас!

Ва мана яна бир қонуният!


Одамий мавжудотда ўз қонуниятига кириб маълум даражада марказлана, моддий борлиқ-табиатдин қонуниятларни маълумот сифатида саралай, қонуниятсизликда олинмиш қонуниятлардин ўзи учун қонуниятлар (!) ва лек асли қонуниятсизликлар (!) ярата, ул ўзи ўзи учун яратмиш қонуниятли қонуниятсизликлар онинг онгин аста-секин парда сифатида номоддий қонуниятларни англамоқ имкониятидин тўса (!), моддий борлиқ-дунёни, фақат ва фақат, моддий ўрамнинг ўзидагина кўра, ул моддий борлиқдин моддий унсурлар орқали қонуниятларни моддий ўрамдагина тасаввурлар қила, оқибат моддий борлиқ-сайёрада моддий ўрам ичида номоддий моҳият сифатида номоддий борлиқдин айро тургич ва номоддий қонуниятларни мутлақ англамас, англамоқликдин нари ва сўнувчан номоддий ҳолатида қола, жонли мавжудот сифатида ул ўзи ўзи учун пайдо этмиш қонуниятсизликдаги қонуниятлар (!) бирла моддий борлиқда мавжудлик асосларин суистеъмол қила ва бул мавжудотлик ёндашувида бул янги минг йилликдин нари ўтмоқлиги моддий жиҳатдин ҳам, номоддий жиҳатдин ҳам ноаниқликда турмиш ҳолда, сайёрага ўзин моддий эрмас, маънавий сиғдира олмай (?!), ҳаёлий, яъни қонуниятсизликлардаги тасаввурлар бирла Яратувчини мавжуд дея моддий борлиқ-коинотга моддий боқмиш (?) ҳолда, лек асли дунёвий фаолияти боши берк кўчада турмиш номоддий жонли мавжудотлик фаолияти нотабиий равишда (!), сезилмаслик бирла аста-секин якун топиб бормоқ йўналувида турмиш эрди…

Ҳа, одамий мавжудотнинг қонуниятсизликда бошланмиш дунёвий ҳаёти натижа сифатида (!) ўз табиий қонуниятида эрмас, балки қонуниятсизликда, нотабиий равишда якун топмоқ йўналувида турмиш эрур эрди!


Сайёрада бул қадар кўпаймиш, янада кўпаймоқликда яшай олмиш имконияти турмиш ҳолда одамий мавжудотнинг бул қонуниятсиз якун йўлидин нари кета дунёвий ҳаётий бардавомлик топмоғи ибтидога қайтмоқликни эрмас, йўқ, мутлақо йўқ (!), дунёвий эришмиш натижаларидин эзгулик йўлида воз кечмоқликни эрмас, йўқ, мутлақо йўқ (!), ёинки эътиқодин туридин қатъий назар ул эътиқоддин кечурликни эрмас, йўқ, мутлақо йўқ (!), бор ҳолича, етиб келмиш, эришмиш даражасидин тафаккурда кетмоқлик бирла эрмас, яна йўқ, балки ўз қонуниятида, такроран (!), ижтимоий бирлик сифатида эрмас, йўқ (!), сайёра юзасида моддий ўрамда вужудга келмиш номоддий моҳиятдаги мавжудот сифатида ўз қонуниятида янгидин тафаккур қилиб бормоқлиги бирла эрур, холос!

Яъни, ақл эгаларига сезилишича (!), дунёвий фаолият келмиш жойидин бораверур, одамий мавжудот инон-ихтиёрига мос тарзда қайсидир масалада қонуниятли тартибда, яъни ўз қонуниятида (!) чеклана, қайсидир масалаларда янада ривожлана яна дунёвий ўзгарувлар бирла дунёвий ҳаёт кечаверур, фақат одамий мавжудотда мавжудот сифатида борлиққа номоддий муносабат, ул номоддий муносабат доирасида мавжуд дунёга ҳам номоддий муносабат ўзгарур!

Бул жараён одамий мавжудот учун мутлақо қийин эрмас, бул мутлақо машаққатли жараён ҳам эрмас, шунчаки қонуниятли тафаккурда ҳам, такроран (!), ёнлама тартибдаги оддий ҳаётий тафаккур ичра тик йўналувдаги қонуниятли тафаккурда ҳам бўлмоқ номоддий жараёни эрур, холос!


Коинотдаги бош портламоқликдин сўнг коинот давомийлигига нисбатан ўта оний, лек одамий ўлчов учун ўта ва ўта узоқлар ҳисобланмиш давр давомида юлдузнинг иссиқлиги таъсири доирасида қонуниятли тарзда сайёрани моддий вужудга келтириб турмиш моддийланмиш зарралар фазо совуқлиги таъсирида аста совий, вужудга келмиш юлдуз ва сайёранинг ўзаро номоддий қонуниятли муносабатидин, сайёра номоддий моҳиятидин мос ҳолда таралмиш қонуниятлар таъсиридин, улким номос бўлмоқлиги ҳам мумкин, онгаким ўзга сайёралар мисолдур, табиат ва онда ул табиатдин ҳосила сифатида номоддий моҳиятли жонзотлар юққорида келтирилмиш номоддий қонуниятлар асосида вужудга келмиш.

Билдирилмишки, қаттиқ моддий зичлик топмиш зарра ва ондин пайдо турмиш унсурлар моддий намоёнликдадурлар, лек мисолан кўпаюв хусусиятига эга бўлмиш ирсий тузулма мутлақ моддий бўла олмас, гар мутлақ моддий бўла билса, ул ҳолда кўпаймоқ қонуниятига туша олмас эрди ва сайёра мутлақ моддий бўла билмишлигига қарамай, сайёра маркази ўт-оловлик даражасидин, ул ўт-оловда моддий намоёнлик бера бошламиш зарралар ҳали мутлақ равишда моддийлана улгурмамиш ва ул маълумликда турмиш нотўлиқ моддийланув даражасидин номоддий жонли мавжудликлар учун номоддий моҳиятли асослар сайёра сиртида моддий зарралана, моддий намоёнлик топмоқ қонуниятида тура билмишлар.

Номоддий моҳиятли мавжудликларнинг совуқ бўшлиқ-фазодаги моддийланмишликда турмиш сайёра юзасида номоддий моҳиятда моддий ўрамда вужудга келмоқлиги учун ўзга қонуният мавжуд эрмас.

Ҳа! Ул жумладин, одамий мавжудот ҳам ўз-ўзидин аста-секинлик бирла қонуният асосида вужудга келмишми ёинки қонуният бирла яратилмишми, аҳамияти йўқ, онинг номоддий моҳият бирла мавжудлиги учун номоддий моҳият, номоддий манба ушбу номоддий жараёндин бўлмоқлиги қонуният эрур.

Ёинки кимдур ўзга қонуниятни қонуниятли тартибда асослай келтира билгайми?

Ва албатта, ул жумладин, номоддий моҳиятли одамий мавжудотнинг сайёра сиртида моддий ўрамда вужудга келмоқлик жараёни ҳам қатъий қонуният, такроран (!), номоддий қонуниятлар асосида кечмиш эрур.


Сайёра ибтидоси


Бул юлдуз катталигида ва ондин таралмиш нур-иссиқликдин узоқ-яқин ўзга сайёралар аларда ҳаракат-ҳаёт шаклланиб улгурмай, юлдуздин таралмиш нур иссиқлиги тафтидин ул сайёралардин кўтарила моддий зарралана моддий намоёнликка ўтар номоддий моҳиятдаги иссиқликлар моддий намоёнликка ўтмоққа имкониятсиз тез қуримоқлиги ёинки тез совий моддий намоёнлик имкониятин йўқотмоқлиги ҳам қонуниятдадур.

Коинотдин ер сайёрасигаким боқилса, сайёра юзасин қопламиш яшиллик, асли, мисоли яшил пўпанакдур.

Ул пўпанакнинг курраи замин юзасида пайдо бўлмишлик сабаби булким, юлдузга нисбатан, яъни иссиқлик ва нур тарата моддий намоён бўлмиш мавжудликка нисбатан ўз совимоқлик даражаси бирла куйиб, қуриб қолмоқликдин сақланмиш масофаси қонуният меъёрида бўлмоқлигидин дастлаб чўғ бўлмиш сайёра аста-секин совий, иссиқлик тинмоғи ва лек онга юлдуздин номоддий нур иссиқлигин таъсири ортида онда пайдо бўлмиш терланувдиндур.

Ул терланувким, одамий мавжудотда сув атамаси бирла аталмиш эрди! Дарҳақиқат, сувнинг пайдо бўлмоқлик даври одамий мавжудот тасаввурга сиғмас даражада ўта узоқдур, жонзотлар ибтидосига эрмас, балки сайёра ибтидосига бориб тақалмоғи қонуният эрур.

Ҳа! Сув одамий мавжудот сайёра сиртида пайдо бўлмишлигидин сўнг, они истеъмол қилиб чанқоғин қондириб юрмоқлиги учун вужудга келмамиш, андоқларким ёндашув мутлақ қонуниятсиз ёндашув эрур. Жуда кулгули эрур!

Сайёра сиртида сувнинг, яъни совуқ суюқликнинг вужудга келмоқлик жараёнига одамий мавжудот эхтиёжин мутлақо алоқаси йўқ, совуқ суюқлик борлиқ-коинот узра моддий мавжуд турмиш юлдуз туркумлари доирасидаги чўғланмишликдаги юлдузлар таркибида мутлақ қуриб битмаслик қонунияти доирасида даврий тура билмиш, тура қолмиш, тура олмиш мавжуд сайёраларнинг барчаси учун қонуният эрур.

Ёинки ҳавво одамий мавжудот сайёра сиртида нафас олиб мавжуд турмоқлиги учун вужудга келмамиш, йўқ, балки ҳавво чўғланмиш сайёранинг совиб, зарралари совиб, моддийланмиш сайёра сиртин терланмишлигидин сайёра марказидин таралмиш иссиқлик таъсирида вужудга келмиш совуқ суюқликнинг ул терланмишликдин сўнг вужудга келмиш парланмишлик жараёни эрур, ўзга қонуният мавжуд эрмас.

Ахир, сайёра сиртидаги совуқ моддий суюқлик бирла моддий ҳаввони моддий вужудга келтира турмиш зарралар таркибида хосса ва хусусиятлари ўхшаш зарралар мавжуд эрурку.

Мана одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун яна бир қонуният.


Моддий борлиқ-коинотда учиб юрмиш катта-кичик жинслар ҳаракатда бўлур дея қаралур, йўқ, алар зарралар ҳаракати сабабли моддийланур, лек аларда амал мавжуд эрмас, алар зарранинг мудом бир хил ҳаракатидин моддий намоён ва фазода ул портламоқликдин пайдо бўлмиш туртки қонунияти сабаб моддий борлиқ-коинотда ёинки бирор бир улкан жинс мувозанати таркибида шунчаки сузмоқликда мавжуддурлар, холос.

Асл амал-ҳаракат, мисолан, сайёранинг терланмоғидин сўнг онда вужудга келмиш пўпанакда эрур, чун ул аввал йўқ эрди, сўнг моддий пайдо бўлмиш.

Ул пўпанакким, номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий кучнинг айлана ҳаракатлари бирла номоддий нур унсурларин моддий зарраланмишидин жинслар, унсурлар, сўнг номоддий моҳиятдин номоддий нур-иссиқлик унсурининг сайёра ва юлдузнинг номоддий қонуниятли муносабати меъёрида ул номоддий моҳиятнинг тошмисол қота мутлақ сўнмамиш ҳолда зарралана олмиши (!) ва ул натижадин номоддий моҳият ўз иссиқлиги ва ёруғлиги бирла ўз меъёридаги моддий ўрам бирла моддийликда намоён бўлмоқлиги қонуният эрур.

Ул ҳолда ул номоддий моҳиятдаги номоддий ҳис ва номоддий идрок қайдин эрур?

Ҳақли савол!

Ҳа! Ҳамоники, номоддий жон ул моддий борлиқ узра сочила турур номоддий нурга, онинг иссиқлигидин маълумликда турур, моҳиятдош эркани одамий мавжудот, умуман, номоддий жонли мавжудотларда тарала турур ул номоддий ҳис ва номоддий идрок номоддий нурда ҳам мавжудлиги, лек одамий мавжудот чумолининг ўзга чумолига маъновий муносабатин бевосита англамаслиги каби номоддий жараённинг қонуниятан акси сифатида ул номоддий нурдаги номоддий ҳис ва номоддий идрокни ҳам англамаслиги қонуниятда турмоқда, холос.

Ва ул номоддий нурнинг номоддий ҳис ва номоддий идрокин ҳақир, номоддий жони ҳам, моддий вужуди ҳам номоддий нурга номоддий емирилур даражада заифсизгина эрур бўлмиш одамий мавжудот англай билмаслиги, англай олмаслиги, онинг ондин тарала турур номоддий ҳис ва номоддий идрокдин ташқарида кечурлиги ул номоддий нурнинг ўта тезлигидин, ўта ёруғлик ва ўта иссиқлик қудратидин очиқлар намоёнликда турур.

Ёинки кимдур ўзга қонуниятни қонуният сифатида келтира билгайми?


Ҳа! Номоддий қонуниятлар таралур номоддий борлиқ мансуб номоддий моҳиятдин нур-иссиқликнинг бул номоддий жуъзиким, онинг моддийланмишдаги зарравийлик даражаси учун, совуқ тошни моддий пайдо этиб турмиш зарралардин фарқли равишда моддий моҳият ва номоддий моҳият оралиқ унсури даражасида моддийлана тура олмоғи ҳам онинг учун қонуниятга айланур.

Яъни сайёра сиртидаги амалли «пўпанак», яъни табиат қамрови доирасида моддий ўрамдаги номоддий моҳиятли мавжудликларнинг сиртин мутлақ моддий бўлмоқлиги қонуниятга тушмас.

Булким аниқ қонуниятдур, аниқ қонуниятдадур!

Нечук?


Чун гар, мисолан, одамий мавжудот моддий вужуди мутлақ моддий эрса, улким қайдин кўпая билур эрди?

Одамий мавжудот моддий вужудин пўст қисми мутлақ моддийланмишлик жараёнига ўтмишки, одамий мавжудот моддий вужуди сиртидин тўкила турур.

Сайёра сиртида одамий мавжудотнинг моддий қаримоқлиги жараёни моҳиятида онинг моддий вужуди сиртин мутлақ моддийланмишлик жараёнига кирмишлиги бирла боғлиқ эрур.

Ҳа!

Одамий мавжудотда моддий вужуди сиртидин мутлақ моддийланмиш зарралар тинимсизликда тўкила турур, ул жараён мавжудлигига қарамасдин, одамий мавжудот моддий вужуди сиртан моддий қотмоқлик жараёнида турур. Ул сабаблар бирлаким, одамий мавжудот моддий вужуди сиртан эскирмоқлик жараёнида турса ҳам, ул жараёндин таъсирланмасдин онинг номоддий моҳияти ўзгарувсиз турур.

Ва онинг номоддий моҳиятин моддий намоёнлик бермоқ жараёнида ўзгарувлар кечмишин сабаби онинг моддий вужуди сиртин мутлақ моддийланмишлик жараёнида турмишлиги бирла эрмас, йўқ, балки моддий вужудий имкониятлардин фойдаланмоқликда мавжудлик даври бирла боғлиқ ҳолда номоддий моҳиятин заифлана бормоқ ва моддий вужудни тасарруф этмоқ имконияти пасайиб бормоқ жараёни бирла боғлиқ эрур.

Ақл эгалариким, бул ҳолатнида англай билурлар!


Ҳа!

Яралмиш бўлмишида ҳам, ўз-ўзидин яралиб қолмишида ҳам шул қонуният барча-барча жонли мавжудликлар учун қонуният эрур!

Сайёра сиртида вужудга келмиш жонли, яъни номоддий моҳиятли мавжудликларни куф-суф бирла, «топ этиб» қонуниятсизликда вужудга келмишлиги усулидаги фикр, ибтидодин тортаку, майли, одамий мавжудотнинг «гўдак»лик қилмиши эрур, эндиким, қонуниятли маълумотлар уммонида турмиш ҳолда андоқларким фикрда турмоқлик одамий мавжудот номоддий ҳис ва номоддий идроки учун моддий мавжудликда намоёнлик бера турмиш моддий борлиқ-коинот ва ондаги жамики унсурларнинг номоддий нур ва номоддий қонуниятлар бирла мавжуд турмишлигин таъминламиш ўта юксак ва ўта чуқур қудратдор илмийлик мавжудлиги аниқ қонуниятда эркани очиқлар сезила турмиш номоддий борлиққа томон одамий мавжудот қонуниятсизликдаги муносабатидин ўзга жараён бўлмас. Ҳа! Такроран, ҳа!

Буни англамоқ ҳам ақл эгаларига душворлик келтирмас!


Энг аввал, сайёранинг ўзи ҳам ул номоддий моҳиятдин номоддий нурдин, ул номоддий нурнинг моддийланмоғидин, ул зарравий моддийланмиш нурнинг совий моддийлана-моддийлана чўғ ҳолатига қайтмоғидин, ул чўғнинг мудом ўз ўқи атрофида айлана думалоқ шаклда совий, пўстлоқлана қотмоғидин, ул қотмоқлик турфаланмиш хосса ва хусусиятли ва саноғин топа бўлмас даражада мўл бўлмиш бош ва йўлдош зарралардин иборатлигин, ул бош ва йўлдош зарралар ҳаракати, номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий кучнинг ўзига хос сўнмас, сўнгсиз айлана ҳаракатланувда турмоқлигидин эрканидин, аларнинг ўзгармас ҳаракатидин онинг замирида одамий мавжудот қамрай англай билмоққа ноимкон маълум бир умуммақсад, умуммавжудлик йўналуви ётмиш бўлмоғи қонуниятда мавжуд эрканлигин ҳам унутмаслик зарур.


Оддий совуқ тошни вужудга келтира турмиш зарралар бирла номоддий моҳиятли мавжудликни вужудга келтира турмиш зарраларнинг фарқи аларнинг бир туркумидин зарраларни ҳаракатда тутмиш номоддий қонуниятли номоддий кучнинг номоддий нур унсурин, ҳамоники номоддий нур таралувчанлик хоссаси бир хил, ўзгарувсиз кечмоқлиги қонуният эрур эркан, заррани зичлантира номоддий нур унсурин моддий борлиқдин мутлақ тўсмоғидин, аларнинг бир туркумидин эрса, зарраларни ҳаракатда тутмиш номоддий қонуниятли номоддий кучнинг заррани чала зичлантира номоддий нур унсурин моддий борлиққа ўз меъёрида тафтин таратмоқ имкониятин сақлаб турмоқлигидин ўзга яна қай қонуният бўлмоқлиги қонуниятга тушур?!

Ва номоддий моҳиятсиз моддий мавжудликлар ва номоддий моҳиятли моддий мавжудликларнинг моддий борлиқда моддий мавжуд турмоқлик жараёнидаги фарқи асосида айнан ана шул қонуниятлар турур.

Ёинки кимдур ўзга қонуниятни қонуният сифатида келтира билгайми?

Одамий мавжудотга соғлом, қонуниятли тафаккур учун ўзга қонуният мавжуд бўлмоқлиги мумкин эрурми? Қайдин?


Номоддий моҳият ва моддий мавжудлик


Номоддий борлиқдин ўта ҳаракатланмиш номоддий қонуниятли номоддий айлана ҳаракатли номоддий кучнинг бўшлиқ, ҳаввосизлик, вазнсизлик ҳолатидаги совуқ бўшлиқ-фазода нур ҳолатидин совий моддийланмоқлиги қонуният эрурми, не учун ичида номоддий жон мавжуд моддий мавжудликларнинг пайдо бўлмоқлиги ул қонуниятдин ташқарида кечур эркан?

Андоқларким ёндашувда ҳам қонуниятсизлик мавжуд.

Номоддий жон моддий борлиқда моддий вужудда пайдо бўлмоғи, ёлқинланмоғи, дастлабки намоёнлигин топа билмоғи ҳам, сўзсиз равишда, вазнсизлик ва совимоқлик асосида моддийланмоқлиги бирла кечур, яъни номоддий жон моддий вужудга, ўз моддий қобиғин айнан вазнсизлик таъминланмиш вазиятдагина совий топмоқлиги қонуниятга айланур.


Номоддий моҳиятнинг ўз моҳиятига нисбатан совуқроқ муҳитда совий қотмоқ орқали моддий намоёнлиги курраи замин ва онда пайдо бўлмиш тош, тупроқ, сув ва ҳавволи амал-ҳаракатсиз муҳитда, сўнгралар, номоддий нур унсуридин номоддий жон сабаб қотмаслик қонунияти асосида (!) моддий амал-ҳаракат вужудга келмоқлиги бирла вужудга келмиш пўпанак – табиат, фақат ва фақат, ирсий тузулма сабабли бўлмоқлиги қонуният эркани очиқ намоёнликдаги жараён эрур.

Ўзга қонуният мавжуд эрмас!


Ул номоддий жонким, моддийликда сиртан моддийланмиш зарра орқали моддий намоёнликдадур, дастлаб ибтидода ҳам, сўнг одамий мавжудотдин қайта пайдо бўлмоғида ҳам бир турлукдур, бир ҳолатдадур, мавжудотда моҳиятида номоддий, лек сиртан зарравий ҳолат бирла тухум шаклидадур, яъни номоддий жон ирсий тузулма ўрамидин иборат моддийланмиш зарра тўпламида моддий қобиқланмиш ҳолатдин тарала турмоқлиги қонуният эрур, ул қобиқланмоқликким, номоддий жон ибтидосида моддийланмиш зарра орқали моддий намоёнлик топмиш ҳолатда эрур, ўзгача бўлмас, ўзгача, яъни ўзгармиш ҳолат ва жараён бирла бўлмоқлиги қонуниятга сиғмас! Номоддий жон моддий намоён бўлмоқ имкониятига кирмоқлиги бир қонуниятда турур, ўзгармас ҳолда бир хил кечур, то сайёрада то қадар ва борлиқ-коинотда қадар…


Ва онинг очилмоғи энг дастлабки ибтидодаги мисол вазнсизлик ҳолатида кечур, ул очилмадаким, номоддий жон ёлқинланувдадур, ул номоддий жонким, ўз ёлқинланмоғин моддийланмиш моддий борлиқда фақат моддийланмиш зарралар орқали намоён қилмиш, ўзида тутмиш зарралар бирла, ул зарралар сафин тўлдирмиш сари шакл ва ҳажм топа борур, вужудан мустақиллик топгач эрса, ўзга қонуният кеча бошлар, ондаги номоддий жон онда ирсий тузулма сабаб номоддий фаолият кўрсатмоғи қонуниятга айланмиш номоддий ақл унсури воситасида, ирсий тузулманинг ўз таркибидаги номоддий зарралардин ўзлигида шаклланмиш номоддий қонунияти асосида моддий вужуд ўз моҳияти бўлмиш моддий манба бирла тўйина бормоғи каби, дейилмишки, моддий вужуднинг моддий тўйинмоғи моддий зарраларнинг парчаланув жараёнидин ҳосил бўлур номоддий иссиқлик бирла номоддий жоннинг мавжудлигин тутиб турмоқлик эрур, ирсий тузулмадин ўта сўнмасдин таралмишликда турмиш номоддий жон таралувчанлик қонунияти асосида, ирсий тузулма они марказланмоқ қонуниятида, ул қонуниятга келмоқликнинг ҳам, албатта, ўз қонунияти мавжуд эрур, номоддий қонуниятлардин қонуниятлана, номоддий тасаввурлар биноси, одамий мавжудот ифодасидаги номоддий руҳ, аслида, номоддий қонуниятлар номоддий мажмуи шакллана борур.


Номоддий жон ўзлигин моддий намоён бўлмоқлигида ягона усул (!) сифатида моддийланмиш зарралар тўпламига, боғланмасига зарралар қабул қилмоқ, зарраларни янгиламоқ хусусиятига эгадур. Улким, жонли мавжудотларда, жумладин, одамий мавжудотда ҳам ҳажман ривожлана-ривожлана, моддий борлиққа мослана-мослана ўз қонуниятларига эга бўлмиш модда алмашинуви, яъни зарралар алмашинуви жараёнидур, ул жараёнким, аста ривожлана, сўнгралар шакллар топмиш барча жонли маҳлуқотларда модда алмашинуви хоссасин, моддий алмашинуви жараёнида турмишлигин вужудга келмишига сабаблар бўлмиш.

Нечук, номоддий жонли мавжудотларда моддий емишланмоқ қонунияти вужудга келмиш тура турур?

Ахир, моддий вужуд ичра ўз номоддий моҳиятидин айро турмиш номоддий жон, гар номоддий жон унсури мавжуд бўлмиш моддий зарралар тўпламидин озиқлана, номоддий жонлана турмаса,

– қайдинким, номоддий жон мунтазам номоддий ёлқинлана турмоқликка номоддий куч топур,

– қайдинким, мисолан, одамий мавжудотда моддий мия то қадар тўқималана турур, гар номоддий жон сиртан зарралана, тўқимани вужудга келтира турмас эрса,

– қайдинким, одамий мавжудотдин моддийланмишликдаги зарралардин иборат бўлмиш моддий вужуд териси тинимсиз равишда тўкилиб, тинимсиз равишда янгиланиб турур, гар номоддий жон ичдин тинимсиз равишда ёлқинлана, моддийланмиш зарраларни моддий вужудга келтира, моддий вужудни ичдин янгилай турмаса.

Мана яна бир номоддий қонуният.


Одамий мавжудот номоддий моҳияти, улким иссиқдур, билдирилмишки, ул иссиқлик онинг номоддий нурга унсур эркани сабаблидур, моддий вужудни пайдо қилиб турмиш моддийланмиш зарраларни ҳаракатда, амалда тутиб турмоқ, аларни куйдура емирмоқ хусусиятига эга турур, ул емирмоқликким, моддий борлиқда чўғланмалардин тарала турмиш номоддий нурнинг моддий борлиқдаги моддий жисмларни вужудга келтира турмиш моддий заррани емирмоқ қонуниятидин бўлмоқлигидин ўз қонуният мавжуд эрмас, ул моддийланмиш зарраларким, емирила, боғланув хусусиятин йўқота тўпламдин нари, номоддий жондин аста нари бормоқлик бирла онинг таъсир доирасидин чиқур, оқибат қотур, зарралар умумланмаси-моддий вужуддин нари тўкилмоқ қонуниятига эгадур, онгаким, одамий мавжудот вужуд янгиланмоқлиги сифатида қарар, номоддий моҳият, яъни ирсий тузулмадин ўта таралмиш номоддий жон ирсий тузулма таркибидаги зарраларни емирмоқ хусусиятида турмаслигин сабаби ирсий тузулма таркибидаги ул зарралар мутлақ моддий эрмас (!), балки номоддий жон нур унсуридин эркани сабаб моддий ва номоддий моҳият оралиғидаги унсурлар сифатида емирилмоқликдин ҳоле турурлар ва ирсий тузулмани эрмас, моддий вужудни ташкил этмоқликда турмиш зарралар эрса, ирсий тузулмага нисбатан моддийланмишликда турмишлиги сабаб номоддий жон таъсирида емирилмоқликда турур, ул емирилмоқликким, оқибат моддий вужуд номоддий жонни тутиб турмоқ қонуниятидин чиқур.

Ўзга қонуният мавжуд эрмас, ўзга қонуният соғлом ақл учун қонуният бўла олмас, бас!


Ул одамий мавжудотда моддий вужуднинг тинимсиз емирила, моддий вужуд ичидин янгилана турмиш жараёни моддий борлиқ-табиатда тирикликда турмиш, фаолиятда бўлмиш, яъни яшамиш, ҳаракатда бўлмиш, озиқланмиш, ухламиш жараёнларида одамий мавжудот моддий жисмида тўхтовсиз, муттасил кечур, яъни ул жараён тинимсиздур ва лек одамий мавжудот эътиборидин наридадур.

Дарвоқеъ, одамий мавжудотнинг моддий вужудин ўзи ҳам тўлиқ моддий унсур бўла олмас, тўлиқ моддий унсурнинг мисоли оддий моддий тошдур, одамий мавжудотнинг қотмоқликдин ҳоле моддий вужуди яримдин мўлроқ моддийлик унсуридур. Онда номоддий жон моддий вужудни тарк этгач, сўнг моддий вужуд қотур ва нозич моддий унсурлар жамламаси сифатида нисбатан тездин-оқ зарралар моддий парчалана, ўз қонуниятидаги зарравий зичлик доирасига, такроран (!), ўз қонуниятидаги зарравий зичлик доирасига қайтур, бас!


Ул номоддий жондин масофавий узоқланмиш моддийланмиш зарраким, номоддий жон иссиқлиги таъсиридин емирила нарилангач, умуммеъёрий қаттиқлик ҳолати томон қайтур, сўнг номос унсур сифатида тўкилур. Бу ўринда ягона қонуният улким, номоддий моҳиятдин бўлмиш номоддий жон моддий заррани ўз таъсир доирасида мутлақ қотмоқликдин сақлаб турмоқ қонунияти бирла ер юзасида ҳар турли унсурлардин иборат табиат вужудга келмоқликка асос бўлур.

Конец ознакомительного фрагмента.

Текст предоставлен ООО «ЛитРес».