banner banner banner
ШАҲЗОДА ВА ГАДО
ШАҲЗОДА ВА ГАДО
Оценить:
 Рейтинг: 0

ШАҲЗОДА ВА ГАДО


– Сўзларингдан қониқдим, афандим. Агар мана шу ҳақоратли муҳокамаларингни менга ҳам, бошқаларга ҳам қайтадан такрорламасанг, бўҳтон сўзларингни айтилмаган деб ҳисоблаймиз. Асоссиз шубҳаларингни бас қил. У менинг опамнинг ўғли: боланинг овози, чеҳраси, ташқи кўриниши менга унинг йўргакка ўралган вақтидан бери таниш эмасми ахир? Телбалик балоси жиянимнинг онгида фақат сен сезган ғалати зиддиятларнигина эмас, бошқа, бундан кўра ҳайратомуз тафовутларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Кекса барон Марли ақлдан озиб қолганида ўзининг олтмиш йиллик қиёфасини танимай қолгани ёдингдадир? У ўз афтини бегона деб ўйлагани етмагандай, ўзини гўёки Мария Магдаленанинг ўғли дея даъво қила бошлаганди; калласи испан шишасидан ишланганини айтиб – энг кулгилиси! – бирор бир қўполроқ қўл ўзининг ножўя ҳаракати билан шиша бошини синдириб қўйиши мумкинлигини айтиб юрарди. Сен ўз гумонларингни нарироқ қув, оқкўнгил афандим. У ҳақиқий шаҳзода, мен уни яхши биламан ва бу ўспирин тез орада сенинг подшоҳинг бўлади. Сен учун шу ҳақда ўйлаш фойдалироқ – барча бошқа вазиятлардан кўра шуниси муҳим.

Суҳбат давомида Сен-Жон кўп марталаб ўзининг нотўғри сўзларидан воз кечганини ва ҳақиқатни энди аниқ англаб етганини таъкидлаб, бошқа ҳеч қачон, ҳеч-ҳеч-ҳеч қачон номақбул шубҳа-гумонларга бормаслигини билдирди. Лорд Гертфорд ўзининг “зиндонбон” биродари билан хайрлашгач, шаҳзодани қўриқлаш ва назорат қилиш учун ёлғиз қолди. Тез орада у ўз ўй-хаёлларига чўмди ва қанча кўп ўйлагани сари ташвиш юки уни шунчалик кучлироқ эзаверди. Ниҳоят ўрнидан сакраб туриб, хонада бетўхтов одимлай бошлади.

– Сафсата! У шаҳзода экани аниқ! – ўзига-ўзи гапира бошлади у. – Мамлакатдаги ҳеч бир одам турли оилаларда дунёга келган, бир-бирига қони бегона иккита болакайнинг худди эгизаклар каби бир-бирига ниҳоятда ўхшаш бўлиши мумкинлигини тасдиқлашга ботина олмаган бўлурди. Агар шундай бўлганида-чи?! Қандайдир кутилмаган тасодиф уларнинг ўринлари алмашиб қолишига сабаб бўлишининг ўзи ақлга сиғмайдиган ҳодиса. Йўқ, бу – алаҳсираш, ақлсизлик, телбалик!

Бир оз ўзига келгач, лорд Гертфорд ўзича ўйлади.

– Агар у сохта шаҳзода бўлса-ю, ўзини валиаҳд деб даъво қилса – буни тушуниш мумкин эди; бунда албатта мантиқ бор. Лекин қирол ҳам, сарой аҳли ҳам – ҳамма уни шаҳзода деб улуғлаб турсаю, у эса ўз рутбасини инкор этиб, ўзига билдирилаётган эҳтиром ҳамда мулозаматларни кўра туриб, улардан бош тортиб турса, ҳеч замонда дунёда шунақанги нодон сохтагар бўлиши мумкинми? Йўқ! Онт ичиб айтаманки – йўқ! Бу болакай эсидан айрилган ҳақиқий шаҳзода!

VII БОБ

ТОМНИНГ БИРИНЧИ ШОҲОНА ТУШЛИГИ

Тушки соат бирларда Том тушлик учун либосларни алмаштириш маросимининг азобини бошдан ўтказди. Уни яна худди аввалгидай башанг либослар билан ясантиришди, лекин ҳамма нарсасини – ёқасидан пайпоғига қадар – битта қўймай алмаштиришди. Кейин Томни катта тантаналар билан улкан, ҳашамдор безатилган улкан хонага олиб кирдилар, у ерда бир киши учун дастурхон тузалган эди. Ҳамма идиш-товоқлар қуйма олтиндан бўлиб, ғаройиб тарзда зеб берилганлиги билан ниҳоятда бебаҳо эди: булар Бенвенуто

нинг ижод намуналари экани шубҳасиз. Хонада олийнасаб мулозимлар куйманишади. Руҳоний дуо ўқиди ва очидан ўлаёзган Том эндигина таомга ҳужум бошламоқчи эдики, уни граф соҳиб Беркли тўхтатиб қолди: шаҳзоданинг энгагига бўйинсочиқ боғлади – Уэлс шаҳзодаларининг бўйнига сочиқ боғлаш каби муҳим вазифа мажбурияти айнан шу лорд наслига сулолавий мерос эди. Тамадди хонасида шарбатдор ҳам бўлиб, Том ҳар сафар ўз қўли билан шароб қуйиб олмоқчи бўлганида ундан олдинроқ ҳаракат қилиб қоларди. Бу ерда яна бир жаноб – тотимчи, яъни ҳар бир таомни тановул қилиб кўрувчи ҳам бор эди: Уэлс шаҳзодаси аъло ҳазратлари ҳузурида барча шубҳали таомларни биринчи талаб бўлиши биланоқ еб кўриш учун махсус тотимчи сақланиб, шу тарзда ҳар онда заҳарланиб ўлиш хавфига гирифтор эди. Бу вақтга келиб тотимчи қироллик ошхонасида кераксиз мулозимга айланиб улгурганди, чунки ҳар доим ҳам ўз вазифасини бажаришига тўғри келавермасди: аммо Генрих VIII га қадар бир неча авлодлар давомида тотимчилик лавозими фавқулодда хатарли бўлиб қолган эдики, бутун аъёнлар орасида бундай “шарафли” мансабга даъвогарларни топиш осон бўлмай қолганди. Ажабланарлиси шунда эдики, бу мажбурият бирор хонаки кўппакнинг ёхуд ал-кимёгарнинг зиммасига эмас – айнан сарой урф-одатларини яхши ўзлаштирган мулозимнинг зиммасига юкланар эди! Бу ерда соҳиб афанди д’Арси – сарой кўнгилхушлик маросимлари мулозими ҳам бор эди. У нега ва қайси эҳтиёж юзасидан бу ерда бўлиши керак – буни ҳеч ким билмасди. Шу ердами – бўлди, ҳеч қандай изоҳ берилмайди! Бу ерда соҳиб афанди сарой оғаси ҳам ҳозир эди. У Томнинг ортида туриб бутун маросим энг майда қоидаларигача адо этилмоғини кузатиб туради. Маросимни яқин атрофдан бош югурдак соҳиб афанди ва бош ошпаз соҳиб афанди бошқариб туришибди. Булардан ташқари, Томнинг хизматида уч юз саксон тўрт нафар хизматкорлар тушлик учун дастёрликка шай турардилар. Лекин уларнинг ҳаммалари ҳам тамаддихонада эмасдилар, албатта: шунча югурдакларнинг чорак қисми бу тушликда банд эмас. Том уларнинг борликларини ҳатто билмас ҳам эди.

Ҳозир бўлганларнинг ҳаммалари олдиндан тайёрлик кўришган, бир соат давомида уларга шаҳзоданинг ақли вақтинча заифлашиб қолганини ёддан чиқармаслик ва унинг хурмача қилиқларига таажжубланмаслик уқдирилди. Тез орада бу “қилиқ”лар уларнинг кўз олдиларида тўлалигича намоён бўлди, аммо лекигин бу қусурлар уларнинг кулги-мазаҳларига эмас, балки ачинишларига ва қайғуришларига сабаб бўлди. Ўз севимли шаҳзодаларининг бундай руҳий хасталикка йўлиққанини кўриб туриш хизматкорлар учун ниҳоятда оғир эди.

Бечора Том егуликларни қўли билан олиб оғзига тиқар, лекин бирор кимса ишшайиб қўйишга ёки унинг ножўя ҳатти-ҳаракатларини кўриб турганини сездириб қўйишга ҳам журъат эта олмасди. Бола қаттиқ қизиқиш ва ўта синчковлик билан ўз бўйинсочиғини томоша қилди, чунки унинг матоси ниҳоятда нафис ва гўзал эди, ниҳоят соддадилллик билан деди:

– Илтимос, буни нарироқ олиб қўйинглар, тағин беҳосдан уни ифлос қилиб қўймайин.

Сулолавий бўйинсочиқ боғловчи мулозим ҳеч қандай эътирозсиз дарҳол сочиқни олиб қўйди.

Том қизиқувчанлик билан шолғомни ва коҳу баргини томоша қилиб ўтирди-да, кейин буларнинг нима эканини ва бу нарсалар ейиладиган ўсимликларми ёки йўқлигини сўради. Шолғомни ва коҳуни махсус тансиқ егулик сифатида Голландиядан келтириш яқиндагина тўхтатилган, улар энди Англиянинг ўзида етиштирила бошлаганди. Унинг саволларига мулозимлар ҳеч қандай ҳайронлик асарини ҳам кўрсатмаган ҳолда эҳтиром ила жиддий жавоб бериб турдилар. Ширинак

нинг “кунини кўрсатиб” бўлгач, у чўнтакларини ёнғоқларга тўлдириб олди; лекин ҳеч ким бу одобсизликка муносабат билдиргани йўқ – атрофдагиларнинг ҳаммалари ўзларини кўрмаганга олишди.

Бироқ тез орада жиддий бир хатога йўл қўйганини эса ҳатто Томнинг ўзи ҳам сезди. Бутун тушлик давомида биргина ишни ўз қўли билан ўзи бажаришига изн бериб қўйилганида эса у бениҳоя ўнғайсиз аҳволга тушиб қолди. Болага ўзининг қилган бу иши шоҳона мақомга муносиб бўлмаган шармандаликдай туюлиб кетди. Гап шундаки, бир пайт унинг бурун мушаклари пирпирай бошлади. Бурнининг учи буришиб, тепага қайрилаверди. Бу ҳолат давом этгани сайин Томнинг ташвиши ҳам орта борди. У атрофини қуршаб турган соҳиб афандиларнинг бир унисига, бир бунисига ўтинч билан термулади, бурун қичишишининг чидаб бўлмас қийноғидан ҳатто унинг кўзларига ёш келди. Аъёнлар юзларида ташвиш ифодаси билан унга яқинлашдилар, нима бўлганини айтишини ўтиниб сўрай бошладилар. Том овозида росмана азоб оҳанги билан ялина бошлади:

– Каминага раҳмингиз келсин соҳиб афандилар: бурним чидаб бўлмас даражада қичишиб кетяпти. Бундай фавқулодда вазиятларда саройда қандай таомил ва одатларга риоя қилиш керак? Илтимос, тезроқ жавоб беринглар, бу балога ортиқ чидолмайман!

Бундан ҳеч кимнинг кулгиси қистагани йўқ. Аксинча, ҳаммаларининг қиёфаларида ташвиш ва иккиланиш зуҳур топган, барчалари худди бир-бирларидан маслаҳат сўрагандай, теваракка ҳижолатли боқишади. Гўё қаршиларида баланд девор турибди-ю, аммо бутун Англия тарихида ундан қандай ошиб ўтиш намунаси кўрилмаган эди. Бош маросим оғаси кўринмайди, шу боис ушбу мавҳумлик денгизида урф-одат кемасини бошқаришга ҳеч ким журъат эта олмас, ҳеч ким ушбу муҳим, жиддий муаммони ўз зиммасига олмоққа ботинмасди. Афсус! Англияда сулолавий бурун қашувчи соҳиб афанди лавозими жорий этилмаган эди. Бу вақтга келиб ёш томчилари ўз соҳилларини ёриб ўтди ва Томнинг юзларидан оқиб туша бошлади. Бурун эса ўзини яхшилаб қашиб қўйиш талабини кучайтирмоқда. Ниҳоят табиий эҳтиёж сарой одоб-ахлоқи қоидаларини босиб-янчди ва Том фикран ўзининг хатоси учун (агар хатога йўл қўйган бўлса, албатта) тавба-тазарру қилди ва ўз бурнини ўзи қашиб, атрофидагиларнинг юрагидаги қайғу тошини олиб ташлади.

Тушлик маросими якунига етгач, аъёнлардан бири оғиз чайқамоқ ва бармоқларни чайиб олмоқлик учун соф олтиндан ишланган тақсимчада лиммо-лим гулоб келтирди. Сулолавий сочиқ тутувчи соҳиб афанди унинг ёнгинасида қўлсочиқни тайёрлаб турарди. Том бир муддат ҳайронлик билан тақсимчага тикилиб турди, сўнг уни қўлига олди, лабига яқинлаштирди, жиддий бир қиёфада ундан ҳўплади ва уни мулозим хизматкорга қайтарди:

– Йўқ, соҳиб афандим, бу ичимлик таъбимга тўғри келмади. Ўзи хушбўйгина-ку, аммо таъми мусаллас каби ўткир эмас экан.

Шаҳзоданинг бу янги тентаквор охони унинг ақли ҳақиқатан заифлашганини тасдиқлаб, барчанинг юрагига қайғу солди ва ҳеч кимга кулгили кўринмади.

Том эса, ўзи билмаган ҳолда, яна бир хатоликка йўл қўйди: сарой руҳонийси у ўтирган курси ортида туриб, қўлина баланд кўтариб, кўзини юқорига тиккан ҳолда энди шукроналик дуосини бошламоқчи бўлиб турган пайтда у ўрнидан туриб кетди. Лекин шаҳзода ғайриоддий хатти-ҳаракатлар қилаётганини гўё бу сафар ҳам ҳеч ким сезмаётгандай бўлди.

Кейин эса навқирон дўстимизни унинг қатъий илтимосига кўра Уэлс шаҳзодасининг хос хонасига олиб боришди ва ниҳоят ўз ҳолига қўйишди. Хосхона деворларидаги болут

қопламаларда ажойиб олтин безакли ярқироқ пўлат қурол-аслаҳаларнинг турли бўлаклари кумуш илмоқларга илиб қўйилган эди. Барча ушбу аслаҳалар шаҳзодага тегишли бўлиб, буларни унга малика – Парр

хоним ҳадя этган эди.

Том темир қўнжларни, қўлқопларни, патдор дубулғани ва ўзгаларнинг ёрдамисиз кийиш мумкин бўлган барча нарсаларни кийиб олди; у кийинишни якунига етказиш учун аъёнлардан бирортасини ёрдамга чақирмоқчи бўлди-ю, лекин тушликдан олиб келган ёнғоқлари эсига тушиб қолди. У ёнғоқларни ўзларининг сўралмаган хизматлари билан одамни безор қилиб юборгувчи мулозимлар оммасининг, ҳар турли буюк зодагонлар сулолалари вакилларининг назаридан холи ерда чақиб ейиш қувончлироқ бўлиши ҳақида ўйлади ва ноёб аслаҳаларнинг ҳаммасини шоша-пиша яна қайтадан ўз жойига илиб қўя бошлади. Тез орада у ёнғоқ чақиб ўтирганича, парвардигор уни айбу гуноҳлари учун подшоҳ ўғлига айлантириб қўйган дақиқалардан бери илк бор ўзини деярли бахтиёр ҳис этди. Ҳамма ёнғоқлар еб бўлинганида у жавончадаги қизиқарли номланган бир қанча китобларни кўриб қолди; улардан бири Англия саройи ахлоқ-одоб қоидаларига бағишланган экан. Бу энди росмана қимматли топилма эди! Бола ҳашамдор юмшоқ катга чўзилиб олди ва сидқидилдан одобиёт фанини ўзлаштиришга киришди. Вақти келгунча уни ўша ерда қолдира турайлик.

VIII БОБ

МУҲР МАСАЛАСИ

Соат саккизларга яқин Генрих VIII нотинч, оғир мудроқдан кўзини очди ва ўзича ғўлдиради:

– Тушларим ташвишли, ташвишли тушлар! Кунларим битиб боряпти, тушларим шундан аён бермоқда. Нафасимнинг заифлашуви тушларимдаги башоратнинг очиқ тасдиғидир.

Тўсатдан подшоҳнинг кўзларида ёвуз ўт чақнади ва у эшитилар-эшитилмас товушда ўз ҳукмини эълон қилди:

– Лекин у мендан аввал асфаласофилинга жўнайди!

Аъёнлар подшоҳ уйғонганини сезишди ва улардан бири онҳазратлари ёндош хонада ўз қабулини кутаётган муҳрдор-адлия бошлиғи

нинг кирмоғига ижозат этмоққа рўйхушлари бор-йўқлигини сўради.

– Кираверсин! Кираверсин! – сабрсизлик ила хитоб қилди подшоҳ.

Муҳрдор-авдлия бошлиғи кириб келди ва қирол тахти қаршисида тиз буккан ҳолида деди:

– Ҳазрати олийларининг фармонларига кўра қироллик пэрлари тантанавор либосларида суд хонасига ҳозир бўлдилар ва Норфолк герцогини ўлимга ҳукм этиб, кейинги фармойишларингизга мунтазир ҳолда итоаткорлик ила кутиб турибдилар.

Қиролнинг юзи ваҳшиёна қувончдан гўёки порлаб кетди.

– Мени турғазиб қўйинглар! – буюрди у. – Мен ўз парламентимнинг ҳузурида ҳозир бўламан ва мени нотинчликдан халос этувчи ҳукмга ўз қўлим билан муҳр босаман…

Унинг овози бўғилди, чаккаларидаги қизиллик оқиш қонсизлик билан алмашинди. Аъёнлар уни ёстиққа ётқизишди ва туркана малҳамлар билан ҳушига келтиришга шошилишди. Бир оз вақт ўтиб қирол маъюслик билан деди:

– Афсус, мен шу ширин онларга қанчалик ташна бўлгандим. Лекин бу фурсат жуда кеч етиб келди, узоқ вақт орзу қилган ҳодисадан лаззатланиш каминага насиб этмайдиган бўлди. Борақол, тезроқ бор – мен адо этишга ожиз бўлган бу қувончли бурчни ҳеч бўлмаса бошқалар бажаришсин. Мен ўзимнинг катта муҳримни махсус давлат кенгашига ишониб топшираман; бу кенгаш таркибига кирувчи лордларни ўзинг танла ва шу заҳотиёқ таомилни бошланглар. Тезроқ бўл дедим сенга! Қуёш чиқиб-ботгунига қадар менга Норфолкнинг бошини келтир, мен уни ўз кўзларим билан кўриб қолай.

– Подшоҳ амри адо этилгай. Таомилни амалга оширишим учун девон муҳрдорлари менга ҳозироқ катта муҳрни топширишларини буюрмоқликни ҳазрати олийлари ихтиёр этсалар маъқул бўлурди.

– Муҳр? Муҳр сенда сақланяпти-ку ахир!

– Маъзур тутинг, ҳазрати олийлари! Икки кун муқаддам сиз ўзингиз уни каминадан олдингиз ва токи Норфолк герцогининг ўлим ҳукмига шоҳона илкингиз ила шахсан муҳр босгунингизга қадар ҳеч ким унга тегинишга журъат этмаслигини амр этдингиз.

– Ҳа, эсладим… ҳақиқатан ҳам уни олганим рост… ёдимда… Лекин уни қаерга қўйдим?… Жуда заифлашиб қолдим… Охирги кунларда хотирам менга тобора кўпроқ панд бермоқда. Булар ҳаммаси жуда ғалати, ниҳоятда ғалати…

Қирол бир пайт тушунарсиз ғўлдирай бошлади, сочи оқарган бошини аста чайқаган кўйи, муҳрни нима қилганини эслашга ҳаракат қиларкан, уринишлари бесамар кетаверди.

Ниҳоят лорд Гертфорд тиз чўккан ҳолида унга эслатишга журъат этди:

– Ўзбошимчалик ила ҳазрати олийларига маълум қилмоғимга ижозат этгайсиз: шу ерда ҳозир бўлганларнинг кўпчилиги, шу жумладан камина ҳам, шуни эслаймизки, сиз катта давлат муҳрини Уэлс шаҳзодаси аълоҳазратларига топшириб, уни лозим кунгача сақлашини амр этгандингиз, токи…

– Рост, орий рост! – хитоб қилди подшоҳ. – Уни менга келтир! Тезроқ бўл: вақт кетяпти!

Лорд Гертфорд жон-жаҳди билан Томнинг ҳузурига югурди, лекин тез орада хижолатда, қўли бўш ҳолда қайтди ва деди: